Get Mystery Box with random crypto!

- Опажон ... Опажоним ... Сизга нима бўлди ? Нима учун бу аҳво | @BekalarUchun

- Опажон ... Опажоним ... Сизга нима бўлди ? Нима учун бу аҳволдасиз ? - Марямхон Райҳонага саволли тикилди ,- ким сизни хафа қилди ?

Қизнинг хаёлига шу савол келиши билан ўрнидан сакраб турди.
Чўнтагидан телефонини олди ва дарровда курсдошига қўнғироқ қилди :

- Усмон , қаердасан ?! Тезда бу касалхонага етиб кел. Оёғингни қўлингга олгин ва етиб кел ... Бўлақол тез! Эээ сўрама ... Келганда биласан...

Марямхон Усмон етиб келиши билан бир неча хафта олдин ўзи унга илтимос қилиб Райҳонанинг тумбаси устига атайин қўйдириб сунъий гуллар билан безатилган гул вазага ўрнатилган мўъжаз видеокамера тарафга ишора қилди :

- Тез ! Менга тез шу камера ёзган охирги ўн икки соатдаги маълумотларни флешкага кўчириб бер ! Камера нимани қайд қилганидан қатъий назар миридан сиригача , ипидан - игнасигача ? Эҳтиёт бўл ! Эҳтиётсизлик қилиб ўчириб юборма тағин !

Усмон Марямхоннинг талабини тезда бажарди.
Марямхон у келтирган маълумотни бир - бошдан аста - секин кадрларни ўтказиб - ўтказиб кўра бошлади. Даставвал ҳеч қандай ғайриоддий нарсани илғамаган Марямхон кун асрга яқинлашган вақтдаги кадрларни кўра бошлаганда бирдан сергак тортди...

Орадан ярим соат ўтар - ўтмас ўзини босиб олишга ҳаракат қилган Марямхон Алига қўнғироқ қилди :

- Акааа ... Қаердасиз ? Сизни зудлик билан кўрмасам бўлмайди. Зудлик билан ...

* * *

Сешанба куни ишга келган Настарин Алининг тонг сахардан ўз кабинетида эканлигини кўриб ажабланди. Али одатда бу вақтда касалхонада бўлар эди.
Настариннинг бу ҳолатдан кайфияти чоғ бўлди. "Демак , Али ака ҳам ҳаётга тўғри кўз билан қарайдиган бўлиб қолибдилар. Демак , менинг кўчамда ҳам байрам бошланажак. Афтидан "Уйқудаги малика"дан фойда йўқлигини тушуниб етган жаноб Аслиддинов биз тарафга ҳам бир қараб қўйишга қарор қилган кўринадилар. Аммо мен асло сир бой бермаслигим керак. Таклифларига дарровда кўнсам қадрим тушиб кетмасин яна..."

Настариннинг хаёлини Алининг овози бузди :

- Настарин , беш минутга қараворинг .

Гарчи Настарин ҳозиргина ўзининг "қадри тушиб кетмаслиги" ҳақида ўйлаб турган бўлса- да , бироқ Алининг овози эшитилиши билан учиб - қўниб ўрнидан турди.

У столидан бир қадам узоқлашди- ю , аммо яна ортига қайтди. Стол тортмасида турган сумкачасини олиб ичидан атирини олди . Ундан кофтасининг ички ёқасига бироз пуркади ва кўнгли тўлиб атир идишини турган жойига қайта жойлаштирди.

"Мана энди бўлди" - ўзича табассум қилди Настарин ва таманно билан бошлиғининг кабинетига йўл олди.

- Ассалому алайкум, Али Азмиддинович, - деди Настарин кўзлари билан ер чизганча , - сизни эшитаман.

- Бугун бошқачароқмисиз , Настаринхон,- деди Али сира ўзига ўхшамаган ҳолда , - сизнинг бу қадар латофатли , жозибали қиз эканлигингизни аввал пайқамаган эканман.

Настариннинг юзларидан олов чиқиб кетди. Ўзини жилмайишдан аранг тўхтатиб қолди:

- Вой , Али ака?! Бу нима деганингиз ?! - у шундай деб гапини давомини аста шивирлаб тугатди , - уялтирманг...

- Гўзални гўзал, мафтункорни мафтункор дейишнинг нимаси уят ?! Нотўғри гапирганлар уялсин. Мен борини бор дейман, - Али шундай деб Настаринга тагдор нигоҳ ташлади, - майли бу гаплар ўз йўлига. Сиздан битта нарсада ёрдам сўрамоқчи эдим.

Настаринга Алининг хушомад гаплари мойдек ёқаётган эди. Унинг мавзуни бошқа тарафга бурганидан норози бўлган бўлса- да , аммо сездирмасликка ҳаракат қилди . Унинг ўрнига кўзларини карашма билан сузганча :

- Қўлимдан келса , бажонил , Али Азмиддинович ,- деди.

- Қўлингиздан келади. Келмаса келтирасиз ,- деди Али у тарафга қадам ташлаб овозини пасайтириб, юзини юзига тегар даражада унга яқинлаштириб .

Настарин нафасида Алининг нафасини сезди . Боши айланди ва оҳиста :

- Сизга ҳеч қачон йўқ дея олмайман, - деди у ўзини тўхтата олмасдан.

- Унда яхши ,- деди Али Настаринга , - шу гапингиз ёдингизда турсин. Энди бундоқ . Сиз ҳозир мана бу