Get Mystery Box with random crypto!

#ҚАСД 43-ҚИСМ * * * - Опажооон , мен келдим ... Ча | @BekalarUchun

#ҚАСД

43-ҚИСМ

* * *

- Опажооон , мен келдим ...
Чароғбонингиз Иймонахон билан уйга кетдилар...

Энди иккаламиз мусиқа тинглаймиз . Бугун анча таассуротларга тўла кун бўлди- а ? Қайси мусиқани қўйиб берай ?
Шеър сўраманг ... - Марямхон лабларини чуччайтирди ,- барчаси дардли шеърлар экан. Бирам юрагимни эзиб юборди.
Ҳозир сизга Бетховеннинг "Ой сонатаси"ни қўйиб бераман...

Хонага сокин тарона таралди.

Райҳона Марямхонга жуда ўрганиб қолганди. Мана ҳозир ҳам унинг барча сўзларини эшитиб ётибди. Фақат жавоб қайтара олмайди. Энг қизиғи у Марямхоннинг ҳам ўзини сўзсиз тушунаётганини билади.
Марямхон ҳатто Иймонанинг туғилган куни эканлигини ҳам сезганди. Ўша куни тонг сахардан палатага кирган Марямхон Райҳонага бир зум боқди-ю, тезда ҳаммасини тушунди. Райҳона унга "Бугун ажиб кун, бугун қизалоғимнинг туғилган куни" деди кўзлари билан.

Марямхон Райҳонанинг нимадир демоқчилигини қалбан ҳис қилди , аммо айнан нима учун ҳурсанд бўлаётганлигига тушунмади . У дарҳол Алига қўнғироқ қилди.

- Алло ака, Ассалому алайкум. Безовта қилмадимми?- деди Марямхон ва Али саломга алик олиб "Йўқ, безовта бўлганим йўқ" дея жавоб қайтарганидан сўнг , кўнглидаги тўкиб-солди ,- ака , бугун опам қандайдир бошқачалар- а ?

- Тушунмадим , Марямхон. Райҳона қанақасига бошқача бўлиши мумкин?
Али ҳақиқатдан ҳам Марямхоннинг сўзларига тушунмаган эди.

- Ўзим ҳам ҳайронман. Бугун палатага кирсам опамнинг юзларидан нур таралиб ётибди. Шунга ...

- Билмадим ... Билмадим... Бугун ... - бирдан Алининг ҳовлиққан овози эшитилди , -э айтганча бугун Иймона беш ёшга тўлади. Бугун қизимизнинг туғилган куни ...

- Айтим- а ўзим ҳам ,- шодон овозда Марямхон, - бу ерда бир гап борлигини сезгандим . Ака , демак опам иккимиз сизларни кечга томон кутамиз , бўптими !
Марямхон Али билан хайрлашгач , Райҳонанинг бошига эгилди ,- ўх-хў , опажон, бугун ишимиз кўп экан. Сизни кечга ясантириб шундоқ чиройли қўғирчоқ қилиб қўяй-ки , акам ҳам сизни кўриб "Вооох !" деворсинлар ...

Райҳона унга "раҳмат" деди . Марямхон буни "эшитди" ва қошини қоқиб қўйди :

- Арзийсиз , опажоним , арзийсиз...

Райҳона бахтдан яна уча бошлади. У ҳар доимги жойда ота- онасидан суюнчи олишга интилар эди.

- Аяжоооон , Аяжоооон ,- деди Райҳона оппоқ ҳаррир либоси денгиз каби мавжланаётган онасининг истиқболига пешвоз чиқиб ,- инсонлар бунчалар яхши аяжон !

Айтинг-чи , Марямхон инсонми ёки фаришта ?

Онанинг жавоби қисқа бўлди :

- У мукофот ! Аллоҳнинг мукофоти!

- Мукофот ? Қанақасига ?

Онаси жилмайди:

- Баъзи инсонлар баъзилари учун мукофот бўладилар . Марямхон сенинг ва Алининг қилган яхши амалларингиз , эзгу ишларингиз , пок кўнглингиз учун мукофот тарзида ҳаётингизда пайдо бўлди. Бу қиз сиз учун иккингиз кутганингиздан ҳам кўра кўпроқ яхшилик қилади.

Райҳона онасига ҳайрон қаради :

- Қанақасига ?

- Вақти келиб билиб оласан , қизим...

- Аяжооон, Марямхон бизнинг ҳаётимизда қоладими ? Бир умрга ?

Онаси бош силкиди :

- Ҳааа .... Сен ва Али бор жойда Марямхон доим бўлади. У энди сизнинг ҳаётингиздан ҳеч қачон чиқиб кетмайди.

- У қиз бола ... Вақти келиб турмушга чиқиб кетса ...

Шунча вақтдан буён суҳбатга қўшилмаган отаси Райҳонанинг саволига жавоб қайтарди :

- Али уни қўйиб юбормайди... Марямхонни...

Райҳона отаси имо қилган тарафга қаради .

Узоқда Марямхон ва ...у турар эди. Қўлларида митти гўдак...

Райҳона тақдирдан рози бўлиб жилмайди :

- Ўзингга шукр ...

* * *

Душанба куни кечга томон палатага кирган Марямхон Райҳонага назар ташлаб кўзи тиниб кетди. Марямхон уни илгари сира ҳам бу кўринишда кўрмаган эди. Райҳонанинг оппоқ юзлари сўлинқираган , кўзлари шу қадар мунгли бўлиб қолган эди- ки , Марямхон бирдан сесканиб кетди. Айни вақтда Марямхон Райҳонада шу вақтгача ҳеч ҳам кузатилмаган бир ҳолатни пайқаб қолди. Райҳонанинг кўзларида биллурдек ёш ғилтиллар эди.

Марямхон бироз ўйга толди .