Get Mystery Box with random crypto!

компюьтердаги видеороликни кўрасиз , сўнг эса унга баҳо бераси | @BekalarUchun

компюьтердаги видеороликни кўрасиз , сўнг эса унга баҳо берасиз. Сиз берган баҳо мен учун жуда муҳим. Тайёрмисиз ? !

Настарин "Ҳаа" дея бош ирғади.

- Унда қулайроқ ўтириб олинг ,- деди Али керакли тугма устига қўлини қўйиб ,- демак бошладик.

Али тугмани босиши билан экран живирлашди , сўнг бирдан ёришди.

Настарин дастлаб ҳеч нарсага тушунмади . Кадрда касалхонадаги Райҳона ётган кровать йирик планда кўринди. Видеотасвирнинг асосий объекти Райҳона эди.
Настарин ҳеч нарсага тушунмай безовталаниб Алига қаради. Али унга "Қара" дегандек экранга ишора қилди.

Кўп ўтмай эшик ғирчиллаб очилиб хонага қип-қизил кийими устидан халат ва юзига ниқоб тутиб олган бир қиз кириб келди .

Настарин охирги кадрга кўзи тушиши билан ҳаммасига тушунди.

Кадрдаги қиз ўзи эди !

Настарин ўтирган жойида қимирламади . Юз ифодаси без бўлиб қотди...

Али эса видео тасвир овозини баландлаштирди. У бир Настаринга , бир экранга қараб видеони томоша қила бошлади.

Настарин дадил қадамлар билан Райҳонанинг ёнига яқинлашди, унинг бошига эгилди ва дона - дона қилиб гапира бошлади :

- Ҳаа, мендан салом кутяпсизми ? Ассалому алайкум дегани "Сизга соғлиқ тилайман" дегани . Айни дамда мен сизга умуман соғлиқ тиламайман ! Мен сизни қуриб, қовжираб, абгор ҳолда ўлиб кетишингизни ҳоҳлайман!
Нега дейсизми ?!

Сиз жавоб беришингиз керак эди !

Барчаси учун !

Куйиб кўмирга айланган болалигим, истиқболи йўқ келажагим, етиб бўлмас орзуларим, завол бўлган умидларим учун! ...

Барчаси учун !

Эрингизнинг таъкидлаши бўйича сиз эшитар эмишсиз !

Унда эшитинг !

Мен- ўшаман !

Мен сизнинг дастингиздан умр - йўлдошидан , мол- мулкидан бир кунда айрилган, тўрт нафар болалари билан кўчаларда сарсон бўлган беайб аёлнинг қизиман !

Мен сиз туфайли умри турмада чиришга маҳкум эркакнинг қизиман!

Мен- ўша !

Сизни кўришга кўзи йўқ , сиздан қасд олиш бир умрлик орзуси , ҳаётининг мазмуни бўлган қизман !

Мен - ўша !

Сизга аноним тарзда "Ҳайриҳоҳ опа" бўлиб хат ёзиб , фикрларингизни чалғитган, эрингизга қарши қайраган қуюшқондан чиқарган қизман !

Мен - ўша ! Сизнинг йўлингизни пойлаб "Қовоғари" томошасини уюштирган қизман!

Янаям аниқроғини билмоқчимисиз ? !

Менинг энг асосий режам сиз билан Али акани бир- бирларингизга қарши қайраб, ажраштириб юбориш ва қизингизни тирик етим қилиш эди ! Қизингиз мен каби ҳаётнинг қоронғу кўчаларида изиллаб йиғлаб юришини ҳоҳлаган қизман!