Get Mystery Box with random crypto!

bekajon.uz

Telegram kanalining logotibi bekajon_gazeta_uz — bekajon.uz B
Telegram kanalining logotibi bekajon_gazeta_uz — bekajon.uz
Kanal manzili: @bekajon_gazeta_uz
Toifalar: Adabiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 773
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистондаги севимли оилавий нашр - "Бекажон" газетасининг расмий канали.
Унда ўзингиз истаган барча маълумотни топасиз. Қизиқарли ва самимий!
✍️ Мурожаатлар учун:
👉 @Umid
👉 @bekajontahririyati
📲 Реклама учун алоқа
👉 @BekajonReklama

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-05-30 12:00:04
#қизиқарли_факт

Дарума

Яна бир машҳур япон қўғирчоқларидан бири Дарумадир(унинг кўриниши рус матрёшкасини эслатади). Ушбу қўл-оёқсиз, яхлит бош-танадан иборат ёрқин қизил рангдаги қўғирчоқнинг қачон яратилганлиги номаълум. Айтишларича, XVII аср бошларидан оммалашган экан. Бу қўғирчоқнинг номи дзэн-буддизм асосчиси исми шарафига қўйилган. Афсонга кўра, у оёғидан ажралгач, тўқиз йил мобайнида тинимсиз медитация билан шуғулланган.
Янги йил кечаси японияликлар Дарума устига ўз исмларини ёзиб, эзгу тилак билдиришади.

https://t.me/bekajon_gazeta_uz
758 viewsBekajon, 09:00
Ochish/sharhlash
2022-05-30 10:00:05
#қатра

Ўзингизни...

Ўзингизни муҳим шахс деб ҳисобламанг. Дунё сиз бўлсангиз ҳам, бўлмасангиз ҳам тураверади. Оилангиз, фарзандларингиз сиз ўлгандан кейин ҳам яшайверишади. Ишларингиз сизсиз ҳам битаверади. Барчасини зиммангизга олиб, ўзингизни қийнайверманг. Умрингиз қандай ўтганини ҳам билмай қоласиз. Ташлаб қўйинг, вазифаларни тақсимланг, атрофингиздагилар учун эмас, ўзингиз учун ҳам яшанг. Уларни ўзингизга боғлаб қўйсангиз, ишонинг, сиздан кейин кўпроқ қийналишади. Қўйиб беринг, уларни ҳам ҳаракат қилишга ўргатинг, ишларингиз сиз бўлмасангизда юраверадиган ҳолатга келсин. Вақтингизни, кучингизни охиратингиз учун ҳам сарфлаб туринг. Ишонинг, ҳаммаси яхши бўлади.

(Ориф Таскиннинг «Ҳаёт менга шуни ўргатди» китобидан).

https://t.me/bekajon_gazeta_uz
1.1K viewsBekajon, 07:00
Ochish/sharhlash
2022-05-30 08:00:04
#таъриф

1. Закот - сени тозалаш ва кучингни кўпайтириш учун ўтказиладиган нозик жарроҳлик амалиётидир.
2. Уйланиш - борлиқдаги энг катта масъулият. Унинг ҳар-бир тафсилоти учун ё савоб оласан ёки жазоланасан.
3. Судхўрлик - Аллоҳ таолога қарши расмий уруш эълон қилиш.
4. Барака - Аллоҳнинг махфий қўшинларидан бири.
5. Садақа - хатоларни ўчирувчи.
6. Масжид - Аллоҳнинг ўз аҳбоблари ила учрашиши учун ердаги уйи.

https://t.me/bekajon_gazeta_uz
931 viewsBekajon, 05:00
Ochish/sharhlash
2022-05-30 06:00:01
#тафаккур

Ёзувчи ёлғонни тўқийди-ю, ҳақиқатни ёзади.

Асқад Мухтор

https://t.me/bekajon_gazeta_uz
776 viewsBekajon, 03:00
Ochish/sharhlash
2022-05-29 18:00:02 ​#интернет_олами

Аватарка

Аватарка маълум бир инсоннинг кимлигини таъкидлайдиган сурат. Сурат қувноқ бўлса, бу ўша одам ҳам ҳаётда худди шундай дегани эмас. Аммо шуни ишонч билан айтиш мумкинки, бу одам киришувчан ва самимий.
Аватаркадаги суратдан қовоғи солинган одам қараб турган бўлса, бу унинг сермулозаматли эмаслигидан дарак беради.
Суратда жонивор ёки мультфильм қаҳрамони сурати бўлса, бу инсоннинг ўзига хос маълум бир хусусиятини оммага кўрсатишни истаётганидан дарак беради. Масалан, суратда даҳшатли арслон сурати бўлса, бу ўша одамнинг ҳам худди шер каби ғазабнок эканини англатмайди. Аксинча, у жуда самимий инсон бўлиши мумкин.
Ёки аватаркада юмшоқ мушукчанинг сурати қўйилган. Саҳифа эгаси бошқалар уни мулойим, ёқимли деб ўйлашини истар, аммо ҳаётда бунинг умуман акси бўлиши мумкин.

https://t.me/bekajon_gazeta_uz
753 viewsBekajon, 15:00
Ochish/sharhlash
2022-05-29 16:00:04
#ҳикмат

Бир киши байрамда кириб келади. Бошқа бир киши кириб келганида кўнг¬лингиз ва кулбангизда БАЙРАМ бўлиб кетади.
Уйингизга кириб келганида кўнглингизда байрам бўладиган кишиларингиз кўп бўл¬син...

https://t.me/bekajon_gazeta_uz
904 viewsBekajon, 13:00
Ochish/sharhlash
2022-05-29 14:00:02 ​#назм

Ҳансираб нафасин ютаётир ер
Ҳаворанг туйғулар сузар кўзимда
Ҳар тўрт ён лабига сукутни чизиб
Ёмғирлар эргашиб келар изимдан…
Манави чинорлар икки юз йиллик
Кўкси чақмоқларда қорайган қисмат
Бағрига чизилган ўйиқ қўш юрак
Қачондир ловуллаб ўчган ҳарорат…
Осмонга кўзгусин тутган кўлмаклар
Менинг қадамимдан унсиз синади
Киприклар қазиган кўзимдан дарё
Юрагимдан ҳарсанг тошлар қулади.
Ёмғирга қасдлашиб йиғлаяпманку
Ситилди кўнгилнинг соғинч чоклари
Олисда, бобомнинг қабри ҳурпайиб
Тонггача яна бир майса кўклайди.
Ажаб, шитирлашиб сирлашган кўкнинг
Баргдаги титроқча қолмади ҳоли
Шу лаҳза кимнидур ёдидан ўчдим
Лойқаланиб кетган хаёл мисоли.

Хонзодабегим Жамолова

https://t.me/bekajon_gazeta_uz
746 viewsBekajon, 11:00
Ochish/sharhlash
2022-05-29 12:00:03
#қизиқарли_факт

Курси 13 километр йўл босади

Америка идораларида фаолият юритадиган ҳар бир ғилдиракли курсиси бор ходим йилига ўртача ушбу курсида саккиз миль (ўн уч километр) масофани босиб ўтиши мумкин.

https://t.me/bekajon_gazeta_uz
662 viewsBekajon, 09:00
Ochish/sharhlash
2022-05-29 10:00:04
#қатра

Ғалаба баҳори

Уруш тугади. Баҳор...
- Онажон, гулларни қаранг?! Нега йиғлаяпсиз?
- Бу гулларни отанг бизга ер остидан юбораётганга ўхшайди.
- Катта бўлсам, мен ҳам сизга ер остидан гул жўнатаман...
- Йўқ, сен ердаги суянчимсан.
- Шунчалар кучлиманми?!
- Кучлисан.
- Отамдан ҳам зўрманми?
- Ҳа. Шунинг учун ҳам отанг ишониб, мени сенга қолдирган...

Қўчқор НОРҚОБИЛ

https://t.me/bekajon_gazeta_uz
654 viewsBekajon, 07:00
Ochish/sharhlash
2022-05-29 08:00:01 ​#шахслар

Алфред Нобел

Аслида Нобелнинг динамитдан ташқари яна 355 та кашфиёти ҳам бор эди, аммо айнан динамит ихтиросидан у жуда катта фойда кўрганди. Унинг вафот этган акаси Людвиг эса снаряд ишлаб чиқарадиган ва уни сотадиган савдогар эди.
Нобель ўзи ҳақидаги жамиятнинг фикрини бутунлай ўзгартиришга қарор қилиб, ўз васиятномасини қайтадан ёздиради.
1895 йил Париждаги Швед-Норвег клубида тузилган бу васият хатида Альфред Нобель ўзига тегишли 31 млн Швеция маркасини келажакдаги фан ва адабиёт намоёндаларига қолдирилган васиятнома пунктларида қуйидагича ёзилган эди:
- Мен Альфред Бернхард Нобель ақл-ҳушим жойида, танам соғлом ҳолда васият қиламан: Менинг васиятимни бажарувчи вакилларим ўлимимдан сўнг менга тегишли барча бойликларимни қимматбаҳо қоғоз пулларига айлантириб, фонд тузишларига буюраман. Ушбу фонддан келадиган фоиз фойдасини илм-фанда, адабиётда, инсониятга фойда келтирувчи шахсларга ҳар йили мукофот тарзида берилишини шарт қилиб белгилайман. Ушбу мукофот фондидан келадиган фоиз фойдасини беш қисмга ажратиб, бешта мукофот таъсис қилинишини буюраман.
1. Физика йўналишидаги оламшумул кашфиётга;
2. Кимё фани йўналишидаги оламшумул кашфиётга;
3. Физиология ва медицина йўналишидаги оламшумул кашфиётга;
4. Башарият идеалларини тараннум қилувчи бадиий асар муаллифига, яъни адабиёт йўналишига;
5. Халқларнинг тинчлиги йўлида, уларнинг бирлашиши йўлида курашадиган, қулликни бартараф этадиган, армиялар сонини қисқартирадиган, урушларнинг олдини оладиган, тинчлик сулҳларини тузадиган инсонларга
ушбу мукофотнинг берилишини буюраман.
- Менинг яна бир тилагим бу мукофотлар ирқчилик, миллатчилик принципларидан холи бўлиши керак, ғолиблар қайси миллат, қайси ирқ вакили бўлишидан қатъи назар, мукофотни олишини истайман ва васият қиламан.
Альфред Нобель вафотидан кейин унинг васиятига кўра, ҳар йили оламшумул натижаларга эришган инсонлар ўз мукофотларини, яъни Нобель мукофотини олиб келмоқдалар.
Нобелнинг жуда кўп қариндошлари суд орқали ўз аждодларининг васиятини қайта кўриб чиқишга ҳаракат қилганлар, аммо барчаси судда ютқазганлар. Чунки Нобель бутун бойлигини қариндошларига эмас, башариятга бағишлаганди. Дунёдаги энг эътирофли мукофот ана шундай пайдо бўлган эди.

https://t.me/bekajon_gazeta_uz
738 viewsBekajon, 05:00
Ochish/sharhlash