Get Mystery Box with random crypto!

#қатра Ғалаба баҳори Уруш тугади. Баҳор... - Онажон, гулларн | bekajon.uz

#қатра

Ғалаба баҳори

Уруш тугади. Баҳор...
- Онажон, гулларни қаранг?! Нега йиғлаяпсиз?
- Бу гулларни отанг бизга ер остидан юбораётганга ўхшайди.
- Катта бўлсам, мен ҳам сизга ер остидан гул жўнатаман...
- Йўқ, сен ердаги суянчимсан.
- Шунчалар кучлиманми?!
- Кучлисан.
- Отамдан ҳам зўрманми?
- Ҳа. Шунинг учун ҳам отанг ишониб, мени сенга қолдирган...

Қўчқор НОРҚОБИЛ

https://t.me/bekajon_gazeta_uz