Get Mystery Box with random crypto!

Bayyina.uz

Telegram kanalining logotibi bayyinauz — Bayyina.uz
Kanaldagi mavzular:
Кун
Оят
Ислом
Kanal manzili: @bayyinauz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 30.70K
Kanalning ta’rifi

Намоз ва Рўза вақтлари:
👉 @Taqviymuzbot
Бухоро вилояти «Чор Бакр» жоме масжиди имом хатиби Азизхўжа домла Хайруллоҳ ўғлининг саҳифаси.
Канал ва БОТ ҳақида таклиф, шикоят, фикр ёки мулоҳазаларингиз бўлса @BayyinaTaklif_bot'да қолдиришингиз мумкин.

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2024-02-27 17:35:00
Нега аёллар орасида бидъат ва хурофот амаллар кўпайган? | Азизхўжа домла Иноятов

YouTube
:



тавсия
Фарзандингизга қандай она танлайсиз? Ўқиганми ёки...?

Азизхўжа домла Иноятов
———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
13.7K views14:35
Ochish/sharhlash
2024-02-27 12:35:00 Вужудимиз Рамазонга тайёрми?

Рамазонга саноқли кунлар қолганида, энг аввало танамизни рўзага тайёрлаш керак бўлади. Бу йил насиб этса Рамазон баҳор ойига тўғри келмоқда. Кунлар узайиб, ҳаво исиши билан иқлим ўзгарадиган паллаларда тўғри келаётган рўза кунларида тўғри ва соғлом овқатланиш, таомланиш вақти ва озуқалар ўзгариши, очлик ҳисси ортиши билан кечади.
Бу ҳолатларга танамизни аввалдан ўргатиб боришга эришсак, муборак Рамазон ойида соғлиқ билан боғлиқ муаммоларсиз ибодатларимизни бажаришга муваффақ бўламиз, иншааллоҳ.
Муборак Рамазон ойига киришдан аввал энг муҳим ҳозирликлардан бири егулик миқдорини камайтиришдир. Албатта, бу борада Шаъбон ойида рўза тутиш энг асосий ёрдамчи бўлади. Бироқ, Шаъбон ойида рўза тутолмаганлар Рамазон учун тайёргарликни овқатланишни камайтиришдан бошлаганлари маъқул.
Дастурхонга фойдали ва тўйимли озуқалар, мева-сабзавот, сут маҳсулотлари ва дуккакли маҳсулотлар тортамиз. Бу егуликларга Рамазондан аввал вужудни кўниктириш, рўза кунларида ошқозон-ичак тизими билан боғлиқ муаммолардан узоқ бўлишни кафолатлайди. Бугундан бошлаб енгил салатлар, қайнатилган ёки буғда пиширилган сабзавотларни тановул қилишни бошласак, Рамазонда бу егуликларни истеъмол қилишга танамиз кўникма ҳосил қилган бўлади.

Ёғли, шўр, дудланган маҳсулотларни оддий кунларда ҳазм қилиш қийин бўлгани учун Рамазонда бемалол хавфли егуликлар гуруҳига қўшишимиз мумкин. Бу егуликлар ортиқча вазн билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқиш хавфи юқори бўлгани учун ҳам Рамазон ойида улардан кескин тийилган маъқул. Мол ва қўй гўшти, товуқ, балиқ маҳсулотларини печда тоблаб ёки қайнатилган ҳолда истеъмол қилиш фойдали. Аввало, тановул қилаётган егуликлар саломатлигимиз, ибодатлар учун куч-қувват бўлишини ҳисобга олиш керак. Узоқ очликдан кейин ширинликлар истеъмол қилиш қонда шакар миқдорини ошириш билан бирга, саломатликка жиддий хавф туғдириши мумкин. Шунинг учун ҳозирдан ширинликлар истеъмол қилишда меъёрдан ошмаслик, имкони бўлса шакар ва шакар маҳсулотларини қуруқ мевалар, шакарсиз қоқи қайнатмалари, тоза мева ва сабзавот шарбатлари (уй шароитида тайёрланган) ҳамда асал билан алмаштирган мақсадга мувофиқ.

Рамазондан аввал, Рамазонда ва ундан кейин истеъмол қилишдан тийилиш керак бўлган газли ичимликлар, тайёр мева шарбатлари ва юқори калорияли ширин сувлардан парҳез қилишнинг ҳозир айни вақти. Турли дамламалар, гиёҳли, доривор ўтлар қайнатмаларини ичиш билан ҳам кундалик қабул қилинадиган суюқликлар билан ортиқча вазндан қутулиш, ҳам Рамазондан аввал вужуддаги ортиқча токсинлардан халос бўлиш мумкин.
Айни кунларда Рамазон ойига тайёргарлик кўришнинг вақти. Кеч қолманг ва шайтонлар кишанланиб, бандалар руҳан покланадиган ойга аввал танангизни поклаб киришсангиз, хотиржам, ҳаловатли ибодатга мушарраф бўласиз. Аллоҳ барчамизни Рамазонга соғ-саломат, хотиржам ва ҳамжиҳатликда етказсин!

Намоз ва Рўза вақтларидан хабардор бўлиш учун:
@Taqviymuzbot
———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
14.3K views09:35
Ochish/sharhlash
2024-02-24 19:13:30
Бароат кечаси фазилатлари ҳақида | Азизхўжа домла Иноятов

YouTube
:



Азизхўжа домла Иноятов

Намоз ва Рўза вақтларидан хабардор бўлиш учун:
@Taqviymuzbot
———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
19.3K viewsedited  16:13
Ochish/sharhlash
2024-02-24 15:35:38
Бугун Қўқоннинг кўчалари қонга тўлиб, уйларига ўт қўйиб, ёшу қари, аёлу эркакларини тириклайин ёқиб отиб ўлдирилганига роппа роса 106 йил бўлди. Бу кунни унутишимиз учун ҳам 23 феврал "День защитника Отечества" деб номлашган. Аслида бизни боболаримиз Ватан ҳимоячиси бўлишган, "большевиклар" эса босқинчи бўлган.

1917 йил 28 ноябрда тузилган Туркистон мухторияти атиги 72 кун яшаб, 1918 йил 23 февралда тугатилган.

Суратда Қўқон шаҳрининг маркази. 1918 йил.

Аллоҳ таоло ўтганларни Ўз раҳматига олсин.

Абдуллоҳ Зиё
———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
15.8K views12:35
Ochish/sharhlash
2024-02-23 04:05:00
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Ҳар кунлик-ҳафталик Намоз ва Рўза вақтларини
@Taqviymuzbot орқали билиб олишингиз мумкин.

———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
27.5K views01:05
Ochish/sharhlash
2024-02-06 17:05:00 МЕЪРОЖ КЕЧАСИ ҲАҚИҚАТЛАРИ (2-қисм)

У КАБИ БИРОР АҲМОҚ ЙЎҚ
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу оламни тарк этганларидан кейин юз йилгача саҳобийлар дунёда мавжуд бўлганлар. Ана шу юз йил ичида бирор саҳобийнинг ражаб ойининг 27 кечасига алоҳида эътибор берганлиги ҳақида бирор нарса собит бўлмаган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида мавжуд бўлмаган нарсалар саҳобийлар замоналарида ҳам мавжуд бўлмаган. Шундай экан, меърож кечасини диннинг бир бўлаги деб айтиш ёки суннат дейиш ёки у билан суннат каби муомала қилиш бидъатдир.

Қайси кеча қандай фазилатга эга эканини ким Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра яхши билувчи ёки саҳобаи киромлардан кўра ибодатга шавқлироқ бўлиши мумкин? Айтниг-чи, у зот айтмаган гапларни айтиб, саҳобалар қилмаган ибодатни қилишга уринган кишидан кўра аҳмоқроқ киши борми?

ДИННИ САҲОБИЙЛАРДАН КЎРА ЯХШИРОҚ БИЛУВЧИ БОРМИ?
Саҳобий, тобеъин ва табаа тобеъинлар динга тегишли ҳар бир нарсанинг ҳақиқатини барчадан зиёда билувчи, яхши тушунувчи ва динга мукаммал тарзда амал қилувчи инсонлар бўлишган. Агар бир киши: «Мен уларга нисбатан динни яхши билувчиман» ёки «Диннинг завқини улардан яхшироқ ҳис қилувчиман» ёки «Улардан кўра ибодатлиман», деса, ҳақиқатда у киши телбадир ва диннинг ҳақиқатини тушунмабди.

БУ КЕЧАДА ХОС ТАРЗДА ИБОДАТГА ЭЪТИБОР БЕРИШ БИДЪАТ
Ражаб ойининг 27 кечасига хос тарзда ибодат учун эътибор қаратиш бидъатдир. Аслини олганда, Аллоҳ таоло қайси кечада ибодат қилишга тавфиқ берса, нур устига нур. Лекин бир кунни алоҳида ибодатга хос тарзда тайин қилиб бўлмайди.

قال الطيبي وفيه أن من أصر على أمر مندوب وجعله عزما ولم يعمل بالرخصة فقد أصاب منه الشيطان من الإضلال فكيف من أصر على بدعة أو منكر

“Тийбий раҳматуллоҳи алайҳ айтди: “Бундан келиб чиқадики, ким мустаҳаб ишда бардавом бўлиб, буни қилмасам бўлмайди деган эътиқодда бўлса ва рухсатга амал қилмаса, шайтон уни адаштиришга муваффақ бўлибди. Энди, бидъат ва мункар ишда қаттиқ туриб олган кишининг ҳоли қандай бўлади” (Мирқотул мафотиҳ).

27 РАЖАБ РЎЗАСИ
Шунингдек, 27 ражаб кунининг рўзаси ҳақида баъзи одамлар «Ашуро ва арафа кунларининг рўзаси каби, ражаб ойи рўзасининг фазилати бор», деб тушунадилар. Ражаб ойининг рўзаси ҳақида бир-иккита заиф ривоятлар нақл қилинган. Лекин бу ҳақда саҳиҳ санад билан бирор ривоят собит бўлмаган.
Манба

Шайх Муҳаммад Содиқ роҳимаҳуллоҳ
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
12.8K views14:05
Ochish/sharhlash
2024-02-06 16:35:00 МЕЪРОЖ КЕЧАСИ ҲАҚИҚАТЛАРИ (1-қисм)

МЕЪРОЖ КЕЧАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ
Халқ орасида ражаб ойининг 27 кечаси меърож кечаси бўлиб, уни қадр кечаси каби ўтказиш керак, деган гап-сўзлар машҳур бўлиб қолган. Ҳатто баъзилар меърож кечасида ўқиладиган мухсус намозлар борлигини ҳам айтиб юришади. Яна айтишларича, меърож кечасида ўқиладиган намозларнинг ҳар бир ракъатида фалон, фалон хос суралар ўқилар эмиш. Меърож кечасида одамлар орасида яна қандай тафсилотга эга намозлар машҳур бўлиб кетганини Аллоҳ билади. Ҳар биримиз яхшилаб билиб олишимиз керакки, бу гапларнинг ҳеч бири шариатда бирор асосга суянган эмас.

МЕЪРОЖ КЕЧАСИНИ ТАЙИН ҚИЛИШДАГИ ИХТИЛОФ
Билингки, ражаб ойининг 27 кечаси Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожга чиққанлар, деб аниқ ишонч билан айтиб бўлмайди. Чунки бу борада турли ривоятлар мавжуд. Баъзи ривоятларда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожга робиъул аввал ойида чиққанлар, дейилса, баъзиларида ражаб ойи, яна бошқа ривоятларда еса бошқа ойларнинг номи зикр қилинган. Шунинг учун аниқ ишонч билан «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фалон кечада меърожга чиққанлар», деб айтиш дуруст эмас.

НИМА УЧУН МЕЪРОЖ ВОҚЕАСИНИНГ САНАСИ МАЪЛУМ ЭМАС?
Шундан билиб олиш мумкинки, агар меърож кечаси қадр каби махсус кеча бўлганида, албатта, қадр кечаси каби у ҳақда ҳам оят ёки ҳадислар орқали махсус бир ҳукм собит бўлган ва у куннинг тарихини, ойини ёдда тутишга катта эътибор қаратилган бўлар эди. Лекин меърож кечасининг тарихини ёдда тутишга қаттиқ эътибор берилган эмас. Демак, «Ражаб ойининг 27 кечаси меърож кечасидир», деб аниқ тарзда айтиш дуруст эмас.

У УЛУҒ КЕЧАДИР
Меърож кечасида буюк воқеалар содир бўлганлигида шак-шубҳа йўқ. Чунки унда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам осмонга кўтарилиб, у зотга «қурб мақоми», умматларга намоз туҳфаси ато этилган. Ҳеч қандай шаксиз у кеча улуғ кечадир. Ҳеч қайси мусулмон у кечанинг улуғлигига шубҳа қилмайди.

НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ҲАЁТЛАРИДА МЕЪРОЖ БЎЛГАН САНА ЎН САККИЗ МАРТА КЕЛГАН
Меърож кечаси пайғамбарликнинг бешинчи йили содир бўлган. Шу воқеадан сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн саккиз йил яшадилар. Лекин шу йиллар мобайнида у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам меърож кечаси борасида бирорта махсус ҳукмга буюрмаганлар ёки у кечага алоҳида эътибор қаратмаганлар ёки меърож кечаси қадр кечаси каби зиёда ажру савоб кечаси, деган эмаслар.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан бу кеча ҳақида на бирор амал собит бўлган ва на у зот даврларида у кечани нишонлашга алоҳида эътибор қаратилган, на Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари у кечага алоҳида эътибор қаратганлар ва на саҳобийлар у кеча ҳақида бирор сўз айтганлар, на алоҳида эътибор билан нишонлаганлар.
Давоми бор... | Манба

Шайх Муҳаммад Содиқ роҳимаҳуллоҳ
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
13.4K viewsedited  13:35
Ochish/sharhlash
2024-02-02 04:00:23
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Ҳар кунлик-ҳафталик Намоз ва Рўза вақтларини
@Taqviymuzbot орқали билиб олишингиз мумкин.

———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
taqviym.uz/links
24.0K views01:00
Ochish/sharhlash
2024-01-29 14:35:00
Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг муборак ҳаёт йўллари (инфографика)
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
15.0K views11:35
Ochish/sharhlash
2024-01-25 05:05:00
Инсон Аллоҳдан қўрқмаса ҳеч қандай насиҳат-эслатмалар кор қилмайди. Одамни гуноҳ ёки жиноят содир этишдан сақлайдиган ҳеч бир тузум ёки ғоя Аллоҳдан қўрқишдек фойда бермайди. Тарих давомида қанчалар буюк империялар ҳам ғоялари билан бирга қулади, кун-фаякун бўлди. Ягона Аллоҳдангина қўрқиб, Унгагина ибодат қиладиган мусулмонлар эътиқоди эса ҳамон мустаҳкам ва қиёматгача ўзгармасдир.

———
Bayyina.uz | #Кун_ояти
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
12.8K viewsedited  02:05
Ochish/sharhlash