Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Қўқоннинг кўчалари қонга тўлиб, уйларига ўт қўйиб, ёшу қ | Bayyina.uz

Бугун Қўқоннинг кўчалари қонга тўлиб, уйларига ўт қўйиб, ёшу қари, аёлу эркакларини тириклайин ёқиб отиб ўлдирилганига роппа роса 106 йил бўлди. Бу кунни унутишимиз учун ҳам 23 феврал "День защитника Отечества" деб номлашган. Аслида бизни боболаримиз Ватан ҳимоячиси бўлишган, "большевиклар" эса босқинчи бўлган.

1917 йил 28 ноябрда тузилган Туркистон мухторияти атиги 72 кун яшаб, 1918 йил 23 февралда тугатилган.

Суратда Қўқон шаҳрининг маркази. 1918 йил.

Аллоҳ таоло ўтганларни Ўз раҳматига олсин.

Абдуллоҳ Зиё
———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube