Get Mystery Box with random crypto!

МЕЪРОЖ КЕЧАСИ ҲАҚИҚАТЛАРИ (1-қисм) МЕЪРОЖ КЕЧАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ | Bayyina.uz

МЕЪРОЖ КЕЧАСИ ҲАҚИҚАТЛАРИ (1-қисм)

МЕЪРОЖ КЕЧАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ
Халқ орасида ражаб ойининг 27 кечаси меърож кечаси бўлиб, уни қадр кечаси каби ўтказиш керак, деган гап-сўзлар машҳур бўлиб қолган. Ҳатто баъзилар меърож кечасида ўқиладиган мухсус намозлар борлигини ҳам айтиб юришади. Яна айтишларича, меърож кечасида ўқиладиган намозларнинг ҳар бир ракъатида фалон, фалон хос суралар ўқилар эмиш. Меърож кечасида одамлар орасида яна қандай тафсилотга эга намозлар машҳур бўлиб кетганини Аллоҳ билади. Ҳар биримиз яхшилаб билиб олишимиз керакки, бу гапларнинг ҳеч бири шариатда бирор асосга суянган эмас.

МЕЪРОЖ КЕЧАСИНИ ТАЙИН ҚИЛИШДАГИ ИХТИЛОФ
Билингки, ражаб ойининг 27 кечаси Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожга чиққанлар, деб аниқ ишонч билан айтиб бўлмайди. Чунки бу борада турли ривоятлар мавжуд. Баъзи ривоятларда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожга робиъул аввал ойида чиққанлар, дейилса, баъзиларида ражаб ойи, яна бошқа ривоятларда еса бошқа ойларнинг номи зикр қилинган. Шунинг учун аниқ ишонч билан «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фалон кечада меърожга чиққанлар», деб айтиш дуруст эмас.

НИМА УЧУН МЕЪРОЖ ВОҚЕАСИНИНГ САНАСИ МАЪЛУМ ЭМАС?
Шундан билиб олиш мумкинки, агар меърож кечаси қадр каби махсус кеча бўлганида, албатта, қадр кечаси каби у ҳақда ҳам оят ёки ҳадислар орқали махсус бир ҳукм собит бўлган ва у куннинг тарихини, ойини ёдда тутишга катта эътибор қаратилган бўлар эди. Лекин меърож кечасининг тарихини ёдда тутишга қаттиқ эътибор берилган эмас. Демак, «Ражаб ойининг 27 кечаси меърож кечасидир», деб аниқ тарзда айтиш дуруст эмас.

У УЛУҒ КЕЧАДИР
Меърож кечасида буюк воқеалар содир бўлганлигида шак-шубҳа йўқ. Чунки унда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам осмонга кўтарилиб, у зотга «қурб мақоми», умматларга намоз туҳфаси ато этилган. Ҳеч қандай шаксиз у кеча улуғ кечадир. Ҳеч қайси мусулмон у кечанинг улуғлигига шубҳа қилмайди.

НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ҲАЁТЛАРИДА МЕЪРОЖ БЎЛГАН САНА ЎН САККИЗ МАРТА КЕЛГАН
Меърож кечаси пайғамбарликнинг бешинчи йили содир бўлган. Шу воқеадан сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн саккиз йил яшадилар. Лекин шу йиллар мобайнида у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам меърож кечаси борасида бирорта махсус ҳукмга буюрмаганлар ёки у кечага алоҳида эътибор қаратмаганлар ёки меърож кечаси қадр кечаси каби зиёда ажру савоб кечаси, деган эмаслар.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан бу кеча ҳақида на бирор амал собит бўлган ва на у зот даврларида у кечани нишонлашга алоҳида эътибор қаратилган, на Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари у кечага алоҳида эътибор қаратганлар ва на саҳобийлар у кеча ҳақида бирор сўз айтганлар, на алоҳида эътибор билан нишонлаганлар.
Давоми бор... | Манба

Шайх Муҳаммад Содиқ роҳимаҳуллоҳ
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube