Get Mystery Box with random crypto!

Bayyina.uz

Telegram kanalining logotibi bayyinauz — Bayyina.uz
Kanaldagi mavzular:
Кун
Оят
Ислом
Kanal manzili: @bayyinauz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 30.70K
Kanalning ta’rifi

Намоз ва Рўза вақтлари:
👉 @Taqviymuzbot
Бухоро вилояти «Чор Бакр» жоме масжиди имом хатиби Азизхўжа домла Хайруллоҳ ўғлининг саҳифаси.
Канал ва БОТ ҳақида таклиф, шикоят, фикр ёки мулоҳазаларингиз бўлса @BayyinaTaklif_bot'да қолдиришингиз мумкин.

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 10

2023-07-22 11:35:00 Энг яхши устозлар

Соф эътиқодли, қаттиққўллик қилиб, ўтган дарсини ўқувчилардан талаб қиладиган, ўқимаганга аямай паст баҳо қўядиган, ундан яхши баҳо олиш учун ўқишдан бошқа чора қолдирмайдиган, баҳо қўйиш учун асло пул олмайдиган, ҳар дарсга яхши тайёрланиб келиб, шогирдларига нимадир беришга уринадиган, ўз касбини фидокори бўлган устозлар энг яхши, меҳрибон, ҳалол устозлардир.

———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
taqviym.uz/links
8.2K views08:35
Ochish/sharhlash
2023-07-22 09:35:00 ЗУЛМ

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Биродарингга золим бўлса ҳам, мазлум бўлса ҳам ёрдам бер”, дедилар”. Шунда бир киши: “Эй Аллоҳнинг Расули, мазлум бўлганида унга ёрдам берарман. Аммо золим бўлганида унга қандай қилиб ёрдам бераман?”, деди. У зот: “Уни зулмдан тўхтатасан [ёки “қайтарасан”]. Мана шу унга ёрдам беришингдир”, дедилар”.
Имом Бухорий ривоят қилган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулмдан сақланинглар! Чунки зулм Қиёмат куни зулумотдир”, дедилар.
Имом Муслим ривоят қилган.

Қиёмат куни мўминларга солиҳ амаллари сабабли нурлари йўл кўрсатиб туради. Золимлар эса қилган зулмлари сабабли тим қоронғиликда, атрофини нима ўраб турганидан бехабар, йўлини йўқотган, зулмат устига зулмат, машаққат устига машаққат, азоб ва уқубатларга мубтало бўлган мудҳиш бир ҳолатда бўлишади. Қаерга қараса, зулм кўрган ҳақдорлар ундан ҳаққини талаб қилиб келаверади. Уларнинг кўплигини кўриб, уларга бас кела олмаслигига ишонгач, ич-ичидан Роббидан умид қилиб, унга зорланиб турганида қулоғига Роббининг ушбу каломи эшитилади:
“Бу кундa ҳaр бир жoн ўзи қилгaн иши билaн жaзoлaнур. Бу кундa (ҳeч кимгa) зулм қилиш йўқ”.
(Ғофир сураси, 17-оят)
Ўша кунда кўзлари мошдек очилиб, ҳалок бўлишини билиб, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг огоҳлантиришларини эслаб қолади.

Бу борада Иброҳим сурасининг 42-44 оятларида шундай дейилган:
42. “Сен зинҳoр зoлимлар қилaётгaн ишлaрдaн Aллoҳни ғoфил, дeб ўйлaмa! фaқaтгина Aллoҳ улaрни кўзлaр қoтиб қoлaдигaн кунгaча қўйиб қўядир, xoлoс”.
Кўзлари юмилмайдиган, қимирламайдиган бўлиб, ўзлари қочишга жой топа олмаган қушчага ўхшаб типирчилаб қолади.

43.“Улaр бoшлaрини кўтaргaн ҳолда югурурлар. Кўзлaри ўзлaригa қaйтмaс. кўнгиллaри эса, бўм-бўш бўлиб қoлур”.
Яқин атрофда нажотни топмаганидан сўнг узоқдан қидириб бошларини кўтариб қарай бошлайдилир. У ёқ бу ёққа югурадилар. Кўзлари даҳшатдан узилмай қотиб қолади. Қўрқув туфайли бўм-бўш кўнглига ҳеч нарса сиғмайди.

44. “Сен oдaмлaрни улaргa aзoб кeлaдигaн Кундан oгoҳлaнтир. Ўшанда зулм қилгaнлaр: "Эй, Роббимиз! бизлaргa oзгинa муҳлaт бeргин, сeнинг дaъвaтингa ижoбaт қилурмиз вa пaйғaмбaрлaргa эргaшурмиз", - дейдилaр. Илгaри зaвoлгa юз тутмaслигингиз ҳaқидa қaсaм ичгaн эмaсмидингиз?!”.
Дунёда улкан зулмларни қилиб, Роббиларининг буйруғига қарши юрганлар у кунда кўзлари мошдек очилиб “Роббимиз” деб қолар экан. ...
Тафсири Ҳилолдан фойдаланилди.

Аллоҳ таоло барчамизни зулмдан асрасин!
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
taqviym.uz/links
6.3K views06:35
Ochish/sharhlash
2023-07-22 07:35:00 “Роббим, албатта, менга нозил қилажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман», – деди”
(Қосос сураси, 24-оят).
Бу сўзни айтганда Мусо алайҳиссалом уйланмаган бўйдоқ ва (тирикчилик учун) бирон иши йўқ йигит эдилар. (Дуони ижобат этиб) Аллоҳ таоло уйланиш ва касб-корни (у зотга) осон этди.
Ушбу қиссадан ўзингга вирд, вазифа олгин.

“Мусо алайҳиссалом қиссалари ҳақида мулоҳазалар” китобидан
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
taqviym.uz/links
5.5K views04:35
Ochish/sharhlash
2023-07-22 02:05:00 56-саҳифа.

ОЛИ ИМРОН сураси, 46-52-оятлар.
Абдулбосит қори Қобилов

Маънолар таржимасини ўқиш
———
Bayyina.uz | #Қуръон
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
taqviym.uz/links
5.5K views23:05
Ochish/sharhlash
2023-07-22 02:05:00
56-саҳифа.

ОЛИ ИМРОН сураси, 46-52-оятлар.

Маънолар таржимасини ўқиш
———
Bayyina.uz | #Қуръон
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
taqviym.uz/links
5.3K views23:05
Ochish/sharhlash
2023-07-21 18:17:44 ҚИССАДАГИ ИБРАТ

Зубайр ибн Баккор айтади:
"Синглимнинг қизи хотинимга деди:
- Тоғам эркакларнинг энг яхшиси. Унинг иккинчи хотини йўқ, жорияларга ҳам ҳавас қилмайди!
Хотиним унга деди:
- Аллоҳга қасамки, мана бу китоблар мен учун учта кундошдан ҳам ёмонроқдир!".

Ҳижрий бешинчи асрда Миср амирларидан бири бўлган ибн Фотикнинг жуда катта кутубхонаси бор эди. У кўп вақтини кутубхонада ўтказар эди. Деярли у ердан чиқмас эди. Хотини уни китоблардан ниҳоятда қизғанар эди. Амир вафот қилгач, хотини жориялари билан кутубхонага кириб йиғлаб-йиғлаб барча китобларини жориялар ёрдамида дарёга оқизиб юборди. У китоблардан ана шу тариқа интиқом олди.

Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Ахборуз зурроф вал мутамажинин" номли китобида келтиради:
"Фақиҳлардан Абдуллоҳ ибн Муҳаррам уйланди. Хотини унинг китоблар билан машғуллигидан сиқилар эди. Шунинг учун онасига бориб эридан шикоят қилди. Эртаси куни Абдуллоҳ ибн Муҳаррамнинг қайнонаси келди. Ибн Муҳаррам китоб ўқиб ўтирган эди. Қайнонаси унинг қўлидан китобни тортиб олиб ерга улоқтириб деди:
"Бу китоблар қизим учун кундошдан ҳам ёмон!".

Аслида китоб аёлнинг душмани эмас. Аёл бор йўғи эрининг ўзидан бошқалар билан машғул бўлишини ёқтирмайди холос.
Юқорида зикри келган Зубайр ибн Баккор, ибн Фотик ва Абдуллоҳ ибн Муҳаррамларнинг хотинлари бугун дўстлари билан ярим кечагача суҳбатлашиб ўтирган, ўртоқлари билан тоққа дам олгани кетган, ҳамнишинлари билан қаҳвахонада суҳбат қуриб ўтирган сиз ва биз кабиларнинг хотинларимизга ўхшашади.
Гап машғул бўлиш ҳақида кетаяпти, машғул қилиш ҳақида эмас.
Хотин эрининг яхши кўрадиган нарсалари ва истаклари борлигини билиши керак. Ўша нарсалардан у ўзини қидиради, саодат ҳис қилади. Эркак барча вақтини аёлига бера олмайди. Кун бўйи унинг олдида ўтира олмайди.
Аёлнинг ҳам ўз севимли машғулоти бўлади. Уни ҳам риоя қилишимиз лозим.
Эр-хотин ўртасида хос бир майдон бор. Уни яхши билиб олиш лозим. Уни билиш шерикка қарши чиқиш дегани эмас.

Эркак ҳам хотинининг эътиборга муҳтожлигини билиши керак. Аёл ўзини уй жиҳози каби ҳис қилишни ёмон кўради. Ишлар тўғриланишга муҳтож. Эркак хотинини унутиб юборар даражада ўзининг ишлари билан овора бўлмаслиги лозим. Бунинг акси ўлароқ ўз ишларини, севган машғулотларини ҳам ташлаб хотинининг олдида ўтириб олмаслиги ҳам лозим!

Абдулқодир Полвонов
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
taqviym.uz/links
6.3K views15:17
Ochish/sharhlash
2023-07-21 01:46:48
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Ҳар кунлик-ҳафталик Намоз ва Рўза вақтларини
@Taqviymuzbot орқали билиб олишингиз мумкин.

———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
taqviym.uz/links
24.0K views22:46
Ochish/sharhlash
2023-07-20 15:55:04 Сабр ҳақида шайх Шаъровийнинг айтган сўзидан кўра гўзалроқ сўзни асло кўрмадим: “Агар Аллоҳ таоло сени муродингни амалга ошишини, уни рўёбга чиқишини истаётган экан, кўз очиб юмгунчалик фурсатга ҳам сабр қилишдан малолланма. Албатта, умидла тўккан кўзёшларинг, хўрсиниб, уҳ тортишларинг Ундан махфий қолмайди. Ҳолингни ва зотингни салоҳиятли экани (агар сабрсизлик қилар экансан) сени ташвишингни аритиб, мушкулингни ҳал қилолмайди. Лекин У сўровчиларни илинжла сўрашини яхши кўради. Ахир У эмасми: “Албатта, Мен бугун сабр қилганлари учун уларни мукофотладим. Албатта, улар - ўзлари ютуққа эришувчилардир” деган!
(Мўминун сураси, 111-оят).

Эҳсон Фақиҳ
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
taplink.cc/bayyinauz
7.6K views12:55
Ochish/sharhlash
2023-07-20 13:35:00 Ўттиз ҳалол минг ҳаромдан яхшидир

Бир одам Ҳарами шариф эшигида туриб «эй, тўғриларни қўлловчи, ҳаромдан сақланувчиларни асровчи Парвардигорим...» дея тинмай бир-хил дуо ўқирди. Унга «сен бошқа дуо билмайсанми?», дедилар. У эса мазкур дуони яхши кўриш сабабини қуйидагича баён қилди:


«Бундан бир неча йил олдин Байтуллоҳни тавоф қиларканман оёғимга бир нарса қадалди. Эгилиб олдим. Қарасам ичига минг динор тилло солинган бир ҳамён эди. Шунда шайтон билан иймоним ўртасида кураш бошланди. Минг тилло катта маблағ. Уни ўзингда олиб қол. Бутун эҳтиёжларингни қоплаш учун етади. Ҳатто, бу пуллар билан бойиб ҳам кетасан дерди шайтон. Иймоним эса «бу ҳаром. Тезда эгасини топиб, унга топшир», дер эди. Мен нафс билан иймон мужодаласи орасида нима қилишимни билмай тараддудланиб турарканман бир инсоннинг: «халойиқ, ҳамёнимни йўқотдим. Ичида минг тилло бор. Ким топган бўлса, менга келтирсин, унга мукофот ўлароқ ўттиз тилло бераман» деган товуши эшитилди. Ҳамённи яшир, ўзингда олиб қол. Ахир ҳеч ким кўрмаяпти-ку?!, деган шайтоний васвасалар онгимни буткул эгалламасидан қатъият билан «ўттиз ҳалол минг ҳаромдан яхшироқдир!» дедиму шартта бориб ҳамённи соҳибига топширдим. У ҳам ваъда қилганидек, ундан ўттиз динор тилло олиб, менга узатди. Эртаси куни бозорни айланиб юрарканман худди шу пулга бир араб қул сотилаётганини кўрдим. Унга ўттиз тилло танга сўрашаётган эди. Дарҳол пулни бериб, уни сотиб олдим. Бир муддат сўнгра, бир тўда араблар келиб бояги қул билан хуфёна сўзлаша бошладилар. Узоқдан кузатиб турдим. Улар кетгач, қулимни чақириб, нима ҳақида гаплашганларини сўрадим. У яширмай айтиб берди. Мен Мағриб султонининг ўғлиман. Отам Ҳабаш подшоси билан жанг қилиб, мағлуб бўлди. Мени асир олиб, бу ерда қулликка сотиб юбордилар. Отам бир неча йилдан бери ўз одамларини чор-атрофга юбориб мени излатаётган экан. Одамларига бир сандиқ тилло бериб, неча пулга бўлса ҳам сотиб олиб, ўғлимни олиб келинг, деб буюрибди, деди. Кўз ўнгимда содир бўлаётган бу ишлардан лолу ҳайрон бўлиб қолдим. Ғулом сўзида давом этди: «хожам, сен менга кўп яхшиликлар қилдинг. Менга ўз ўғлингдек қарадинг. Шу боис, сендан жуда ҳам мамнунман. Кел, менинг ҳам сенга бир яхшилигим бўлсин. Бу одамлар илло-ки, мени сотиб оладилар. Кўнмасанг, зўрлик билан олиб кетадилар. Сендан илтимосим, мен учун эллик минг тиллодан кам сўрама. Булар оғзингдан чиққанини беришга тайёр», деди. Айтганидек бўлди. Қулнинг нархини эллик минг тиллога баҳоладим. Улар тиллоларни бериб, болани олиб кетдилар. Қўлимда бу қадар буюк сармоя бор экан, уларни тижоратда айлантириш учун турли-хил тижорат моллари сотиб олиб, катта карвон билан Бағдодга йўл олдим. У ерда катта дўкон очиб, молларимни сота бошладим. Шу тариқа катта савдогар бўлиб кетдим. Кунлардан бир куни Бағдодда танишган дўстларимдан бири дўконимга келиб қолди. Машҳур бир тужжор дўстим кутилмаганда вафот этиб, ойдек бир қизи ёлғиз қолди. Агар рози бўлсанг, ўша қизни сенга олиб берамиз, деди. Таклифни қабул қилдим. Тўй куни қиз томондан сеп ўлароқ келтирилган моллар, жиҳозлар, гўзал ва муҳташам нарсалар уйимга сиғмай кетди. Товоқларда ҳар бирига минг динордан тилло солинган ҳамёнлар бор эди. Қизнинг отасидан қолган барча бойликлар ҳам қиз билан бирга менга ўтди. Ҳамёнларнинг биридаги пулни санасам тўққиз юз етмиш тилло эди. Бунинг сабабини сўрасам аёлим шундай деди: «Отам ушбу ҳамёнини ҳарами шарифда тушириб қўйган экан. Уни топиб, отамга келтириб берган ҳалолзодага ичидан ўттиз тилло олиб берибди. Шунинг учун бу ҳамёндаги олтинлар кам бўлиб қолган». Энди, буларнинг барчаси Сизники, бегим, деди жуфти ҳалолим. Мен эса Аллоҳга ҳамд ва шукроналар айтдим. Бу нарсалар тўғрилигим, ҳалоллигим ва самимий дуоларим баракоти, дея қизга бўлган воқеаларни айтиб бердим. Шу билан бахту саодатимиз яна-да мустаҳкамланди».

Небий Йилдизнинг «Zor zamanlar güzel kapılar açar» китобидан.
Алишер Султонходжаевдан эркин таржима
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
taplink.cc/bayyinauz
10.6K views10:35
Ochish/sharhlash
2023-07-19 17:35:00
Ўткан йилда ўзимизни ислоҳ қилдикми? | Азизхўжа домла Иноятов

YouTube
:



тавсия
Бухоро амирлари қурдирган масжид ва мадрасалар

———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
taplink.cc/bayyinauz
7.1K views14:35
Ochish/sharhlash