Get Mystery Box with random crypto!

​​#Безовта_руҳ. (94-қисм) Дард аслида яхши бир чопардир. Те | DUNYONING ISHLARI 🍃

​​#Безовта_руҳ.
(94-қисм)
Дард аслида яхши бир чопардир. Тез келади-ю, тезда ҳабарини тутқазиб, хукмдордан қулларини боҳабар этади!
Дилбар шу ўтган кунларида шифтнинг ҳар қаричини ёд олиб бўлди. Унда қадалган жимжимадор-биллур қандил ҳақида ҳам узоқ тафаккур қилиб ётди. Бутун бир оламни иш столи деб олсак, Аллоҳ таоло бугун Дилбар учун шу иш столидаги ҳамма нарсани сидириб ташлагандек бўлди-ю, ҳикмат қидириши учун саноқли нарсаларнигина қолдиргандек эди. Шу қандил бутун уйни ёритиб туради. Унга қараб ётган кўзларни ҳира торттиради, ерга боққанларга эса гиламнинг минг бир нақшу жилвасини томошо эттиртиради...
Олти ойлик кўрикдан кейин докторлар уни қизғин табриклашди, такрорий жарроҳлик амалиёти ўтказилмайдиган бўлди. Дилбар энди батамом ўзгарган, уйига қайтган: яна оиласи даврасида мамнун жилмайганча ўтирарди.
Секин аста намоз китоблардан ўқиб юриб- ибодатини бошлади. Ўн кун ўтқазиб, ойисиникига борса-у ерда ҳам чиройли янгилик уни кутиб турган экан. Ваниҳоят Қудрат ҳам намоз ўқишни бошлабди.
-Ишингда шароитинг борми?!
Бу пайтга келиб, жиянининг лавозими анча тош босиб қолгани учун-Дилбарнинг ундан шароитини сўраши бежизга эмасди.
-Эшикни қулфлаб ўқиб оляпман ҳозирча, ҳали раҳбарият сезиб улгурмади- дея кулди жияни унга қараб.
Албатта бу Хосият учун ҳам жуда қувончли янгилик эди.
Дилбарнинг оилавий Ҳажга бориш ҳақидаги аризаси қондирилмагач, у туну-кун намозларида буни тинимсиз сўрай бошлади. Иттифоқо, бир куни Шуҳрат аканинг уйқуси қочиб, ётоқхонадан чиқди-ю, жойнамоз устида мук тушган хотинини кўриб, ҳуши бошидан учгандек бўлди: ярим кечаси, саккиз ой олдин оғир жарроҳликни бошдан ўтказган аёли йўлакда шунақа думалаб ётса-киши нима ҳаёлга бориши мумкин?! Қўрқиб кетди, елкасидан даст кўтариб тургазаркан, аёлининг тунги намозини бузиб қўйганини тушуниб, ҳижолат тортди.
-Сен-касалсан! Мумкинми шу сенга?!
Дилбар анча пайт жим ўтирди ва шу кеча эрига юрагидаги ҳамма гапларни очиб сочди. Шуҳрат аканинг тунчироқ ёруғида хотинининг гапларидан беҳад таъсирлангани сезилиб турар, у ҳам айни чоғда ўзи ҳақида ўйлаётган эди.
Эри ишга аралашди-ю, иш тезлашди.Шунда ҳам шифокорлар анча Дилбарнинг кетишига қаршилик кўрсатишди.
-Ўзим ҳам бораман, хотинимни қўлимда кўтариб бўлса-да, ниятини ушалтираман- деди шундан кейин Шуҳрат ака қатъий оҳангда.
Янги 2007 йил яқинлашиб келмоқда эди. Декабрнинг оҳирги саналарида бу икки ханадонда ҳаж ибодатига кетишлик учун тараддуд бошланиб кетди.
Хосият болаларини Анисага ташламоқчи эди, Қувасойдан Ҳуррият опаси келиб ўзи қараб турадиган бўлди. Қудрат ишидан таътилга чиқди. Беш киши ҳамма билан ҳайр ҳўшлашиб, бу муборак сафарга йўлга чиққанида янги йилга саноқли кунлар қолганди. Узоқ муддатли учоқда учиш Раҳбар бувини ҳам, Дилбар опани ҳам бирдек толиқтирди. Айниқса кўтарилиш ва қўниш пайтида ҳар иккисидан боҳабар бўлиб туриш талаб этиларди. Дилбар опа тинмай лабида "шукрона" келтирар, Раҳбар буви эса ҳайитлик олган болакайдек жудаям ҳурсанд жилмайиб ўтирарди. Улар ичида биргина Хосият бир ички юзага келиши мумкин бўлган ноқулайчиликдан ўйланар, ҳаж ибодатларимга, муборак байтни тавоф қилишимга бу тўсиқ бўлмасайди деган ҳавотири ҳам йўқ эмасди. Муборак бу заминга оёқ қўйиб-сезгани шу бўлди-ки, Аллоҳ унинг раҳмига яна бир вужудни жойлабди. Шу зайлда ички бир қувонч ҳам унинг қувончлари жамланмасига қўшилганидан у жуда баҳтиёр эди!
Мубарок замин, илк эҳром кийилган лаҳзалардан бошлаб, Хосият ўзини оқ кабутарга айланиб қолгандек енгил ҳис қила бошлади. Раҳбар хола аравачасида эри Қудратнинг етовида, Дилбар опани эса турмуш ўртоқлари одамлардан пана қилгандек авайлаб борарди. Хосият рўпарасидан чиққан улуғвор бинога қараб, тинмай йиғлай бошлади. Айни дамда Дилбар опанинг ҳам кўзларида ёш айланар, ёнларидаги забардаст тоғдек турган жуфти Шуҳрат ака ҳам ҳайратга тўла нигоҳлари билан ўша томонга тикилиб қолганди. Бу байтга дунёнинг минг бурчагидан мусулмонлар оқиб келади. Ҳамма ўз руҳига ҳаловат илиниб, бу жойга шошади
.
(Давоми бор)

Muallif: Azizaxon Ismoilova
Ummu Zaynab Ummu