Get Mystery Box with random crypto!

​​#Безовта_руҳ. (93-қисм) Айни шу оятлар ўқилган пайтда | DUNYONING ISHLARI 🍃

​​#Безовта_руҳ.
(93-қисм)
Айни шу оятлар ўқилган пайтда, хонада Раҳбар холанинг борлиги сезилиб кетди. Бошини сарак-сарак қилиб-овоз бераркан, кампир ҳам бу оятларга ўз ҳаётидан келиб чиқиб таслимият изҳор қилаётганди. Қизиғи айни маъно- бу катта-кичик ёшдаги- уч аёлнинг ҳаммасини ҳаётига- даҳлдордек эди.
Ҳа, ҳайрон ва камбағал ҳолида топиб олинган, ҳидоятга бошланган, юпқа қўли бора-бора ризқ-рўзга тўлган бу уч тақдир эгаси бир хонага жаъм бўлгани ва бу каломни тинглаб ўтиргани ҳам гўёки бежизга эмасдек эди.
Кейинги оят Дилбарга ҳам, Раҳбар ҳолага ҳам тааллуқлидек туюлди:
9. Аммо етимга қаҳр қилмагин...
10. Ва аммо "соил" (яъни муҳтож) га зажр (камситиш) қилма.
11. Ва аммо Роббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла.
Дилбар чуқур ўйланиб қолди. Илк бора олти йил олдин- Қуръон тафсири босилган журнални қўлига олганда унга таҳорат ҳақидаги оятлар чиққанди. Боя ичида янграган бир овоз эса бирон марта бўлса-да пешонасини саждага босмаганини гина қилди. "Мусулмончилик аста-секин" деб шунга айтсалар керакда. Бора-бора қалбини ўзига мойил қилиб қўяётганига шукр. "Кечикиб даргоҳингга тобутда эмас, замбилда келтирилдиму- мана энди ўзингагина тавба қилмоқдаман, ё Роббим! Имконим борида-чалғиб юрдиму, имконим йўғида остонангга келдим, мени ўзинг кечир!" Дилбар оҳирги оятлардан сўнг- биринчи марта Хосият олдида ўзини катта бир қарздордек ҳис қила бошлади.
Шу қиз йиллаб онасининг ҳизматини қиляпти.Ўз касал волидасини ташлаб келиб бўлса-да, Раҳбар холани қаради.
"Ҳа, бунга пул керак-да, шунинг учун айтганимизни қилади!" деб ўйлади-Дилбар ўшанда...
Кейинчалик "Ҳа, энди бу келин-да, у уйда бўлса ойимдан ҳотиржамроқ юраман" деб ўзини овутди. Бирон марта бу муштипар қизининг- қалбида нима андуҳлар бор?
У нимадан афсусланади?
Унинг режалари қандай? деб ўйлаб ҳам кўрмабди...
Дилбар аста Хосиятнинг китоб тутиб турган қўлларига қўл узатди.
Сергак келини юзига тикилиб қараркан, ёшли кўзларини унга тикканча деди:
-Хосият сендан жуда катта қарзим бор! Жудаям катта! Уни қандай узишни билмайман...
Хосиятнинг бу гаплардан томоғига бир нима тиқилгандек, аста Дилбарнинг паришон сочларини силаб, мажбуран жилмайди:
-Мендан қарз эмассиз, сизга нима бўлди?! Бугун жуда кўп таъсирланяпсиз, ўзим энди-энди ҳавотирга тушиб қоляпман, унақа ҳар гапни гапирманг...
Дилбар лаблари қуриётгандек қимтинаркан, Хосият узатган- олма қириб солинган чойли-дамламани ичиб, юраги ҳам сал ҳўллангандек бўлиб тетиклашди:
-Сендан битта ҳаж қарзман! Ўлмасам, албатта- ҳаммамиз бирга Ҳажга борамиз!
Айни орзу- Раҳбар холани ҳам олти йилдан бери миясидан бир кунда бир ўтиб турадиган гап эди. Кроватини ғижирлатиб, ўрнидан сал қўзғоларкан- борлигини қизига сездириб қўйгандек бўлди.
-Ойи сиз ҳам борасиз! Шайтонга роса тош отиладиган жойда сизни- кўргим бор...
Дилбар онасига ҳазил қиларкан, синиққина бир кулиб қўйди.
Юзига бу яхши ниятдан фотиҳа тортаркан, Хосият кейинги саҳифадаги муборак-Шарҳ сурасини ўқишни бошлади:
"Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
1. Сенинг кўксингни кенг қилиб қўймадикми?!
2. Ва сенинг юкингни енгиллатмадикми?!
3. Елкангни босиб турганни...
Дарҳақиқат Дилбар айни чоғда Хосиятга айтган сўзларидан сўнг-ўзини беҳад енгил ҳис қилаётгандек эди. Насиб бўлса, бу беморликда тилаган тилаклари рўёбга чиқар...
" Иншааллаҳ" деди аста пичирлаб...
5. Бас, албатта қийинчилик билан осончилик бордир. 6. Албатта, қийинчилик билан осончилик бордир...
Дилбар кўзларини юмиб, яна пичирлади:
"Ўзингга шукр, кўрсатган ҳар кунингга шукр..."
Кейинги оят у учун худди дастурамалдек янгради:
7.Фориғ бўлсанг,(ибодатга) урингин!
8.Ва албатта Роббингга рағбат қилгин.
"Иншааллоҳ" деди яна бир марта чуқур нафас оларкан, бу сафар ушбу нафасга оғриқ қўшилмаганини ҳис қилиб ажабланди:
"Бу дарддан фориғ бўлсам, иншааллоҳ ибодатдаман!"


(Давоми бор)

Muallif:Azizaxon Ismoilova
Ummu Zaynab Ummu