Get Mystery Box with random crypto!

​​#Безовта_руҳ (95-қисм) Раҳбар холанинг қалбидан оғир | DUNYONING ISHLARI 🍃

​​#Безовта_руҳ

(95-қисм)
Раҳбар холанинг қалбидан оғир ҳасрат тоши кўчди. Тавофга қўл урар экан, ич-ичида кучли йиғи бостириб келаверди:
"Тавба-тазарру қилиб, ёмон бошимни даргоҳингга ургани келдим. Илоҳим жуфтим Азимжонни, ўғлим Қосимжонни, келинимни, набирам, ўтиб кетган ота-онаму бошқа яқинларимнинг гуноҳидан ўтгин, шу қаторда бу дунёдан эрта кетган Ҳасанбойнинг ҳам. Қиёматда аввало ўз даргоҳингда туришдан қолаверса, ўша Хасанбой билан юз кўришишдан қўрқаман. Ўзинг унинг руҳига ҳам ҳаловат насиб эт!"
Ҳар кимнинг бу даргоҳга атаб қалбига тугиб келган яхши дуолари бўлади. Шу қаторда Хосият ҳам онаси ва опаси ҳаққига дуолар атади. Унинг тилидан "алҳамдулиллаҳ" тушмайдиган калима бўлиб қолганди. Тавоф пайтида ёнида худди ўзидек ибодат қилаётган ёрига йиғи аралаш жилмайиб қаради:
-Сизга бир гап айтмоқчиман.
Лаблари пичирлаб, кўзларини юмиб- ибодат қилаётган Қудрат айни дамда Хосиятнинг кўзларига жуда нурли бўлиб кўринаётган, шу инсонни бир пайтлар умуман бошқача тасаввур этиб яшаганига мана энди ҳозир ўзи умуман ишонолмаётган эди. Хосият бир пайтлар Қудрат ҳақида мутлақо ёмон тасаввурларга эга эди. Уни- енгил табиатли- бир куйдирги эр бўлади деб ўйлаганди. Мана кутмаганидек бўлиб чиқди.
Қудрат кафтини тавофдан узмай туриб, Хосиятга сал қош чимириброқ қаради:
"Аёли бундай ҳос пайтда нима демоқчи ўзи?!"
-Ҳўш..
Хосият эрининг бу жиддий нигоҳларидан кўз узиб, муборак Байтга бош кўтариб қаради, улуғвор ва ўзидан ҳам ғойибона ҳайбати қалбларга соя солиб турган бу маҳобатли бинога кўз ташлаб оларкан, ҳозирги айтадиган сўзларига ўзича бир тараддуд кўрди. Бу янгиликни шу ерда билдиришни у маъқул кўрганди, бироз сукут қилди сўнг эрига эшитарли қилиб пичирлади:
- Яна ота бўладиганга ўхшаб турибсиз! Аллоҳим ўзига суюкли бандаларидан бири қилсин!
Қудрат яна аввалгидек бироз жим бўлиб қолди. Кейин лабларига табассум югуриб, Хосиятга қаради.
Унинг янада яшнаб, порлаб кетганини кўриб- Хосиятнинг ичига ҳам севинчи сиғмай кетди, аста кўзларини юмиб, пичирлади:
"алҳамдуллиллаҳ"...
Қулоғи остида Қудратнинг ҳам сокин овози эшитилди:
"Алҳамдулиллаҳ... "

Оҳирги Мино водийсида ўтган кунни айтмаса-ҳаж ибодатлари бу оила учун деярли кўнгилли ўтаётганди. Шу куни Шуҳрат аканинг улар билан зиёратга биргаликда келганликлари жуда яхши иш бўлганини ҳамма ич-ичидан ҳис қилди. Шайтонга тош отиш пайтида одам кўплиги сабабли- ғалати талотўп юзага келди. Атроф қий-чувга, бетартибликка тўлиб кетганди. Шуҳрат ака гавдаси билан ўз оиласини тўсиб турар, Қудрат эса аёлларни орқароққа олиб кетишга бир амаллаб улгуриб қолганди.
Аввал боши у ҳам довдираб қолди: аммаси касал, бувиси аравачада, Хосият эса эндигина юкли бўлган...
Яхши-ки, ҳеч бирига азият етмади.
Бироздан сўнг тартиб ўрнатилгач билинди-ки, жуда кўп одам ярадор бўлибди, улар орасида ўлганлар ҳам жуда кўпчиликни ташкил қиларди.
Раҳбар хола кўз олдидан олиб ўтиб кетилаётган- замбилдаги мурдаларга қараркан, ранги бўздек оқариб кетганди. Шундан кейин ҳам анча пайтгача кампир ўзига келолмади.
Шуҳрат акага ҳам бу қаттиқ таъсир қилган, тартибни суядиган одам бўлгани учун- бошвоғини йўқотиб қўйган бу оломонга қараб, асабий бош чайқаб ўтирарди.
Ибодатлар ўз ниҳоясига етиб, қайтадиган пайтлари бўлди. Бу муборак заминдан одамнинг сираям кетгиси келмай қоларкан, сакинат жоъ бўлган ҳузурни, енгил руҳий парвозларни ортга қайтмасидан одам соғина бошларкан. Дилбар ортига қарар-қарай юрарди. Раҳбар хола эса яна тинимсиз кўз ёшлар тўкарди.
Қудрат эса Хосиятнинг елкалари оша пичирлади:
-Биз ҳали яна келамиз а?!
Хосият унга ўгирилиб мамнун жилмайди. Шуҳрат аканинг пинжига яқин юрган Дилбарнинг бориб қўлларидан тутаркан, бу ибодатни унга раво кўрган бу аёлга чин кўнгилдан ташаккурлар айтди.
-Сизга жуда узоқ умр сўрадим, ҳали Азаматжонга биргалашиб келин қидирамиз, Лобархонни яхши жойга узатамиз, ҳали кўп набираларингиз бўлади!


(Давоми бор)

Muallif:Azizaxon Ismoilova
Ummu Zaynab Ummu