Get Mystery Box with random crypto!

🇺🇿Bankxabar

Kanal manzili: @bankxabar
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 49.70K
Kanalning ta’rifi

Банк ва молия янгиликлари биринчи бизда!
Канал статистикаси: @bankxabar_statistika
Мурожаат ва тижорий ҳамкорлик учун: @Xabaryozishbot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 34

2024-03-12 13:39:47 Қуёш панелларини сотиб олиш учун ажратилаётган истеъмол кредитлар
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

@Bankxabar канали айни пайтда жисмоний шахсларга қуёш панеллари сотиб олиши учун ажратилаётган истеъмол кредитлари ҳақида маълумот тайёрлади.

Ипак Йўли Банки
• миқдори – 80 млн сўмгача;
• фоиз ставкаси – 20%;
• муддати – 60 ойгача.
Батафсил маълумот
1296

Трастбанк
• миқдори – 200 БҲМгача;
• фоиз ставкаси – 20%;
• муддати – 60 ойгача.
Батафсил маълумот
1287

Туронбанк
• миқдори – 66 млн сўмгача;
• фоиз ставкаси – 20%;
• муддати – 60 ойгача.
Батафсил маълумот
1220

Агробанк
• миқдори – 100 млн сўмгача;
• фоиз ставкаси – 20%;
• муддати – 60 ойгача.
Батафсил маълумот
1216

Каналга аъзо бўлиш @Bankxabar
16.9K views10:39
Ochish/sharhlash
2024-03-12 13:15:11
UzAutoMotors Damas, Labo ва Cobalt нархлари оширилишини маълум қилди

UzAutoMotors 2024 йилнинг иккинчи ярмида ишлаб чиқариладиган Damas, Labo ва Chevrolet Cobalt русумидаги автомобиллар нархи 3,5%-6,7% доирасида қимматлашишини маълум қилди.

Каналга уланиш @Bankxabar
15.9K viewsedited  10:15
Ochish/sharhlash
2024-03-12 11:28:05
«Бизнесни ривожлантириш банки» Ямагата университети билан  шартнома имзолади

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан тадбиркорларни ўқитиш жараёнига “Япония тажрибаси”ни татбиқ этиш ва бу борада Япониянинг етакчи таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 7 март куни Токио шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон - Япония бизнес форуми давомида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев ва Ямагата университети президенти Хедитоши Тамате томонидан имзоланган  шартнома ҳам айнан шу эзгу мақсадга қаратилган. 

Ўзаро келишувга мувофиқ, республикамиздаги 10 минг нафар тадбиркор Япония тажрибаси асосида ўқитилади ва менторлар тайёрланади. Мазкур келишув Банк ва Университет ўртасида ўтган йилнинг ноябрь ойидан ўрнатилган ҳамкорлик алоқаларининг амалий самараси ҳисобланади.

Батафсил

Каналга уланиш @Bankxabar
14.5K views08:28
Ochish/sharhlash
2024-03-12 10:09:14
Банкдан кредит олган фуқаро хорижга чиқса бўладими?
Умуман четга чиқишда чеклов бор ёки йўқлигини қаердан билса бўлади?


Банкдан кредит олган шахс кредит шартномаси шартларига мувофиқ тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келаётган бўлса хорижга чиқишига ҳеч қандай чеклов бўлмайди. 

Кредити бор шахс фақат битта ҳолатда хорижга чиқа олмайди. Қарздорлик судга оширилиб суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда ва кредит қарздорлиги ижрога (МИБ) қаратилганда чет давлатга чиқишга тақиқ қўйилади.

Хорижга чиқишга чеклов бор ёки йўқлигини билиш учун ариза берувчи ЯИДХПда рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтади ва сўров юборади. Тизим автоматик тарзда ижро хужжатлари асосида қарздорлик бўйича Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинчалик чеклов қўйилганлик ҳолати мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида маълумот беради. Хизмат бепул амалга оширилади.

Ушбу видеолавҳада хизматдан қандай фойдаланиш ҳақида тушунтириб ўтилган.

Хизматдан фойдаланиш

Каналга уланиш @Bankxabar
19.4K views07:09
Ochish/sharhlash
2024-03-12 08:09:43 Банк ходимининг касб одоб-ахлоқи

Республикадаги барча банкирлар ўқиб чиқишини тавсия қиламиз.


Каналга уланиш @Bankxabar
22.8K viewsedited  05:09
Ochish/sharhlash
2024-03-11 21:09:21 Айрим талаба-ўқувчилар учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 10 апрелга қадар узайтирилди

Айни пайтда, Ориент Финанс Банк, Туронбанк, Алоқабанк, МКБанк ва Бизнесни ривожлантириш банки томонидан имтиёзли таълим кредит ажратилмоқда.

Кредит шартлари:
● Фоизи:
Хотин-қизлар учун-0%
Йигитлар учун-14%
● Муддати-Ўқиш даври+7.5 йил
● Миқдори-Ўқув йили учун талаба ва ОТМ ўртасида тузилган шартнома суммаси
● Имтиёзли даври-Ўқиш даври+6 ой

Ориент Финанс Банк филиаллари манзили

Туронбанк филиаллари манзили

Алоқабанк филиаллари манзили

МКБанк филиаллари манзили

БРБнинг филиаллари манзили

Каналга уланиш @Bankxabar
24.8K views18:09
Ochish/sharhlash
2024-03-11 20:27:45


Банк карталарининг Uzcard ва Humo тизимидаги бинкодлари

Каналга уланиш @Bankxabar
20.2K viewsedited  17:27
Ochish/sharhlash
2024-03-11 15:12:22 МИКРОҚАРЗЛАР
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

АСАКАБАНК
Онлайн:
Фоизи
-30% дан бошланади
Муддати-36 ойгача
Миқдори-50 млн сўмгача
Иловани юклаб олиш: App Store ёки Play Market

Банкка бориб олинадиган:
Фоизи-30% дан бошланади
Муддати-36 ойгача
Миқдори-20 млн сўмгача
Батафсил
1152

БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БАНКИ
Банкка бориб олинадиган:
Фоизи-26%-31%
Муддати-48 ойгача
Миқдори-50 млн сўмгача
Батафсил
1254

ХАЛҚ БАНКИ
Онлайн(Бюджет ташкилот ходимлари учун):
Фоизи-25% дан бошланади
Муддати-48 ойгача
Миқдори-100 млн сўмгача
Иловани юклаб олиш: App Store ёки Play Market
Батафсил
1106

ТРАСТБАНК
Онлайн:
Фоизи- 32%
Муддати- 12 ой
Миқдори- 30 млн сўмгача
Иловани юклаб олиш: App Store ёки Play Market

Банкка бориб олинадиган:
Фоизи- 24% дан бошлаб
Муддати- 36 ой
Миқдори- 50 млн сўмгача
Батафсил
1287

АЛОҚАБАНК
Онлайн:
Фоизи- 32%
Муддати- 36 ойгача
Миқдори- 50 млн сўмгача
Иловани юклаб олиш: App Store ёки Play Market
Батафсил
1106

ТУРОНБАНК
Онлайн:
Фоизи- 33%
Муддати- 24 ой
Миқдори- 33 млн сўмгача
Иловани юклаб олиш: App Store ёки Play Market

Банкка бориб олинадиган:
Фоизи- 29%
Муддати- 48 ой
Миқдори- 50 млн сўмгача
Батафсил
1220

АГРОБАНК
Онлайн:
Фоизи - 27,99%
Муддати - 2 йил
Миқдори - 30 млн.сўмгача
Батафсил

Онлайн:
Аванс плюс - (Бюджет ташкилотлари учун)
Фоизи - 25%
Муддати - 2 йил
Миқдори - 30 млн.сўмгача
Иловани юклаб олиш: App Store ёки Play Market
Батафсил
1216

МКБАНК
Онлайн:
Фоизи- 27-31%
Муддати- 24 ойгача
Миқдори- 30 млн сўмгача
Иловани юклаб олиш: App Store ёки Play Market

Банкка бориб олинадиган:
Фоизи- 30-32%
Муддати- 36 ойгача
Миқдори- 50 млн сўмгача
Батафсил
1285

ТЕНГЕ БАНК
Онлайн:
Фоизи-35.9% дан бошланади
Муддати- 24 ойгача
Миқдори- 30 млн сўмгача
Иловани юклаб олиш: App Store ёки Play Market

Банкка бориб олинадиган:
Фоизи- 31.9%
Муддати- 36 ойгача
Миқдори- 50 млн сўмгача
Батафсил
1245

ҲАМКОРБАНК
Онлайн:
Фоизи-32% дан бошланади
Муддати- 36 ойгача
Миқдори- 50 млн сўмгача
Иловани юклаб олиш: App Store ёки Play Market

Банкка бориб олинадиган:
Фоизи-32% дан бошланади
Муддати- 36 ойгача
Миқдори- 50 млн сўмгача
Батафсил
1256

ПОЙТАХТБАНК
Банкка бориб олинадиган: 
Фоизи- 28% дан бошланади
Муддати- 24 ойгача
Миқдори- 50 млн сўмгача
Батафсил
71 214-20-00

11.03.2024 ҳолатига

Каналга уланиш @Bankxabar
22.6K viewsedited  12:12
Ochish/sharhlash
2024-03-11 14:01:42 Сизлар учун Расул Кушербаевнинг фойдали маълумотларини жамладик! Ушбу маълумотлар ҳақида тўлиқ ахборот олиш учун ўзингизга керакли матн устига босинг!

Агар прокурор ва судья порахўр бўлса, улар кўрган барча ишлар қайта кўриб чиқиладими?

Пора билан қўлга тушган прокурор ва судъяларнинг ўтган даврдаги фаолиятида фуқароларни айблаш ва ҳукм қилиш бўйича барча ишларини ҳам қайта кўриб чиқиш керакми?

Нима учун педофилларга бунчалик ён босилаяпти?

Ошкора қотиллик қиссаси

Бизга экологияни ёмонлаштирадиган кўп цемент заводлари керакми?

Тадбиркорларни синдираётган "подстава" қонун ўзгармоқда

Судья ҳужжат сохталаштирганми?

Ўзбекистон аёллари қайси давлатга келин бўлишда етакчилик қилишаётганини биласизми?

Кўл бўйидаги келишув

Бу шунчаки хабар эмас, фавқулодда ҳолат аслида!

Президент Фармонини писанд қилмаётган ҳокимнинг иши

Судлар марҳум собиқ Андижон ҳокимининг соғлиги қамоқда жазо ўташига йўл қўймаслигини билишган

Муаммонинг атрофида айланиш, аммо ҳал этмаслик усули ҳақида

Аёл аёллигича, эркак эркаклигича қолиши керак!

Энди фақатгина биринчи фарзанд учун суюнчи пули олиш мумкинми?

"Мода"га кирган амалиёт ёҳуд "дастлабки эшитув"нинг ҳозир аҳволи ҳақида

@r_kusherbayev
19.5K views11:01
Ochish/sharhlash
2024-03-11 07:04:16 16-18 март кунлари — умумхалқ хайрия ҳашари

Бош вазир фармойишига кўра, “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш ҳамда муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш, маҳаллалар ва аҳоли турар жойларини ободонлаштириш мақсадида жорий йил 16-18 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Каналга уланиш @Bankxabar
24.3K views04:04
Ochish/sharhlash