Get Mystery Box with random crypto!

​​МУРОЖААТЛАР ҲАЛ БЎЛДИ Мурожаатчилар сўзидан... ТАЪЛИМ КРЕД | 🇺🇿Банкир кундалиги

​​МУРОЖААТЛАР ҲАЛ БЎЛДИ

Мурожаатчилар сўзидан...

ТАЪЛИМ КРЕДИТИ БИР КУНДА ҲАЛ БЎЛДИ

-
Мурожаатим бўйича Микрокредитбанк чақиртирди, кафил билан боришим ва ҳужжатлар тақдим қилишим кераклиги айтишди, шундай қилдим. Таълим кредитимнинг 50 фоизи ажратилди. Мурожаатим ижобий ҳал бўлди.

Банкир кундалиги каналига, админ ва ташаббускорига каттакон раҳмат. Банк ходимларига ҳам миннатдорчилик билдираман.

Асакабанк матбуот хизмати ҳам мурожаат юзасидан изоҳ берди:

-
Январь ойида мурожаат қилган экан, у пайтда таълим кредити очилмаган эди. 1 апрель ҳолатига ҳам бизда таълим кредит ажратиш тўхтатилган.


БИР ЙИЛДАН БУЁН ЁПИЛМАГАН КРЕДИТ ҲАМ БИР КУНДА ЁПИЛДИ

-
Ишим ҳал бўлди. Анорбанк иловада кредитларим бўйича маълумотлар кўринмаябти. Бу дегани ёпилди дегани бўлса керак. Лекин банкдан телефон қилиб гаплашишди. СМС келди шартнома ёпилди деган.

Мониторинг бўлими бошлиғи телефон қилди. Мурожаатингиз ҳал бўлди текшириб кўринг дейишди. Масаламни ижобий ҳал қилиб беришди. Банк ходимларига ҳеч қандай эътирозим йўқ.

@bankirkundaligi