Get Mystery Box with random crypto!

КРЕДИТГА ОЛИНГАН ЧОРВА МОЛЛАРИНИ СОТИБ ЮБОРИШ ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛ | 🇺🇿Банкир кундалиги

КРЕДИТГА ОЛИНГАН ЧОРВА МОЛЛАРИНИ СОТИБ ЮБОРИШ ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Янгийўл туманида “A.N.” фермер хўжалиги масъул шахслари имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига харид қилинган 175 бош чорва молларини нақд пулга сотиб юбориб, жами 3,1 млрд. сўмни  ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

P.S.: Мана шундай хабарлардан кейин саволлар кела бошлайди: Кредитга олинган чорвани (ёки бошқани) умуман сотиб бўлмайдими каби мазмунда. Сотиб бўлади. Фақат кредитни тўлиқ тўлаб бўлгандан сўнг! Унгача кредит тўлиқ ёпилмасдан туриб сотиб юборсангиз, банк ходимлари томонидан мониторинг жараёнида сотиб юборганингиз аниқланади ва ҳеҳеҳо, ҳиҳеҳо бу ёғи.

@bankirkundaligi