Get Mystery Box with random crypto!

2023 йил якунлари бўйича очиқлик индекси натижалари эълон қили | 🇺🇿Банкир кундалиги

2023 йил якунлари бўйича очиқлик индекси натижалари эълон қилинди

Бунда жами 103 та давлат идоралари ва ташкилотларининг фаолияти қамраб олиниб, 84 та баҳолаш мезонидан таркиб топган 8 та индикатор асосида шакллантирилган.

Баҳолаш натижаларига кўра, 31 та идора ва ташкилот “яшил” (71-100 балл), 43 таси “сариқ” (55-71 балл) ва 29 таси “қизил” (55 баллдан паст) самарадорлик кўрсаткичларини қайд этган.

Таҳлиллар кўрсатишича, фаолият самарадорлиги «яшил» тоифадаги давлат идоралари сони ўтган йилга нисбатан 16 тага (13 %га) ортган. Эътиборлиси, 2022 йил якуни бўйича «қизил» тоифага киритилган қатор давлат идораларида кескин ижобий ўсиш кузатилган. «Ўзсувтаъминот» АЖ - 81 балл (2022 йилда – 47 балл), «Туронбанк» АТБ – 78 балл (2022 йилда 53 балл), “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ - 77 балл (2022 йилда 48 балл), «Ҳудудгазтаъминот» АЖ – 75 балл (2022 йилда 52 балл) билан бунга яққол мисол бўла олади.

Очиқлик индексида:

Вилоят ҳокимликлари ўртасида
энг яхши кўрсаткичлар Хоразм (84,3), Навоий (75,6) ва Тошкент (69,1) вилоятларига тегишли бўлса, энг паст кўрсаткчилар Андижон (12), Сурхондарё (50,1) ва Наманган (52,7) вилоятлари қайд этган.

Давлат улуши мавжуд тижорат банклари ўртасида энг яхши кўрсаткичлар Халқ банки (83,8), Агробанк (78,7) ва Туронбанк (78,1)ларга тегишли. Энг паст кўрсаткич эса Пойтахтбанк (33,1 - Қизил), Алоқабанк (56,6 - Сариқ) ва Асакабанк(58,2 - Сариқ)ларга тегишли.

Вазирликлар ўртасида энг яхши кўрсаткичлар энг яхши кўрсаткичлар Рақамли технологиялар вазирлиги(82,4), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (71,7) ва Сув хўжалиги вазирлик (71,5)ларига тегишли. Энг паст кўрсаткич эса Спорт вазирлиги (47), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (47,1) ва Ташқи ишлар вазирлик(50,2)ларига тегишли.

@bankirkundaligi