Get Mystery Box with random crypto!

Bankvabiznes.uz

Telegram kanalining logotibi bankbiznesuz — Bankvabiznes.uz B
Telegram kanalining logotibi bankbiznesuz — Bankvabiznes.uz
Kanal manzili: @bankbiznesuz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4.08K
Kanalning ta’rifi

Иқтисодиёт,банк ва молия янгиликлари.
Реклама бўйича: — @probot_uz

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2022-08-31 09:18:11 Бугун барча ходимлар учун "короткий день". Байрам кунлари ходимларни ишлатиш ман этилади.

Ходимларни байрам (ишланмайдиган) кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади. Бу хақда Huquqiy Axborot канали эслатиб ўтмоқда.

Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

@bankbiznesuz
1.3K views06:18
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:55:15
CryptoCom тасодифан мижозга 100 доллар ўрнига 10 миллион доллар ўтказди

CryptoCom биржаси адашиб австралиялик мижозга 100 доллар ўрнига 10,5 миллион доллар ўтказди. Бундан ташқари, улар бу хатоликни фақат 7 ойдан кейин, аудит ўтказган пайтда топишган.

Бу пайтга келиб, аёл ўзига спорт зали ва кинотеатри бўлган уй (1,35 миллион доллар), қизига эса квартира (430 минг доллар) сотиб олишга муваффақ бўлган. Қолган суммани турли банк хисобларига тақсимлаб юборган.

Биржа пулларни қайтаришни талаб қилиб судга мурожаат қилди ва бир неча ойлик тингловлардан сўнг суд австралияликни уйни сотиб, 1,35 миллион долларни платформага қайтаришга қилди. Қолган пулларнинг тақдири кейинги суд мажлисида ҳал қилинади.

@bankbiznesuz
1.6K views12:55
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:28:36 Тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби

Таълим кредитлари таълим ташкилотлари бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларга берилади.

Бунда, кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки васийлари биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашиши мумкин.

Таълим кредитининг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Таълим кредитини олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ариза;
тўлов-контракт шартномаси ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда). Шартномада ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;
таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари учун);
биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот.

Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади.

Таълим кредити шартномаси тўлов-контракт шартномасида кўрсатилган бир йиллик тўлов суммасига тенг миқдордаги суммага тузилади.

Таълим кредити кредит олувчига Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ажратилади.

Бунда, Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасаяди, Марказий банкнинг асосий ставкаси оширилган тақдирда эса таълим кредити бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади.

Мазкур тартиб:

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;
тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағларидан ташқари бошқа манбалар ҳисобидан бериладиган таълим кредитларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Табақалаштирилган тўлов-контрактни ва унинг минимал миқдорига тенг бир марталик бошқа тўловларни амалга ошириш учун таълим кредити ажратилмайди.
@huquqiyaxborot

@bankbiznesuz
1.7K viewsedited  12:28
Ochish/sharhlash
2022-08-30 14:25:35
Валюталарнинг расмий курслари ошди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 31 августдан амал қиладиган курсларни эълон қилди.

Доллар, евро ва рубль курси ошган.

#курс
@bankbiznesuz
1.5K views11:25
Ochish/sharhlash
2022-08-30 12:32:12 Миллийбанк супер-контракт учун таълим кредити ажратади

Кредит барча таълим турлари, жумладан, Ўзбекистон таълим муассасаларининг супер-контракти учун ҳам маълум қилинди.

Бакалавриат:
— 36 ойгача бўлган муддатга – 20%/йиллик ;
— 60 ойгача бўлган муддатга – 22%/йиллик ;

Магистратура:
— 36 ойгача бўлган муддатга – 20%/йиллик ;

@bankbiznesuz
2.3K viewsedited  09:32
Ochish/sharhlash
2022-08-30 12:05:30 Сентябра ойи учун пенсия ва нафақа тўловлари 1 сентябргача тўлаб берилади

Мустақиллик байрами муносабати жорий йил сентябрь ойи учун пенсия ва нафақалар фуқороларнинг банк карталарига 2022 йил 1 сентябрга қадар ўтказиб берилади.

Тўловларни нақд шаклда олувчи фуқароларга жорий йилнинг 5 сентябридан бошлаб тасдиқланган графиклар асосида тўловлар бошланади.

@bankbiznesuz
1.6K views09:05
Ochish/sharhlash
2022-08-30 10:39:16
"Очиқ буджет" ахборот портали 1 сентябрь соат 18-00 гача ишламайди

Аввалроқ, Молия вазирлиги "Очиқ буджет" портал фаолияти профилактика ишлари сабаб 29 август соат 18-00 га қадар тўхтатилиши хақида хабар берилган эди. Техник ишларни амалга ошириш давом этаётганлиги сабаб, портал 1 сентябрь соат 18-00 га қадар ишламас экан.

Ўз навбатида, Ташаббусли буджет 2-мавсумининг овоз бериш даври техник носозликлар туфайли йўқотилган кунлар сонига узайтирилишини маълум қилинди.

@bankbiznesuz
3.2K views07:39
Ochish/sharhlash
2022-08-29 21:17:05 Тошкент ўзининг қимматли ҳудудларини бизнесга бериб юбормасдан ривожлантиролмайдими?

Аҳоли ва унинг саломатлиги учун шаҳар марказида ўта замонавий боғлар эмас, оддий, қулай, дарахтларга тўла ва сокин боғлар бўлгани маъқул эмасми?

Ва яна бир масала, бир боғнинг қурилиши учун бошқаси қурбон қилиниши шартми? Балки шаҳар кенгайиши, замонавий, аттракционлар учун қурилаётган боғларга чеккароқ ҳудудлардан ҳали обод қилинмаган ерлар танланиши керакдир?

Шунингдек, шаҳарнинг тоза ҳаводан нафас олишни истайдиган оддий аҳолиси учун сарлавҳадаги савол ҳам ўз жавобини топиши керак: Тошкентда яшил ҳудудлар тақдири қандай кечади? Уларга бўлган муносабат ўзгарадими?

Юқоридаги саволлар сўнгги пайтдаги яшил зоналарга бўлган муносабат туфайли актуаллашди.

Замонавий шаҳарсозликда инсоннинг табиат билан алоқаси учун зарур бўлган жойлар ҳақида унутмаслик керак. Айнан яшил ҳудудларгина одамларга шундай имкониятни бера олади. Боғлар ва дам олиш масканлари шаҳарнинг юраги бўлиб, нафақат йирик шаҳарлар, балки кичик шаҳарчалар ҳаётида ҳам муҳим роль ўйнайди.

Хўш, вазиятни ўзгартириш учун нима қилиш керак?

Бу саволга жавоб топиш учун Ботир Қобиловнинг фикрларига мурожаат этамиз. Унинг тавсиялари, назаримизда, жуда ўринли бўлиб, дастлабки босқичда шуларнинг амалга оширилиши шаҳарнинг бор яшиллик ресурсларини сақлаб қолишда ва кейинчалик кўпайтиришда муҳим аҳамият касб этади:

Биринчи қадам сифатида биз ҳозир бўлаётган ишларни тўхтатишимиз керак: Дарахтларни кесишни тўхтатишимиз керак.

Шаҳар боғларини ёпишни, уларни савдо нуқталари, қаҳвахоналар ёки бошқа тижорат бинолари сифатида реконструкция қилишни тўхтатиш керак. Боғлар аттракционларга, пластмасса ва бетон майдонларга муҳтож эмас. Биз шаҳар боғларини ўз ҳолига қўйишимиз керак.

Яшил ҳудудлар ҳисобидан турар-жой бинолари қуришни тўхтатиш, бўш қолган ҳудудларни яшил ҳудудга айлантириш зарур.

Мавжуд кўчаларни автомобиллар учун кенгайтиришни тўхтатиш, янги кенг йўллар ва чорраҳалар қуришни қайта кўриб чиқиш зарур.

Мавжуд эски инфратузилмада ҳар қандай биноларни қуришни тўхтатиш керак.

Ниҳоят, аҳолининг хоҳиш-истакларига эътибор бермасликни бас қилиш ва ўз ҳовлиларида, кўчаларида, шаҳарларида ҳар қандай лойиҳани амалга оширишдан олдин уларни тинглашни бошлаш керак.

https://bugun.uz/2022/08/29/biz-ham-nafas-olaylik-toshkentdagi-yashil-hududlar-taqdiri-nima-boladi/
1.7K views18:17
Ochish/sharhlash
2022-08-29 13:48:39
Тўлов-шартномаларни онлайн олиш имконияти яратилди

Биринчи босқичга тавсия этилган талабалар ҳам янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб тўлов-шартномаларни электрон шаклда, ортиқча оворагарчиликларсиз онлайн олишлари мумкин бўлди. Бу хақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабаор берди.

Бунинг учун вазирликнинг kontrakt.edu.uz платформасидан фойдаланган юклаб олиш мумкин. Шунингдек, белгиланган ўтиш балини тўплай олмаган, аммо табақалаштирилган тўлов-шартнома асосида ўқиш истагини билдирган талабгорлар учун ҳам kontrakt.edu.uz платформаси орқали онлайн ариза бериш ва шартномани онлайн расмийлаштиришга янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб имконият берилади.

Платформа орқали ариза бериш ҳамда шартномани расмийлаштириш жараёнларини масофавий амалга ошириш тартиби ва муддатлари бўйича батафсил маълумот берилади.

2022 йил 5 сентябрдан бошлаб барча босқич талабалари (бакалавр, магистр, суперконтракт) тўлов-шартномани онлайн юклаб, тўловни амалга оширишлари мумкин.

@bankbiznesuz
1.3K viewsedited  10:48
Ochish/sharhlash
2022-08-29 13:06:24
Bloomber манбаларига кўра, Ҳиндистон гуручнинг айрим турларини экспорт қилишни чеклаши мумкин, чунки унинг ички таъминоти таҳдид остида. Бу ҳаракат глобал озиқ-овқат бозорларидаги хаосони кучайтириши ва очлик келтириб чиқариши мумкин.

Ҳиндистоннинг глобал гуруч савдосидаги улуши 40 фоизни ташкил қилади. Экспорт чекланиши нрахлар ўсиши ва очликни бошидан кечираётган мамлакатларга яна бир зарба беради. Бу дунёдаги гуручнинг 90% га яқини Осиёда етиштириладиган ва истеъмол қилинадиган асосий озиқ-овқатга боғлиқ бўлган миллиардлаб одамларга таъсир қилади.

Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан кўтарилган буғдой ва маккажўхори нархидан фарқли ўлароқ, гуруч захиралари кўплиги туфайли нархлари пастлаб, озиқ-овқат инқирози катталашиши олди олинган эди. Ҳиндистон ва Ветнам экспортни чеклаган 2008 йилда нархлар бир тонна учун 1000 доллардан ошиб, етказиб бериш занжирида жиддий узилишлар келтириб чиқарган эди.

@bankbiznesuz
1.1K views10:06
Ochish/sharhlash