2022-08-19 17:27:29
Июлда автомобиль ишлаб чиқариш уч бараварга қисқарган, Spark ишлаб чиқариш деярли тўхтаб қолганРасмий статистикага ишонилса, 2022 йил июль ойида жами 11 858 дона автомобиль ишлаб чиқарилган. Бу июнь ойи кўрсаткичидан деярли уч баробарга кам.
Энг кўп қисқариш Spark ҳисобига тўғри келган. Июнда 1815 дона Spark чиққан бўлса, июлда бу кўрсаткич 5тагача тушган. Яъни, Spark ишлаб чиқариш феълан тўхтаган.
Бошқа русумдаги автомобилларни ишлаб чиқариш бўйича ҳам аҳвол ёмонлашган.
Хусусан, Cobalt ишлаб чиқариш ойига 10 468тадан 3 519тагача, Lacetti ишлаб чиқариш 9 463тадан 2 756тагача, Nexia-3 ишлаб чиқариш 3 225тадан 1 648тагача қисқарган.
Автомобиль ишлаб чиқаришнинг кескин қисқариши контрактация ва навбат муддатларини 2023 йил июнь-июль ойларигача узайтирган.Бунақаси, қарийб бир йиллик навбатлар, ҳатто қора туш дейилган ўтган эпохада ҳам юз бермаганди. Дарвоқе, эсингизда бўлса, чайқовчи монополист компания, бир неча ойлик навбатлар бўла туриб, Давлат раҳбарига навбатларни тугатиш бўйича берилган ваъда бажарилди, дея эълон қилганди.
Энди, буёғи нима бўлади? Кимдир Катта Ёлғонлар учун ҳеч қурса кечирим сўрайдими? Ёки энди яна Янги Ёлгонлар тўқиладими?
Балки паразит монополист шунча имтиёзлар билан ҳам вазифасини уддалай олмаетган экан, бозорни очиш ҳақида ўйлаб кўрармиз?
@the_bakiroo
3.7K views14:27