Get Mystery Box with random crypto!

CryptoCom тасодифан мижозга 100 доллар ўрнига 10 миллион долла | Bankvabiznes.uz

CryptoCom тасодифан мижозга 100 доллар ўрнига 10 миллион доллар ўтказди

CryptoCom биржаси адашиб австралиялик мижозга 100 доллар ўрнига 10,5 миллион доллар ўтказди. Бундан ташқари, улар бу хатоликни фақат 7 ойдан кейин, аудит ўтказган пайтда топишган.

Бу пайтга келиб, аёл ўзига спорт зали ва кинотеатри бўлган уй (1,35 миллион доллар), қизига эса квартира (430 минг доллар) сотиб олишга муваффақ бўлган. Қолган суммани турли банк хисобларига тақсимлаб юборган.

Биржа пулларни қайтаришни талаб қилиб судга мурожаат қилди ва бир неча ойлик тингловлардан сўнг суд австралияликни уйни сотиб, 1,35 миллион долларни платформага қайтаришга қилди. Қолган пулларнинг тақдири кейинги суд мажлисида ҳал қилинади.

@bankbiznesuz