Get Mystery Box with random crypto!

«Ҳафта ўртасида бирорта вазирни Тошкентда кўрсам, ишдан оламан | Bankvabiznes.uz

«Ҳафта ўртасида бирорта вазирни Тошкентда кўрсам, ишдан оламан» — президент

Шавкат Мирзиёев вазирлар иш кунларини Тошкентда эмас, вилоятларда ўтказиши кераклигини таъкидлади, дея президентнинг сўзларини келтирмоқда «Газета.uz» мухбири.

«Вазирлар душанба куни бош вазир билан йиғилиш ўтказиб, ҳисоботларини беради, хафта учун иш режасини тузиб олади ва вилоятларга кетади», — деди давлат раҳбари.

«Вазирлар фақат шанба ва якшанба кунлари Тошкентда бўлишади. Якшанба куни уйда бўлади, яхшилаб дам олиб, бола ва невараларни ўқитиб, душанбадан яна ҳудудларга кетишади. Агар ҳафта ўртасида бирорта вазирни Тошкентда кўрсам, ишдан оламан. Вазир республикага хизмат қилади, Тошкентни қоровуллаб ўтирмайди», - дея таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.