Get Mystery Box with random crypto!

Январда нақд пул айланмаси 32,1 трлн сўмни ташкил этди Марказ | Bankvabiznes.uz

Январда нақд пул айланмаси 32,1 трлн сўмни ташкил этди

Марказий банк маълумотига кўра, 2021 йил январь ойида банклар орқали нақд пул айланмаси 32,1 трлн сўмни ташкил этган. Бу 2020 йил январига нисбатан 7 фоизга кўп.

Жумладан, банклар кассаларига нақд пул тушумлари 17 трлн сўмни, чиқим эса 15,1 трлн сўмни ташкил қилган. Бу 2020 йилга нисбатан 6,7 фоизга ошган.

Мазкур ҳолат асосан банк карталаридан нақд пул ечиш ҳажмининг 1,7 трлн сўмга (1,5 баробар) ўсиши ҳисобига юзага келган. Натижада банклардан берилган нақд пуллар таркибида банк карталаридан ечиб олинган нақд маблағлар улуши 25 фоиздан 35 фоизга етди.

Январда банк карталарига жами 15,9 трлн сўмлик маблағлар келиб тушган. Аҳоли банк карталаридаги 5,2 трлн сўмлик (32,8 фоиз) маблағларни нақдлаштириб олган.