Get Mystery Box with random crypto!

Ёшларга 33 миллион сўмгача бўлган 6 ойлик имтиёзли давр билан | Bankvabiznes.uz

Ёшларга 33 миллион сўмгача бўлган 6 ойлик имтиёзли давр билан гаровсиз кредит берилади

Ёшларни тадбиркорликка йўналтириш ва уларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Савдо-саноат палатаси ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ёшларга тадбиркорлик ҳақида назарий билимлар берилиши маълум қилинди.

“Ёшлар 1+1” дастури асосида 6 кун, яъни 48 соат давомида махсус курслар ташкил этилиб, курс тингловчиларига махсус сертификатлар берилиши режалаштирилмоқда.

Курсларни тугатган ишсиз ёшлар 3 йил муддатга 33 миллион сўмгача бўлган 6 ойлик имтиёзли даври ва гаровсиз кредит олиш имкониятига эга бўлади.