Get Mystery Box with random crypto!

Бағдод тумани ҳокимлиги (расмий)

Telegram kanalining logotibi bagdodim_news — Бағдод тумани ҳокимлиги (расмий) Б
Telegram kanalining logotibi bagdodim_news — Бағдод тумани ҳокимлиги (расмий)
Kanal manzili: @bagdodim_news
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.75K
Kanalning ta’rifi

Бағдод тумани ҳокимлигининг расмий канали

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-09-01 09:16:14 https://uza.uz/uz/posts/ilohim-yurtimiz-tinch-bolsin_403962
667 views06:16
Ochish/sharhlash
2022-09-01 09:14:11
"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз"

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги Бағдод туманида кенг нишонланмоқда.

Тумандаги "Galaxy park" истироҳат боғида байрами муносабати билан халқ сайллари бўлиб ўтмоқда.

Энг улуғ, энг азиз байрамимизни туманимиз аҳолиси шундай кўтаринки кайфиятда нишонламоқда.

Байрам тадбирлари ва халқ сайллари барча маҳаллаларда давом этмоқда...
698 viewsedited  06:14
Ochish/sharhlash
2022-09-01 08:06:55 #Биласизми

1 сентябрдан нималар ўзгаради?

Спорт мактаблари айрим ходимларига устамалар тўлаб берилади. БАТАФСИЛ

Киракашлик ўзини ўзи банд қилиш ҳисобланади. БАТАФСИЛ

Айрим нодавлат ташкилотлар “Электрон ҳукумат” маълумотларидан фойдаланиши мумкин. БАТАФСИЛ

Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади. БАТАФСИЛ

Ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган автомобиллар техник кўрикдан ихтиёрий ўтказилади. БАТАФСИЛ

Оилавий боғчаларга 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат берилади. БАТАФСИЛ

Автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни my.gov.uz орқали электрон расмийлаштириш йўлга қўйилади. БАТАФСИЛ

Меҳнат ресурслари зич бўлган қишлоқ жойларининг реестри жорий этилади. БАТАФСИЛ

Ҳайдовчиларни тайёрловчи таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлаш тартиби йўлга қўйилади. БАТАФСИЛ

Тиббиёт ташкилотларининг илмий унвонга эга ходимларига устама берилади. БАТАФСИЛ

Академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг “Ҳаёт давомида таълим олиш” тамойили асосида малакаси узлуксиз оширилади. БАТАФСИЛ

Фуқароларга ички саёҳатлар харажатларининг бир қисми қайтарилади. БАТАФСИЛ
859 views05:06
Ochish/sharhlash
2022-09-01 07:53:37
#байрам_табриги

Бағдод тумани ҳокимлиги меҳнат жамоаси барча юртдошларимизни жонажон Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги билан самимий муборакбод этади.

Юртимизда тинчлик ва осойишталик барқарор, тараққиёт ва юксалиш бардавом бўлсин! Хонадонларимизни файз-у барака, дастурхонларимизни тўкин-сочинлик, қалбимизни хотиржамлик асло тарк этмасин.

Мустақил Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган эзгу ишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!

Байрамингиз қутлуғ бўлсин, азизлар!

Бағдод тумани ҳокимлиги меҳнат жамоаси.
723 viewsedited  04:53
Ochish/sharhlash
2022-09-01 07:46:15
748 views04:46
Ochish/sharhlash
2022-09-01 07:45:42 Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон ХУСАИНОВнинг Мустақиллик куни муносабати билан йўллаган БАЙРАМ ТАБРИГИ

Азиз бағдодликлар!

Авваламбор, мамлакатимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги билан Сизларни, сизлар орқали оила аъзоларингизни ва барча тумандошларимизни самимий муборакбод этаман!

Бундан ўттиз бир йил илгари, халқимиз ўзининг кўп йиллик орзу ниятларига эриша олди. Ўтган қисқа даврда жонажон Ўзбекистонимиз машаққатли, шу билан бирга, шарафли истиқлол йўлини босиб ўтди.

Айниқса, сўнгги йилларда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизнинг бутун дунёга танилмоғи учун асосий омил бўлди.

Ўтган 31 йил ичида юртимизда эришилган ютуқлар ва қўлга киритилган муваффақиятларни сарҳисоб этадиган бўлсак, туманимизда ҳам ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маданий-маърифий, таълим, тиббиёт, спорт, мактабгача таълим ва қурилиш соҳаларида мислсиз ўзгаришларнинг гувоҳи бўлишимиз мумкин.

Жумладан, туманимиз ҳудудларини замонавий қиёфага келтириш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, муносиб уй-жойлар ва зарур инфратузилма билан таъминлаш асносида бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда давом эттирилмоқда.

Қадрли тумандошлар!

Сизни ва сиз орқали яқинларингизни “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида нишонланаётган халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан самимий қутлайман!

Мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, олдимизда турган барча соҳаларда улкан вазифаларни рўёбга оширишда олиб бораётган масъулиятли ишларингизда зафарлар ёр бўлсин!

Жонажон Ватанимиз, хонадонларимиздан тинчлик-осойишталик, файзу барака ҳеч қачон аримасин!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, Жонажон Ўзбекистонимиз омон бўлсин!

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Камоли эҳтиром билан,

Юсуфжон Хусаинов,
Бағдод тумани ҳокими.
952 views04:45
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:29:19
Туман ҳокимининг қабулида кўрилаётган мурожаатларнинг деярли 25 фоизи тиббиётга оид

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаиновнинг фуқаролар учун ўтказаётган ҳафталик қабулларида ҳар 4 кишининг биттаси саломатликни тиклашда ёрдам сўраб мурожаат қилмоқда. Эътиборлиси, ушбу мазмундаги мурожаатлар ижобий ечим топиб, фуқароларга моддий кўмак бериляпти.

Туман ҳокимининг навбатдаги қабулида бўлиб, ўзининг ва яқинларининг саломатлигини тиклашда ёрдам сўраган фуқаролар - Насиба Ҳайдарова, Мухлиса Атажонова ва Раҳимахон Абдувалиева бугун ўзлари учун ажратилган моддий ёрдам пулларини (жами 10 млн.сўм) қабул қилиб олдилар.

Мурожаатлари ижобий ечим топган бу фуқаролар ўзларига кўрсатилган эътибордан мамнуният изҳор қилишди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
1.1K views14:29
Ochish/sharhlash
2022-08-31 15:19:35 Шавкат Мирзиёев:

“Бугун хурсандчилик кунларда кўпчилик муҳокама қилаётган айрим мавзулар кўнгилни хира қилади. Хотин-қизларимизга, азиз аёлларимизга нисбатан айрим зўравонликларни умуман қабул қилиб бўлмайди. Бу бизнинг миллатга хос бўлмаган чидаб бўлмас иллат.

Бунга қўл урганлар аёл қиёфасида ўз онаси сиймосини эсласин. Оқила опа-сингилларимиз бундай муносабатга лойиқ эмас!”

Манба
235 viewsedited  12:19
Ochish/sharhlash
2022-08-31 15:16:32
“Kinematografiya fidokori” кўкрак нишони таъсис этилди

Кўкрак нишони билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти ва эсдалик совғалари берилади.
230 views12:16
Ochish/sharhlash
2022-08-31 15:15:11 180 та хонадонга туман ҳокимининг байрам табрикномаси ҳамда эсдалик совғалари етказилди

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” эзгу ғоясини ўзида тўлақонли акс эттираётган бу йилги Мустақиллик байрами миллионлаб қалбларга сурур олиб кирмоқда. Эътиборлиси, байрам кунларида турли соҳаларда самарали фаолият юритган, ҳозирда кексалик гаштини сураётган нуронийларни йўқлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиб, ижобатли дуоларидан баҳраманд бўлиш Бағдод туманида кенг тус олаётир.

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан бугун 180 та хонадонга туман ҳокимининг байрам табрикномаси ҳамда эсдалик совғалари етказиб берилди. Табрикномада, жумладан, шундай дейилади:

“Яратганнинг меҳрибон нигоҳи тушган ва раҳмат нурлари ёғилиб турган жаннатмакон Ватанда яшаётганимиз сиз-у бизнинг энг олий бахтимиздир. Шундай бахтни ҳадя этган энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллик айёми билан сизни чин дилдан муборакбод этамиз.

Сизга мустаҳкам саломатлик, хонадонингизга тинглик, барака тилаймиз. Обод юртимизнинг озод инсонлари қадри баланд, байрам шукуҳи файзли, истиқлолимиз абадий бўлсин!

Ҳурмат билан, туман ҳокими: Ю.Хусаинов.”


- Йўқловимиздан онахонларнинг кўнгли тоғдек кўтарилди. Юртимиздаги ўзгаришлар, инсон қадрини улуғлашга қаратилган ислоҳотлар учун муҳтарам Президентимизга кўпдан-кўп раҳматлар айтилди. Туманимиз раҳбарлари ҳамда халқимиз ҳаққига дуолар қилинди, - дейди туман ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Тўлқиной Тожиева.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
229 views12:15
Ochish/sharhlash