Get Mystery Box with random crypto!

Туман ҳокимининг қабулида кўрилаётган мурожаатларнинг деярли 2 | Бағдод тумани ҳокимлиги (расмий)

Туман ҳокимининг қабулида кўрилаётган мурожаатларнинг деярли 25 фоизи тиббиётга оид

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаиновнинг фуқаролар учун ўтказаётган ҳафталик қабулларида ҳар 4 кишининг биттаси саломатликни тиклашда ёрдам сўраб мурожаат қилмоқда. Эътиборлиси, ушбу мазмундаги мурожаатлар ижобий ечим топиб, фуқароларга моддий кўмак бериляпти.

Туман ҳокимининг навбатдаги қабулида бўлиб, ўзининг ва яқинларининг саломатлигини тиклашда ёрдам сўраган фуқаролар - Насиба Ҳайдарова, Мухлиса Атажонова ва Раҳимахон Абдувалиева бугун ўзлари учун ажратилган моддий ёрдам пулларини (жами 10 млн.сўм) қабул қилиб олдилар.

Мурожаатлари ижобий ечим топган бу фуқаролар ўзларига кўрсатилган эътибордан мамнуният изҳор қилишди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.