Get Mystery Box with random crypto!

Бағдод тумани ҳокимлиги (расмий)

Telegram kanalining logotibi bagdodim_news — Бағдод тумани ҳокимлиги (расмий) Б
Telegram kanalining logotibi bagdodim_news — Бағдод тумани ҳокимлиги (расмий)
Kanal manzili: @bagdodim_news
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.75K
Kanalning ta’rifi

Бағдод тумани ҳокимлигининг расмий канали

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-08-31 15:15:00
223 views12:15
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:46:16
Туман ҳокими беморлар ҳолидан хабар олди

Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаинов бугун тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги бўлимларда даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олиб, уларни Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги билан муборакбод этди.

Беморлар билан суҳбат асносида, тиббиёт муассасаларида яратилган шарт-шароитлар, тиббий хизматларнинг сифати ва самарадорлиги, шунингдек, шифокорларнинг даволанувчиларга бўлган муносабати атрофлича муҳокама қилинди.

- Дард берганнинг Ўзи шифониям беради, албатта. Бунинг учун инсонда сабр ва қатъий ишонч бўлиши керак. Қандай ёрдам лозим бўлса, биз – хизматингиздамиз, - деди туман ҳокими.

Беморларга туман ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
339 views11:46
Ochish/sharhlash
2022-08-27 19:35:14
Хусаиновлар оиласида катта хурсандчилик

Ҳозиргина олган хабаримизга кўра, Бағдод тумани ҳокимининг оиласида янги чақалоқ дунёга келди: Юсуфжон Хусаинов яна бир ўғилли бўлди (оилада 5-фарзанд).

Ушбу қувончли хабар билан Юсуфжон Хусаинов ва у кишининг барча яқинларини қизғин муборакбод этамиз. Қутлуғ байрам арафасида дунё юзини кўрган чақалоқ ўзи билан бир олам қувонч ва шодлик олиб келган, меҳрибон Аллоҳ умри ва ризқи билан бергани чин бўлсин!

Юртига, юртдошига, Юртбошига содиқ, динида мустаҳкам, аҳдида қатъий йигит бўлсин!

Бағдод тумани ҳокимлиги меҳнат жамоаси.
1.2K viewsedited  16:35
Ochish/sharhlash
2022-08-27 19:06:05 Танишинг: туман Кенгаши депутати

Ҳошимов Шуҳратжон Хурсанбоевич – халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашига “21-Конизар” (Конизар, Шўроқер қишлоқлари аҳоли пункти чегаралари) сайлов округидан сайланган.

Ш.Ҳошимов ҳудудидаги 3-умумий ўрта таълим мактаби ҳамда 16-давлат мактабгача таълим ташкилотига олиб борувчи Академик Мирзаали кўчасини шағаллаш ва асфальтлашда, Конизар қишлоғи Тол кўчасини шағаллашда, Шўроқер қишлоғининг 2 та кўчасида кўприк қурилишида, Икромжон Ҳошимов кўчасидаги аҳоли хонадонларини сифатли электр энергияси билан учун 1 та янги трасформатор ўрнатилишида ва электр симларининг тортилишида, тунги ёритиш чироқлари ўрнатилишида, 2- ва 3-умумий ўрта таълим мактабларини ҳожатхона жиҳозлари билан таъминлашда, 1 нафар эҳтиёжманд ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминлаш мақсадида мини трактор олиб берилишида, 1 нафар боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилага субсидия асосида 5 та қўй берилишида, шунингдек, Конизар қишлоғида ёнғиндан зарар кўрган оиланинг уйини қайта тиклашда амалий ёрдамлар кўрсатган.

Ш.Ҳошимов туманда “Halol Chickens” MCHJ паррандачилик гўшт фабрикасига асос солиб, 20 нафар уюшмаган ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаб келмоқда. Ҳозирда фабрикада 1 йилда 250 тонна парранда гўшти ишлаб чиқарилиб, Фарғона вилояти, хусусан Бағдод тумани аҳолисига арзон ва сифатли гўшт маҳсулотлари етказиб берилмоқда. Шунингдек, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан туманнинг Дашт қисмида қад рослаган Гулистон шаҳарчасида 2 қаватли савдо шохобчасини қуриш орқали 6 нафар ишсиз ёшларнинг бинлигини таъминлаган.

Ш.Ҳошимов ҳудудида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида, ҳар йили мунтазам равишда футбол бўйича “Икромжон Ҳошимов” хотира турнирини ўтказиб келмоқда.

Ҳудудда ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган ёшлар ва хотин-қизларга ёрдам кўрсатиш, бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, айниқса, маҳаллаларда банд бўлмаган ёшлар ва хотин-қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишлашга хоҳиш-истаги бўлган, боқувчисини йўқотган, кўп болали, ёлғиз оналар, ногиронлиги бўлган, ногирон фарзандларини тарбиялаётган ва кам таъминланган, хорижда меҳнат қилиб қайтган ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар билан тизимли ишлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Ш.Ҳошимов ҳудудни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳамда аҳоли яшаш пунктлари инфратузилмазини яхшалаш ишларида фаол иштирок этади.

Коронавирус пандемияси ва карантин даврида ҳудуддаги 50 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, кўп фарзандли оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва ёлғиз қариялар, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахсларни кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлашда ёрдам кўрсатган.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
961 views16:06
Ochish/sharhlash
2022-08-27 19:05:36
853 viewsedited  16:05
Ochish/sharhlash
2022-08-27 18:48:11
Байрам тадбиридан лавҳалар

Суратларни Иномжон Усмонов олди.
938 views15:48
Ochish/sharhlash
2022-08-27 18:47:36
Байрам тадбиридан лавҳалар

Суратларни Иномжон Усмонов олди.
841 views15:47
Ochish/sharhlash