Get Mystery Box with random crypto!

* Мезана - азон чақирадиган жой, дегани. Мезана* халқаро илмла | Azon(norasmiy)

* Мезана - азон чақирадиган жой, дегани.
Мезана* халқаро илмлар академияси ҳақида жайдарича тушунча берсам:

У Истанбул шаҳрида жойлашган беш йиллик олий ўқув даргоҳи бўлиб, шариат илмлари бўйича мутахассислар тайёрлайди. Дарслар араб тилида бўлиб, таълимни фан докторлари бўлган араб тилли профессор-ўқитувчилар олиб боради.

Битиргач, махсус диплом берилади ва Академия қошидаги Фатво ва ҳадис илмлари магистратурасида ўқишни давом эттириш имконига эга бўлинади.

Ҳа айтганча, Академияда араб тилида дарсга қийналадиганлар учун икки йиллик махсус "Мезана мадрасаси" фаолияти йўлга қўйилди.

Шунингдек бошланғич исломий билимлар учун уч ойлик курслар (Туркияда рўйхатдан ўтмай уч ойгача қонуний яшаш мумкин), ҳамда араб тилини билувчилар учун "Ислом иқтисоди ва молияси", "Фатво асослари", ҳамда мўътабар исломий китоблардан ижоза курслари ҳам ташкил этилмоқда.

Мезананинг тўрт йиллик аёллар бўлими ҳам мавжуд. Фарзандли аёллар учун болалар боғчаси фаолият юритмоқда.

Дарслар Аҳли сунна вал жамоа эътиқоди, ҳанафийлик мазҳаби ва нақшбандийя тариқати бўйича ўтилади.

Мезана муассиси мен - Мубашшир Аҳмад ва мудири Абдулмажид Жузжоний бўлади.

* Мезана - азон чақирадиган жой, дегани.

http://t.me/mezanamanager
+905065443779

@MubashshirAhmad