Get Mystery Box with random crypto!

Ироқ Қуръонни ёқиб юборган муҳожирни ҳибсга олиш учун Интерпол | Azon(norasmiy)

Ироқ Қуръонни ёқиб юборган муҳожирни ҳибсга олиш учун Интерполга сўров юборди

Ироқ ҳукумати асли ироқлик муҳожир Салван Момикни қўлга олиш бўйича расмий сўров юборди, у Стокголмда Қуръонни ёқиб юборган эди.
Бу ҳақда Ироқ Бош прокуратурасининг махсус баёнотида айтилади.
“Бош прокуратура Интерполга барча зарур маълумотларни тақдим этди ва Стокголм марказида Қуръон нусхасининг бир неча саҳифаларини ёқиб юборган ироқлик муҳожирни ҳибсга олиш учун ордерни расман юборди”, — дейилади хабарда.

Azon.uz