Get Mystery Box with random crypto!

Ҳиндистон: мусулмон йигитни қийнаб ўлдирганлар жазоланди Ҳинд | Azon(norasmiy)

Ҳиндистон: мусулмон йигитни қийнаб ўлдирганлар жазоланди

Ҳиндистонда 2019 йилда мусулмон йигитни қийнаб ўлдирган қотиллар суд қилинди. Миллатчи радикал ҳиндавийлар Жҳаркҳанд штатида яшовчи Табриз Ансорийни устунга боғлаб, 12 соат қийноққа солган.
Калтаклаш вақтида ундан ҳинд “худо”ларига мақтовни баланд овозда айтиш талаб қилинган. Ҳар томондан зарбалар ёғилаётган мусулмоннинг оғриқдан қичқираётгани акс этган видео ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини шок ҳолга туширди.
Босқиннинг сабаби Табризга қарши ўғирликда исботланмаган гумонлар бўлган. Қаттиқ калтаклардан кейин йигит вафот этган.
Жҳаркҳанд полицияси 12 кишини ҳибсга олди, улардан икки нафари кейинроқ қўйиб юборилди. Шу ҳафта Ҳиндистон суди барча ўн нафар айбланувчини айбдор деб топди ва ҳар бирини 10 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Azon.uz