Get Mystery Box with random crypto!

АZAN UZZ

Telegram kanalining logotibi azan_uzz — АZAN UZZ А
Telegram kanalining logotibi azan_uzz — АZAN UZZ
Kanal manzili: @azan_uzz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 36.03K
Kanalning ta’rifi

 بِسْــــــــــــــــــــــمِ اﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم
✓ Биз билан қуръон ўқишни ва намозни ўрганинг.
✓ Қуръон дарсликлар ва намоз дарслари видеоси бор.
@SAXIYLAR_UZ расмий гурухга қарашли Канал
Creator: @FIRDAVS188✓
Реклама учун: @Firdavs188

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2023-05-11 04:59:04 Нега Қуръони карим инсон хулқ-атворининг энг олий намунаси ҳисобланади?

Чунки Қуръон:
Овозимизни тартибга солади- "Овозингни пасайтир" (Луқмон, 19)

Юришимизни тартибга солади- "Ер юзида кибр-ҳаво ила юрма."(Луқмон, 18)

Кўз қарашларимизни тартибга солади- "Ҳаёти дунё зийнатини хоҳлаб, улардан икки кўзингни бурма"(Каҳф, 28)

Эшитишимизни тартибга солади- "Жосуслик қилманглар" (Ҳужурот, 12)

Таомимизни тартибга солади- "Еб-ичинг ва исроф қилманг" (Аъроф, 31)

Гап-сўзларимизни тартибга солади: - "Одамларга яхши гаплар айтинг" (Бақара, 83)

Ўтиришларимизни тартибга солади: - "Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар" (Ҳужурот, 12)

Нафсларимизни тартибга солади: - "Бир қавм бошқасини масхара қилмасин" (Ҳужурот, 11)

Фикрларимизни тартибга солади: - "Баъзи гумонлар гуноҳдир" (Ҳужурот, 12)

Гувоҳликларимизни тартибга солади: - "Ўзинг билмаган нарсага эргашма!" (Исро, 36)

Бизга авф ва кечиришни ўргатади: -"Ким афв этиб ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир"(Шууро, 40)

Каналга аъзо бўлиш:

T.me/AZAN_UZZ
2.4K views01:59
Ochish/sharhlash
2023-05-11 04:58:46
Нега Қуръони карим инсон хулқ-атворининг энг олий намунаси ҳисобланади?
1.9K views01:58
Ochish/sharhlash
2023-05-11 04:54:01
Истиғфор айтишни унутманг!!!

@AZAN_UZZ
1.8K views01:54
Ochish/sharhlash
2023-05-11 04:39:32


Азиз диндошим дуолармиз ижобат бўлиши учун
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Саллалоҳу алайхи Васалламга биргаликда саловат айтамиз

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад...

Сиз ҳам яқинларингизга юбориб саловат айтишига сабабчи бўлинг






@AZAN_UZZ
2.3K views01:39
Ochish/sharhlash
2023-05-11 04:33:47
Ассалому алайкум, азизларим, барчамизни яна бир гўзал тонгга етказган,  Роббимизга ҳамду санолар бўлсин!

Яратган эгамнинг дийдорига фақат салим қалб билан етиш мумкинлигини башорат этган ва бу йўлда инсониятга намуна бўлган ҳабиб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга, унинг аҳли байтлари ва асҳобига салавоту саломлар бўлсин!

Бошлаган кунингиз ҳайрларга бой, файз-у барокатларга тўла бўлсин!


@AZAN_UZZ
3.0K views01:33
Ochish/sharhlash
2023-05-11 04:33:28
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун Пайшанба
11 май, 2023
21 Шаввол, 1444

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин !

@AZAN_UZZ
2.7K views01:33
Ochish/sharhlash
2023-05-10 19:48:50
БИР ИНСОННИНГ ҲАҚИҚИЙ БОЙЛИГИ БУ ДУНЁДА ҚИЛГАН ЯХШИЛИКЛАРИДИР...

ХАЙРЛИ  ТУН  АЗИЗЛАРИМ

ҲУЗУР ВА МАЗМУНГА  ТЎЛА ТУН БЎЛСИН!!!

•••┄┄┄༻ ༺┄┄┄•••
  @AZAN_UZZ ||УЛАШИНГ
✿°•┈┈┈••ৡ ৡ•┈┈┈•°✿
4.9K views16:48
Ochish/sharhlash
2023-05-10 19:19:12
2023-йил
11 - МАЙ
  ПАЙШАНБА

( Тошкент шаҳри )

  ТОНГ - 03 :36

  ҚУЁШ - 05:08

  ПЕШИН - 12:24  

  АСР - 17:22
                                     
  ШОМ - 19:32
                                     
  ХУФТОН - 21:04

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

@AZAN_UZZ
4.1K viewsedited  16:19
Ochish/sharhlash
2023-05-10 18:05:39 ​“АСРНИ ЎҚИДИНГМИ?”
(эр-хотин ўртасидаги суҳбат)

- Асрни ўқидингми?

- Йўқ.

- Шомничи?

- Ўқимадим.

- Нима учун?

- Ишдан чарчаб келгандим. Шунга бироз ётиб, дам олдим.

- Тушунарли. Хуфтонга азон айтилмасидан туриб тезда аср ва шомни ўқиб ол.

Эртаси куни эр хизмат сафарига жўнади. Одатда манзилига етиб боргач, аёлига қўнғироқ қилиб қўярди. Аммо бугун қўнғироқ қилмади ёки “Етиб келдим” деб смс ёзмади. Аёл ўзи эрига қўнғироқ қилди. Эри эса телефонни кўтармади. Қайта-қайта қўнғироқ қилдию барибир тушолмади. Безовта бўла бошлади. Эрининг бундай одати йўқ эди. Бу сафар эса ўзи қўнғироқ қилмагани етмагандек, аёлининг қўнғироғига ҳам жавоб бермаяпти. Орадан бир неча соат ўтгач, эри телефон қилди. Аёл шошганча телефонни кўтариб, гапира кетди:

- Эсон-омон етиб бордингизми?

- Ҳа, етиб келдим. Алҳамдулиллаҳ.

- Қачон етиб бордингиз?

- Тўрт соатча бўлди.

Аёл ғазабланди, овози ўзгарган оҳангда деди:

- Тўрт соат бўлди? Нега хабар бермадингиз?

- Йўлдан чарчаб келгандим, ётиб бироз дам олдим.

- Мен билан бир неча дақиқа гаплашсангиз нима бўларди? Телефон овозини эшитмадингизми?

- Эшитдим.

- Эшитдингиз-у, аммо жавоб бермадингиз. Нега? Мени ўйламадингизми?

- Ўйладим. Лекин сен ҳам кеча намозга азон айтилганида Аллоҳнинг ибодатига шошилишни ўйламадинг. Бир неча дақиқада намозингни ўқиб олсанг нима бўларди?

Аёл бироз сукутдан сўнг “Ҳа, тўғри. Сиз ҳақсиз. Мен хато қилдим. Бу ишимдан пушаймонман” деб хўнграб йиғлаб юборди.

Эри аёлининг ўзидан узр сўрагандек бўлганини сезиб, бундай деди:

- Сен кечиримни мендан эмас, Аллоҳ таолодан сўра! Бошқа ҳеч қачон намозингни қазо қилма! Биласанми, менинг энг катта орзуларимдан бири – сен билан жаннатда ҳам бирга бўлишдир.

Эрининг бу насиҳатидан сўнг аёл намозларига янада эътиборлироқ бўлиб, уларни ўз вақтида адо этадиган бўлди.

Ҳа, азизлар, сизни чин қалбдан севадиган киши сизни Аллоҳ таолонинг розилиги сари ундовчи, гуноҳга қўл уришингиздан тўсувчи кишидир.

Зеро, оламлар Робби Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا لَا نَسْأَلُكَ رِزْقاً نَّحْنُ نَرْزُقُكَ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَى

“Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берурмиз. Оқибат тақвоникидир” (Тоҳа сураси, 132-оят).

Аллоҳ таоло барчамизни намозини ўз вақтида адо этадиган бандаларидан қилсин!

https://t.me/AZAN_UZZ
4.6K views15:05
Ochish/sharhlash
2023-05-10 17:50:58 Кунлик вирд вазифаларни бажариб, оят ўқиб, зикрларни айтиб юришинг ўзингни хоҳишинг билан бўлмоқда деб ўйлайсанми?
Аллоҳга қасамки, ундай эмас. Аллоҳ таоло сени ғофил бандалар орасидан танлаб, Ўзининг муҳаббатини жойлади ва Ўзи рози бўладиган томон етаклади. Агар нафсинг тоатга ошиқаётганини кўрсанг билгинки, Аллоҳ сени иззат-икромга чорламоқда экан. Шундай экан, У томонга чопиб боргин!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!


T.me/AZAN_UZZ
3.9K views14:50
Ochish/sharhlash