Get Mystery Box with random crypto!

Нега Қуръони карим инсон хулқ-атворининг энг олий намунаси ҳис | АZAN UZZ

Нега Қуръони карим инсон хулқ-атворининг энг олий намунаси ҳисобланади?

Чунки Қуръон:
Овозимизни тартибга солади- "Овозингни пасайтир" (Луқмон, 19)

Юришимизни тартибга солади- "Ер юзида кибр-ҳаво ила юрма."(Луқмон, 18)

Кўз қарашларимизни тартибга солади- "Ҳаёти дунё зийнатини хоҳлаб, улардан икки кўзингни бурма"(Каҳф, 28)

Эшитишимизни тартибга солади- "Жосуслик қилманглар" (Ҳужурот, 12)

Таомимизни тартибга солади- "Еб-ичинг ва исроф қилманг" (Аъроф, 31)

Гап-сўзларимизни тартибга солади: - "Одамларга яхши гаплар айтинг" (Бақара, 83)

Ўтиришларимизни тартибга солади: - "Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар" (Ҳужурот, 12)

Нафсларимизни тартибга солади: - "Бир қавм бошқасини масхара қилмасин" (Ҳужурот, 11)

Фикрларимизни тартибга солади: - "Баъзи гумонлар гуноҳдир" (Ҳужурот, 12)

Гувоҳликларимизни тартибга солади: - "Ўзинг билмаган нарсага эргашма!" (Исро, 36)

Бизга авф ва кечиришни ўргатади: -"Ким афв этиб ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир"(Шууро, 40)

Каналга аъзо бўлиш:

T.me/AZAN_UZZ