Get Mystery Box with random crypto!

АZAN UZZ

Telegram kanalining logotibi azan_uzz — АZAN UZZ А
Telegram kanalining logotibi azan_uzz — АZAN UZZ
Kanal manzili: @azan_uzz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 36.03K
Kanalning ta’rifi

 بِسْــــــــــــــــــــــمِ اﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم
✓ Биз билан қуръон ўқишни ва намозни ўрганинг.
✓ Қуръон дарсликлар ва намоз дарслари видеоси бор.
@SAXIYLAR_UZ расмий гурухга қарашли Канал
Creator: @FIRDAVS188✓
Реклама учун: @Firdavs188

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2023-05-18 18:38:19 ЯНГИ ЧИҚҚАН ОЙНИ КЎРИБ ДУО ҚИЛИШ

12836-савол

Ассалому алайкум! Онам осмонда янги ой чиққан вақтида ойга қараб ҳожатини айтади. Мен эса бу ишингиз яхши эмас нима ниятингиз бўлса Аллоҳдан сўранг деб айтаман. Онамнинг бу ишлари ширк эмасми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ойни берувчи деб эътиқод қилса нотўғри. Ой янги чиққанида қуйидаги дуо ўқилади. 
عَنْ طَلْحَةَ بْنِ عُبَيْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا رَأَى الْهِلَالَ قَالَ: اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ بِسَنَدٍ حَسَنٍ  
Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар, «Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир», дер эдилар».Термизий ҳасан санад ила ривоят қилганлар. 
عَنْ قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ نَبِيَّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا رَأَى الْهِلَالَ قَالَ: هِلَالُ خَيْرٍ وَرُشْدٍ، هِلَالُ خَيْرٍ وَرُشْدٍ، هِلَالُ خَيْرٍ وَرُشْدٍ، آمَنْتُ بِالَّذِي خَلَقَكَ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ، الْحَمْدُ ِللهِ الَّذِي ذَهَبَ بِشَهْرِ كَذَا وَجَاءَ بِشَهْرِ كَذَا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ 
Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ҳилолни кўрсалар: «Ҳилолу хойрин ва рушдин. Ҳилолу хойрин ва рушдин. Ҳилолу хойрин ва рушдин» ва уч марта «Ааманту биллазии холақока», дер эдилар. Сўнгра «Фалон ойни кетказиб, фистон ойни келтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дер эдилар».Абу Довуд ривоят қилган.Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Яхшилик ва ҳидоятга чорловчи ой. Яхшилик ва ҳидоятга чорловчи ой. Яхшилик ва ҳидоятга чорловчи ой. Сени яратган Зотга имон келтирдим».Ҳар биримиз ушбу дуоларни ёд олиб, ўз вақтида ўқиб юрмоқни одат қилиш зарур. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

https://t.me/AZAN_UZZ
4.1K viewsedited  15:38
Ochish/sharhlash
2023-05-18 18:26:37
2023-йил
19 - МАЙ
  ЖУМА

( Тошкент шаҳри )

  ТОНГ - 03 :27

  ҚУЁШ - 05:02

  ПЕШИН - 12:25

  АСР - 17:26
                                     
  ШОМ - 19:39
                                     
  ХУФТОН - 21:13

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг.

@AZAN_UZZ
3.7K viewsedited  15:26
Ochish/sharhlash
2023-05-18 15:30:42
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Фаҳш тарқалиши, бузуқликка одатланиш,

қариндош-уруғчилик алоқаларини узиш,

ишончли одамни хиёнатда айблаш ва

хоинга ишонч кўрсатиш – қиёмат аломатларидандир”.

Имом Табаронийнинг «Авсат»даги ривояти.

БИЗ БИЛАН ҚОЛИНГ

@AZAN_UZZ
4.5K viewsedited  12:30
Ochish/sharhlash
2023-05-18 13:30:05 37-қисм: Зулумлар ва хикматлар
1-китоб

БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ

@AZAN_UZZ
4.5K views10:30
Ochish/sharhlash
2023-05-18 08:24:21
Инсон охиратда энг катта «бал»ни қайси амалдан олади?

  ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб каналга обуна бўлинг!

T.mw/AZAN_UZZ
6.4K views05:24
Ochish/sharhlash
2023-05-18 05:53:11 УЧ ДЎСТ

Бир кишининг учта дўсти бор экан...
У БИРИНЧИ ДЎСТИ билан жуда ҳам иноқ ва уни жуда ҳам яхши кўрар экан. Кунига энг камида 5-6 марта кўришмаса бўлмас экан... Хатто у ёнида бўлмаса, кўчага чиққиси ҳам келмас экан. Баъзи кунлар ухлаш олдидан ва хатто ярим тунда уйғониб кетса ҳам, у "ДЎСТ"и ҳақида ўй сураркан...

ИККИНЧИ ДЎСТИ билан эса ~ унчалик иноқ бўлмаса ҳам  кунига 1 ёки 2 кун кўришиб тураркан. Айрим пайтларда икки кунда бир, баъзан хафтада бир кўришишга ҳам тўғри келаркан. Бу "ДЎСТ"и ҳақида ҳам ўй сурар, аммо биринчи дўсти ҳақидек эмасди...

Бу инсоннинг яна бир УЧИНЧИ ДЎСТИ бор экан. Агар шуни ҳам дўст деб аташ жоиз бўлса. У учинчи дўсти билан аҳён -- аҳёнда, ойда бир ёки икки ойда бир, баъзида йилда икки ёки уч марта учрашиб тураркан. Бу дўсти ҳақида деярли ўйламасди ҳам...

Бир куни уйига "ШОХ" нинг ҳабарчилари келиб, МАКТУБ ташлаб кетишибди...
Мактубда Шоҳ уни Ўз "САРОЙИ"га чақирган, ундан бир қанча катта жиноятларда ГУМОН* қилинаётгани ва агар АЙБСИЗ*лигини исботлай олса, унга зарар бермаслигини, акс ҳолда "ЭНГ ОЛИЙ ЖАЗО"га маҳкум эканлиги битилган эди...

....Узоқ ўйлаб, ғамга ботган инсон энг суянган ва энг қалин "БИРИНЧИ" дўстига борибди. Вазиятни билгач, дўсти саросимага тушиб қолибди, у билан бирга боролмаслигини айтиб узр сўрабди ва хатто остонасидан чиқиб, кузатиб ҳам қўймабди...

....ҲИЁНАТдан зарб еган киши "ИККИНЧИ" дўстига арз -- дод қилибди.. Иккинчи дўсти эса:
--- Дардингга шерикман, аммо сен билан то "САРОЙ ЭШИГИ"гача бора оламан, у ёғига ТАНҲО борасан, ~ дебди...

.... Аммо, бу унга ТАСКИН бермабди...

.... Умидсизликка тушиб, бир жойда ўтирганида, тасодиф, у кам эслайдиган ва кам учрашадиган УЧИНЧИ дўсти келиб қолибди. Дўсти хол -- аҳвол сўраса, айтишни ҳам хоҳлаб-хоҳламай ҳикоя қилибди.. Кутилмаганда, у умид ҳам қилмаган дўсти:
--- "Тур ўрнингдан, Шох ҳузурига бирга борамиз, мен сени АЙБСИЗ* эканлигингга ВАКИЛ бўламан, ~ дебди...


БИРИНЧИ ДЎСТИМИЗ ~ бизнинг пулимиз, мол -- дунёмиз. Усиз кўчада ҳам юра олмаймиз, ўй ҳаёлимиз доимо унда.. Агар бизга ўлим келса (Шох ҳузурига чақирганда), остона хатлаб кузатмайди ҳам (чўнтак, ҳамён ва аллақаерларда қолиб кетади)...

ИККИНЧИ ДЎСТИМИЗ ~ аҳлимиз, фарзандларимиз. Уларни эрталаб бир, кечқурун бир кўрамиз.. Баъзида эрталаб кетгунча хали уйғонишмаган, қайтиб келганимизда ухлаб қолишган бўлади.. Шох ҳузурига чақирганда, улар бизни ғамгин ҳолда Шох дарвозаси - (ҚАБР) гача олиб бориб, қайтадилар...

УЧИНЧИ ДЎСТИМИЗ биз ойда, йилда бир қиладиган ~  "САВОБЛИ ҲАЙР АМАЛ" ларимиздир..Биз у билан жуда яқин бўлмасак - да, бизга ВАКИЛ* бўладиган ва биз билан бирга кўтариладиган СОЛИҲ амалларимиздир...

УЧИНЧИ  ВАФОЛИ ДЎСТИМИЗ  БИЛАН ИНОҚРОҚ ВА АЛЛОҲГА  ЯҚИНРОҚ  БЎЛАЙЛИК..!!!

@AZAN_UZZ
8.7K viewsedited  02:53
Ochish/sharhlash
2023-05-18 05:52:37
4.3K viewsedited  02:52
Ochish/sharhlash
2023-05-15 18:56:43
Азизларим хар нарсанинг хикмати бор...!
Хаётимиздаги ёмон инсонлар ҳам биз учун неъмат эканини биласизми?
Чунки улар бўлмаганида яхши инсонларнинг қадрини билмаган бўлар эдик.
Азизларим тунингиз осуда ва сокинликда ўтсин.
Яхши дам олинг. Умр кифоя қилса яна сизлар билан тонгда ғоибона учрашармиз.
Яхшиларим Аллоҳ омонатни зое килмас...Аллоҳга омонатсиз...!!!

ХАЙРЛИ
ТУН...!!!

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@AZAN_UZZ
3.3K viewsedited  15:56
Ochish/sharhlash
2023-05-15 18:54:03
2023-йил
16 - МАЙ
  СЕШАНБА

( Тошкент шаҳри )

  ТОНГ - 03 :30

  ҚУЁШ - 05:03

  ПЕШИН - 12:24

  АСР - 17:27
                                     
  ШОМ - 19:38
                                     
  ХУФТОН - 21:12

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг


@AZAN_UZZ
2.6K viewsedited  15:54
Ochish/sharhlash
2023-05-15 15:47:50 ҚИСҚА  ЙЎЛ

Бир танишим у билан касалхонага бирга бориб келишимни илтимос қилди. Очиғи, бу таклиф менга унчалик ёқмади. Бугун улфатлар билан ўтиришимиз бор эди. Улфатлар билан мазза қилиб, бир отамлашмоқчи эдик. Аммо бу танишимга йўқ дейиш ноқулай бўлади. Чунки унинг оилавий аҳволидан яхши хабардор эдим.”Улгурарман, зиёфатга ҳам” дея рози бўлдим!

Ҳа, унга қийин эди: бир томондан касал онаси...бир томонда ёш болалари....ва касал ётган аёли.

Биз унинг шифохонадаги аёлидан хабар олгани йўлга чиқдик.

Шифохона атрофида одам кўп. Ҳамма ўз яқинидан хабар олиш учун келган.
Мен ҳам танишимни ташқарида кутиб турадиган бўлдим.

Касалхона биқинидаги ўриндиқда ўтирибман. Шу тоб бошига дўппи кийган, маҳзун бир отахон ёнимга келиб ўтирди. Унга салом бердим. У бош силкиганча алик олди. Тушундим: бошига мусибат тушган...

Танишимдан дарак йўқ, вақт эса ўтиб борарди. Мен зиёфатга улгуришим керак эди. Мени бу ерга судраган танишимдан шу қадар жаҳлим чиқдики!....

Шу пайт ёнимда ўтирган отахон бирдан йиғлаб юборса бўладими?! Мен уни юпатишга тушдим:

– Отахон, нима бўлди? Нега йиғлаяпсиз? – деб сўрадим.

У индамади. Аммо кейин кўз ёшини артиб аста жавоб қилди:

– Ўғлимнинг зиёратига келгандим болам! Шунга кўзимга ёш келди! Ўтиб кетади...

Ана энди масала бир оз ойдинлашди. Демак, анави ерда, шундоқ йўлнинг нариги томонида қабристон бор экан-да! Мен бу ерда туғруқхона борлигини билардим-у, аммо қабристон борлигини энди кўрдим!

Шу тоб бир хаёл миямга урилди:

“Тавба! Бир томонда туғруқхона, Бир томонда қабристон! Астағфируллоҳ! Ўртада эса мен. Инсон умри бунча қисқа йўл бўлмаса! Туғруқхонадан чиқиб тўғри қабристонга йўл оламиз! Умр ҳам аслида шу бир қисқа йўл! Биз еса шу қисқа йўлга ҳам чидамай, улкан гуноҳлар қилиб қўямиз! Тавба! Ё алҳазар!..”

Зиёфатга эса бормадим.

Шерзод Ҳайдарбеков

T.me/AZAN_UZZ
3.4K views12:47
Ochish/sharhlash