Get Mystery Box with random crypto!

AYOLNING 41 OLAMI

Telegram kanalining logotibi ayolning_41_olami — AYOLNING 41 OLAMI A
Telegram kanalining logotibi ayolning_41_olami — AYOLNING 41 OLAMI
Kanal manzili: @ayolning_41_olami
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.53K
Kanalning ta’rifi

Ayolning 40 joni bor. Biz bilan esa 41-olami bilan tanishing. Psixologik tavsiyalar, ayollarga oid yangiliklar va mazmunli mutolaa
Мурожаат учун 👉 @bio3430

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-08-12 20:13:52 #ибратли_ҳикоя

Бу воқеа араб мамлакатларидан бирида содир бўлган.
Эридан учта гўдаги билан тул қолган Ҳалима исмли аёлнинг аҳволи танг бўлиб қолди. Бир амаллаб кун кўриб туришган эди. Мана, учинчи кундирки болалари туз тотгани йўқ. Саҳарда яратганга илтижо қилиб ёлворди.
-- «Эй саховатли Раззоқим! Синовларингни менга осон қил. Имонимни ва номусимни Ўзинг асра!»

Зўрға ўрнидан турди. Ухлаётган болаларининг тепасига келиб, очликдан кичрайиб, сўлиб бораётган юзларига қараб юраги эзилди, хўрлиги келди. Деворга суяниб беихтиёр деразадан ташқарига қаради. Шу вақт рўпарадаги кўча ёқасига эски бир такси келиб тўхтади. Қалбида умид учқуни порлади:

«Шу таксичидан ёрдам сўрасамчи? Мусулмондир, ахир. Аҳволимни тушунтирсам уч-тўрт тангасини аямас.»
Бор қувватини жамлаб, рўмолини бошига ташлаганча кўчага чиқди.

-Эй муҳтарам зот, мен тиланчи эмасман. Аммо уч кундан бери болаларим билан туз тотмадик. Сабрим тугади. Номусимдан айрилиб қолмасам деб қўрқаман. Бошқа сотадиган нарсам йўқ!
Ҳозирги мижози берган пулни чўнтагига соларкан, энди юришга чоғланган таксичи бу аёлнинг аянчли овозидан ғалати бўлиб кетди:

«Ёрдам бериш керак!»
Миясига келган илк фикр шу бўлди. Бу фикрнинг кетидан оқиб кела бошлаган нафс ва шайтоннинг ҳийлакор бахоналарига тутқич бермай, ҳамёнидаги анчадан бери тўплаб қўйган бир даста пулни олиб шундоғича аёлнинг қўлига тутқазди:
--«Ол буни синглим, лекин номусингни сақла» деди-ю, газни босди.
Ортидан аёлнинг:
Даргоҳи Илоҳияга тўғри етиб боргувчи «Аллоҳ сенинг хам ишингни ўнгласин!» деган, камоли мамнуният ва самимият билан айтган сўзларини ҳам эшитмади.

Таксичи уйига қайтаркан, кўзи йўлда-ю, хаёли бу ишни хотинимга қандай тушунтираман деган ўй билан машғул эди. Гап шундаки, машинасининг ҳамма баллони ишдан чиқиб эскириб қолган, ҳар куни юрагини ховучлаб юрар эди. Топганини тежаб-тергаб анчадан буён пул тўплаб юрганди. Бугун эрталаб тўртта баллон олиш ниятида шу пулларни ёнига солиб олган эди...
Начора, ғилдиракка эмас бировга насиб қилган экан...

Дарҳақиқат, салом-аликдан сўнг хотини дарров ғилдиракни сўради. Устахонага учрадим. Уч тўрт кун сабр қилинг дейишди. Яқинда яхшиларини олиб келишаркан, деб ғўлдиради эр, хотиннинг кўзларига қарамасдан...
Орадан уч тўрт кун ўтиб кечки пайт таксичи уйига қайтса, хотини унга бир қоғоз тутқазди:
-Уста шекилли, сизни сўраб келди. Эрталаб мана бу манзилга борсин, баллонларини алмаштириб бераман деб кетди. Ўша айтгани келган кўринади - деди.

Эр ҳайрон, манзил ёзилган қоғозни қўлга оларкан, рост айтяпсанми, дегандек хотинига қаради. Тамоман бегона жой! Ким бўлди экан? Ўйлаб ўйига етолмади. Таваккал, эрта тонгданоқ бораман. Нима гаплигини албатта биламан, деб кўнглига тугиб қўйди.

Эрта тонгда нонушта қилмай кўчага отланди. Манзилни топиш қийин бўлмади. Устахона экан, хўжайини бўлса керак, эшиги олдида бир киши ўтирибди. Худди хотини таърифлаган кишига ўхшайди. У ҳам таксичини кўриб қадрдонлардек пешвоз чиқди.
Устахона хўжайини ёшли кўзларини унга қадаб:
-Сен нима иш килгансанки, уч кундан бери Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тушимга кириб, сенинг номингни айтиб:
-«Шу кишининг ғилдиракларини янгилаб бер, мен сени қиёматда шафоат қилай” дейдилар! Кел, биродар, машинангни ичкарига олиб кир....

Таксичи бир лаҳза қулоқларига ишонмай, туриб қолди. Томоғига бир нарса тиқилди. Сўнгра унинг ҳам кўзларидан ёш чиқиб кетди...

Shoolim Shomansur саҳифасидан.

@Ayolning_41_olami
3.2K views17:13
Ochish/sharhlash
2022-08-12 17:09:39

2.3K views14:09
Ochish/sharhlash
2022-08-12 13:12:27 Ҳикмат аҳлининг бири бўлмиш мўътабар донишмандга мурожаат қилиб, дунё ҳаётини тавсифлашни сўрашганида у зот мазкур жавобни берган эканлар:
— Дунё ҳаёти — сен ичида бўлган ОНдан иборатдир. Чунки ўтган ўтмиш бўлиб қолади. Ортиқ ҳеч нарсалик бўлолмайсан. Келажагинг эса қандай бўлишини билмайсан. Вақт шундай нарсаки, тун кундузнинг ўлимидан хабар беради. Туннинг бошланиши у куннинг завол топганини билдирувчи бир ишоратдир. Тинимсиз келиб кетган ҳодисалар инсонларни ўзгартиради, эскитади, қаритади. Вақтнинг вазифаси жамоаларни сочиб ташламоқ, сараламоқ ва неъматларни йўқотмоқдан иборатдир. Амал узун, умр қисқа, ҳар нарса эса ёлғиз Аллоҳга қайтади.

Тоҳир Малик

@Ayolning_41_olami
2.5K views10:12
Ochish/sharhlash
2021-02-13 14:31:16 #миттиҳикоя

Касалхонада

У катта тезликда машинани ҳайдаб борарди. Худойим, ишқилиб вақтида етиб борсин-да. Аммо жонлантириш бўлимидаги шифокорнинг юзидаги қиёфадан барчасини тушунди. Аёл хўнграб йиғлаб юборди.
— Унинг хуши ўзидамиди?
— Аллертон хоним, — мулойимлик билан деди шифокор, — сиз бахтли аёлсиз. Марҳумнинг сўнгги сўзлари «Сени севаман, Мери» бўлди.
— Раҳмат, — шифокордан юзини буриб, совуққонлик билан деди Жудит.

Барнаби Конрадеще
Н.Иброҳимова таржимаси.

YANGI ADABIYOT kanaliga ulanish uchun
https://t.me/joinchat/VRhebemQee2UPFIe
2.1K views11:31
Ochish/sharhlash
2021-02-12 21:03:34
Агар қайтсангиз, йиғламанг...

@Ayolning_41_olami
2.9K views18:03
Ochish/sharhlash
2021-02-12 20:43:29 #Гўзал_тарона

@Ayolning_41_olami
2.9K views17:43
Ochish/sharhlash
2021-02-12 17:12:06



"Оydin hayot" liveda onalarning ma'rifatli bo'lishi kerakligi haqida gaplashdik!
3.1K viewsedited  14:12
Ochish/sharhlash
2021-02-12 13:09:14 #Мулоҳаза

Мусофирлик аёл учун азобми?

Албатта, азоб. Бу шундай хасратки, унга эркаклар зўрға дош беради. Четда юрган аёлни қора юмуш эмас, уй ва фарзанд соғинчи эзади.

Ёшлигининг энг гуллаган қисмини бировларнинг уйини тозалаб, ўзгаларнинг боласини боқиб ёки қарияларга қараб ўтказаётганини кўриб, эшитиб дилингиз оғрийди. Қалбингизда сиз яшаётган, сиз солиқ тўлаётган ҳукуматга нисбатан нафрат ва исёнлар уйғонади. Уйғонадию, шу заҳоти ўчади...

Аёлларга зарилми мусофирлик?

Йўқ! Улар зерикканидан ёки қизиққанидан бормайди уёқларга. Бунда ўз тан маҳрами деб қабул қилган эркакларнинг айби кўп. Эркакларга тузук иш йўқлиги ҳам яна муаммони ҳукумат шароит яратиб бермаётганига бориб тақалаверади.

Ундан ҳам ёмони бор!

Ишлашга кетиб, йиллаб қорасини кўрсатмайдиган эркакларнинг аёллари бор. Уларнинг ички кечинмаларини бир ўзлари, бир Яратган билади. "Эҳ аёл, пешонанг бунча шўр бўлмаса", дейсиз бундай аёлларнинг кўзига боқиб. Уларнинг изтироблари мусофир аёлникидан-да кўпроқ аслида.

Иссиқина кулбангизда, қаттиқ нон бўлса-да, суюқ шўрва бўлса-да эрингиз ва фарзандларингиз билан бирга, бир дастурхон атрофида ўтирганингизга шукр қилинг! Мусофирликни тақдир қилмаганига шукр қилинг!

Мусофир аёлларга эса Аллоҳнинг ўзи тўзим берсин...

@Ayolning_41_olami
3.3K viewsedited  10:09
Ochish/sharhlash
2021-02-12 09:49:25 ​​Мусофирлик бу — ўз ихтиёринг билан келиб, ўзгалар ихтиёри билан яшайсан, деганидир...

Иқбол Мирзо (Бону) асаридан

Хайрлик кун, яхшилар!

@Ayolning_41_olami
3.2K views06:49
Ochish/sharhlash
2021-02-11 12:26:00 #Статистика

"Қиз болани ўқитсанг, бутун халқни ўқитган бўласан!"

Таълим олиш ҳар бир инсоннинг ҳуқуқи. Аммо дунё статистикаси аёлларнинг таълим борасида эркаклардан анча орқада қолаётганини кўрсатади.

Интернет маълумотларига кўра, дунё бўйича ёши катта авлоднинг 700 млндан ортиғи саводсиз деб тан олинган бўлса, шундан 2/3 аёллар экан.

Ўқишни ва ёзишни билмайдиган 120 млндан ортиқ ёшларнинг 70 млндан ортиғи аёл-қизларни ташкил этади.

Энг қизиғи, сўнгги 20 йил ичида илм олиш методлари, усуллари такомиллашиб, интернет ҳаётимизга кириб келгани ҳамда инсонларнинг яшаш турмуш-тарзи ривожланганига қарамасдан аёлларнинг илм олиши бўйича статистикада ижобий ўзгариш бўлмаган.

Афсуски, бугунги кунда 30 млндан ортиқ (балки ундан ҳам кўп) қиз фарзандлар мактабга боришдан, ҳарф танишдан, ёзишни ўрганишдан маҳрум.

Бунга асосий сабаб аксарият давлатларда қиз ва ўғил бола таълимига бирдек қаралмаётганидир.

Ўзбекистон умумий ўрта таълимга ўғил ва қизларни тенг жалб қилаётган, мажбурий мактаб таълимини бераётган кам сонли давлатлардан бири ҳисобланади.

Аммо олий таълимга қамров борасида статистикамиз қувонарли эмас. Ўтган йилги статистик маълумотларга кўра, олий таълимдаги қизларнинг сони ошган. Уларнинг улуши 40 фоизни ташкил этди. 2011 йил деярли 9 йилдаги кўрсаткич таққослаганда атиги 4 фоизга ортган.

Маълумотларга кўра, айни вақтда ўрта таълим олган хотин-қизларнинг 35 фоизи ишлайди, олий маълумотли хотин-қизларнинг эса 68 фоизигина иш билан таъминланган.

Аёл олий маълумотли ёки бирор касб-корли бўлмас экан, жамиятда ўз сўзини айта олмайди. Шу билан бирга қўлида касби борларни иш билан таъминлаш ҳам бугунги куннинг оғриқли дардларидан биридир.

Қизларингизга таълим беринг, синглингизни ўқитинг, опангизнинг ўқишини қўллаб-қувватланг! Зеро, "ўғил болани ўқитсанг, бир инсонга таълим берган бўласан, қиз болани ўқитсанг, бутун халқни ўқитган бўласан!".

Соҳиба Муллаева

@Ayolning_41_olami
4.5K views09:26
Ochish/sharhlash