Get Mystery Box with random crypto!

AYOLNING 41 OLAMI

Telegram kanalining logotibi ayolning_41_olami — AYOLNING 41 OLAMI A
Telegram kanalining logotibi ayolning_41_olami — AYOLNING 41 OLAMI
Kanal manzili: @ayolning_41_olami
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.53K
Kanalning ta’rifi

Ayolning 40 joni bor. Biz bilan esa 41-olami bilan tanishing. Psixologik tavsiyalar, ayollarga oid yangiliklar va mazmunli mutolaa
Мурожаат учун 👉 @bio3430

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-18 20:24:58 Денгизни кўрмаганман деб хўрсинасан.
Ёлғончи,
деярли ҳар кун кўрасан-ку денгизни.
Силайсан оқ ҳошияли мовий ва
қат-қат этакларини…
Камалак юқиб қолган тошчаларни
терасан…
Она бўсасидай тотли сувда
суғорасан чанқоқ қўлларингни…
Қумлоқ соҳилга изларинг тўкилиб,
югурасан учишни унутган чағалайдай…
Ойни қамаб бармоқларинг панжарасига,
ётасан сочинг денгизга қўшилиб…
Ёлғончи,
деярли ҳар кун борасан-ку денгизга!
Ҳар тун борасан-ку,
қуёшнинг сариқ рўмоли
сувнинг фируза бағрида
ёйилиб ётишини,
чайилиб ётишини
томоша қилгани…
Ҳайратланиб қарайсан – кўзларинг денгиз.
Умринг – зерикарли туш,
тушларинг – орзуваш умр.
Ухлаб ўтаётган умрингда
уйғоқ тушларинг оралаб
бориб турасан денгизга…
Тушларингга келади денгиз…

Ирода Умарова шеърлари:
https://nodirabegim.uz/archives/4808
3.0K views17:24
Ochish/sharhlash
2022-08-16 09:42:42
Бир киши ҳакимларнинг биридан сўрабди:

- Агар одамлар мени ҳақорат қилсалар ва ёмон кўрсалар, қанча миқдорда хафа бўлишим керак?

Ҳаким шундай жавоб берибди:

- "Агар сен Аллоҳнинг ҳузурида мақтовга лойиқ бўлсанг, одамларнинг ёмон кўришининг зарари йўқ, бордию бунинг акси бўлса, сени бутун дунё аҳли яхши кўрса ҳам, у асло фойда бермайди".


@Ayolning_41_olami
2.8K views06:42
Ochish/sharhlash
2022-08-16 09:39:31 Биз доимо биз билан мулоқотда бўладиган инсонларга ўхшаб борамиз. Атрофингизни танланг!

Хайрли кун, яхшилар!

Роберт де Ниро
3.4K views06:39
Ochish/sharhlash
2022-08-14 17:07:02 #Якшанба_мутолааси

ЗАМОНАВИЙ РИВОЯТ

Бу воқеа йигирманчи асрнинг бошларида Шотландияда бўлиб ўтган эди.
Даладан уйига қайтаётган фермер ботқоқ ёнидан ўтаётиб, кимнингдир қичқириғини эшитиб қолди. У овоз эшитилган томонга қараб югурди ва бирдан ботқоқ ўз қаърига тортаётган кичкина болага кўзи тушди. Бечора болакай ботқоқдан чиқишга зўр бериб уринар, аммо чангакдай ёпишган ботқоқлик эса сония сайин ўз тубига тортиб борарди. Фермер ҳар доим ўзи билан бирга болта олиб юрар эди. У асбоб билан бир бутанинг йўғонроқ шохини кесиб, ҳалокат гирдобига тушган болани қутқармоққа уринди. Бир неча дақиқалардан сўнг қўрқув ва совуқ ўз комига олган, титраб-қақшаётган болакай ўзини ботқоқдан сал нарида кўрди. Фермер болакайни исиниб олиш ва чой билан меҳмон қилиш учун ўз уйига таклиф қилди. Бироқ у бундан бош тортди.
- Йўқ-йўқ, отам мени кутяпти, у хавотир олиши мумкин, сизга эса катта раҳмат, амаки,-у шундай дея лой сачратиб, югуриб кетди.
Эртаси куни фермернинг эшиги олдига замонавий, дабдабали машина келиб тўхтади.
Машина каретасидан куни кеча фермер томонидан қутқарилган йигитча ва пўрим кийинган жаноб тушди. Йигитча ёнидаги киши отаси эканлигини маълум қилди. У ўғлининг халоскоридан миннатдорчилик билдириш учун келганлиги билиниб турарди.
- Хўш, ўғлимни қутқарганингиз учун сизга қанча тўлашим керак,- деди жаноб салом-аликдан сўнг.
- Ҳеч қанча. Сиз мендан қарздор эмассиз. Мен ҳар бир виждонли одам бажариши зарур бўлган ишни қилдим.-деди фермер.
- Бироқ сиз кичкина иш қилганингиз йўқ, ахир ўғлимни ўлимдан қутқариб қолдингиз,-ажабланди жаноб.
Бу пайт уй зинаси ёнида бир болакай кўринди.
- Бу йигитча сизнинг ўғлингизми?-ногаҳон болага кўзи тушиб, сўради жаноб.
- Ҳа - фахр билан жавоб берди фермер.
- Бўлмаса, менга қулоқ солинг, - ўзида йўқ қувониб кетди бой. - Сиз менинг ўғлимни қутқардингиз. Мен манави ўғлингизни ўзим билан бирга Лондонга олиб кетай, таълим олишига кўмаклашай. Агар шу таклифга кўнсангиз, мени ниҳоятда хурсанд қилган бўлардингиз.
Фермер розилик берди. Шу тариқа фермернинг ўғли жанобнинг ўғли билан Лондонга йўл олди.
Фермернинг ўғли аввал мактабда ўқиди, кейинчалик университетда таҳсил олди. Кўп ўтмай унинг номи машҳур бўлди. Истеъдоди, меҳнатсеварлиги, салоҳияти туфайли у катта-катта ишларни бажарди. Пенциллинни кашф этди. Шу кўйи у Александр Флемминг деган ном чиқарди.
Александрга таълим олиши учун шарт-шароит яратиб берган зот эса Рандольф Черчилл, унинг ўғли кейинчалик Англиянинг премьер-министрлигига кўтарилган шахс Уинстон Черчилл бўлиб етишди. У эса болалигида фермер томонидан қутқарилган болакай эди.

Умид Али таржимаси.

@Ayolning_41_olami
3.3K views14:07
Ochish/sharhlash
2022-08-14 15:06:05 #Якшанба_мутолааси

"Алдоқчи"

Янги ишга келган Шоҳиста киришимлигина экан. Ҳамма билан апоқ-чапоқ бўлиб кетди. Айниқса Заҳро билан. Доим шошиб юрадиган, аммо ишини қойиллатиб қўядиган, ўзи ҳам сипо, ярашиқли кийимларда юрадиган озғингина Заҳронинг одамларни тортадиган нимасидир бор эди. Ҳар тонг бир қўли билан ўғлининг бир қўли билан қизининг қўлидан тутиб боғчага етаклаб келади, болаларини ташлаб, шундоқ боғча ёнидаги мактабга шошиб кириб кетади. Шоҳиста у билан янаям яқинроқ бўлгиси келади, доим шошиб юрадиган ҳамкасби хатто тушлик қилишга ҳам рози бўлмайди. "Уйдан у, бу олиб келгандим, боя катта танаффусда еб олдим", —дейди у.
Бугун ўқитувчилар хонасига кирса, дафтар текшириб ўтирибди. Шоҳиста ўзи сергапгина. Қайнонаси ҳам қолмади, қайинопаси ҳам қолмади, ҳаммани гапириб чиқди. Охири турмуш ўртоғига ўтди
— Эримга қўшимча иш топинг деяпман. Олти миллион ойликка яшаб бўладими шу кунда. Битта кўйлак бир миллион, гўшт фалон пул
—Сиз ҳам ишлайсиз-ку!
—Вой, ман нега пулимни рўзғорга ишлатишим керак, ўзимга етмайди-ю. Шоҳиста яна анча нолиб ўтирди. Заҳронинг бошига оғриқ турди, дугонасини маъқуллайвериб дафтарларни ҳам текширолмай қолди.
Кейин уни юпатди
—Шукур қилинг, дуо қилинг, ҳаммаси яхши бўлади.
—Қаердан яхши бўларди? Мана сизга ҳамманинг ҳаваси келади, фарзандларингизни чақмоқдек кийинтириб қўяди хўжайинингиз, ўзингизга ҳам ҳамманинг ҳаваси келади, доим яраштириб кийинасиз...
—Худога шукур, дадасининг олтин боши омон бўлсин, шуларнинг сояларида юрибмизда,—жилмайди.
Аслида эса ойлигини тийин-тийинигача қоқиб оладиган, йўлкирага пул бермагани учун анча жойдан қишнинг қаҳратонида ҳам икки боласини етаклаб пиёда юришига мажбур қилган эрининг "олтин бошлик" бирор жиҳати йўқ. Иккита опаси тўлишиб кетиб сиғмай қолган кўйлакларини берганда ҳам, фарзандларига жиянларининг эскиларини ювиб, тозалаб кийдирганида ҳам, тушликсиз ишлаб камқонлик орттириб олганида ҳам шукур қиладиган аёл эди у.
Анчадан бери ишсиз юрган турмуш ўртоғининг ҳар соатда тиндирмайдиган қўнғироқларидан безор бўлса ҳам, кулиб жавоб қайтаришга куч топа олган, рўзғорнинг юкини ўзи тортаётган, ўзи емаса ҳам фарзандларининг косасига ёнғоқдек гўшт солиб овқат қилишни уддалаётган аёл эди у...

Унинг мақташга арзигулик ҳаёти йўқ эди, аммо шукур қилувчи тили бор эди...

Феруза Салходжаева

@Ayolning_41_olami
2.8K views12:06
Ochish/sharhlash
2022-08-14 13:49:02 #Якшанба_мутолааси

ҚАЙ БИРИ МУҲИМ?

Бир қишлоқда ака-укалар яшарди. Ака қишлоқда қолишни маъқул кўрар ва ўйларди: “Бундай замонда шаҳарга бориб, гуноҳга тўла ҳаёт кечиргандан, ўз жойимда чўпонлик қилай ва маъсиятлардан узоқ турай”. Эрта тонгдан шомгача подани ўтлатар, доимий зикр ва шукр билан ҳаёт кечирарди. Укаси эса шаҳарга бориб, кичик маҳаллада косибчилик қила бошлади. Кунларнинг бирида ака укасини кўриб келмоқчи бўлди ва қўй-эчкилар сутидан мешга солиб шаҳарга йўл олди. Сўрай-сўрай манзилни топди, укаси билан кўришди. Сутли мешни девордаги михга осиб, суҳбат бошлашди. Шу пайт устахонага бир аёл кирди, оёқ кийимини таъмирлаш мумкинми ёки йўқлигини сўради. Ука мижознинг пойабзалини кўрди ва тузатиш қийин эмаслигини айтди. Аёл чиқиб кетди. Бугунгача қўй-эчкидан, кенг яйловлардан бошқа нарсани кўрмаган аканинг хаёли қочди. Шунда кутилмаган ҳолат юз берди – юқорида осилиб турган мешдан сут томчилай бошлади. Буни кўрган ука айтди: – Одамлардан узоқда валий бўлиш осон, бироқ улар орасида юриб, гуноҳлардан сақланиш анча қийин.Акаси унга жавобан бундай деди:– Тўғри айтдинг, бундай манзаралар маънавий ўсишга тўсиқ бўлади. Шу сабабли ҳам сенда юксалиш эмас, аксинча, пасайиш бор.– Нимага асосланиб бундай деяпсиз?– Ахир, ёнингга келиб, бир онда пастга қуладим. Сен эса бундай одамлар билан ҳар куни юзма-юз келасан. Шу аҳволда юксалишинг мумкинми?– Мен ҳам шуни айтяпман-да! Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзингни, имонингни гуноҳлардан асрай олиш – энг муҳим вазифа. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, шу вақтгача буни уддалаб келяпман.Чўпон яна эътироз билдирди:– Мени бир онда тубан туширган аҳволга сен ҳар куни кўп бор дуч келасан-ку!Шунда косиб кўрсаткич бармоғини лабига текказиб ҳўллади-да, “Бисмиллаҳ”, деб меш тешигига босди. Сут томчилашдан тўхтади. Бир муддат давом этган жимликни аканинг фарёди бузди. Укасини қучоқлаб, йиғлаганча эътироф этди: “Сен ҳақсан. Гуноҳлардан сақланиш учун одамлардан узоқда эмас, балки улар орасида яшаб, тақвода собит бўлиш муҳим экан”.

Наргиза МИРЗАЛИЕВА

@Ayolning_41_olami
2.2K views10:49
Ochish/sharhlash
2022-08-14 12:36:21 #Якшанба_мутолааси

Бир зиёфатда бир киши ўзининг бошланғич синф устозини кўриб қолди. У устозига мутлақ ҳурмат ва эҳтиром билан боқиб:
– Устоз! Мени танидингизми? Мени эсладингизми? – деди.
Устоз:
– Афсус, эслай олмадим, – деди.
У киши деди:
– Қандай эслай олмайсиз?! Ахир мен синфдошларимдан бирининг соатини ўғирлаган эдим. Соатини ўғирлатган синфдошим йиғлай бошлади. Сиз бизнинг барчамизни ўрнимиздан турғизиб чўнтакларимизни текширмоқчи бўлдингиз. Мен энди синфдошларим ва устозлар олдида шарманда бўлишимга ишондим. Энди улар мени доимо масхара қилишади, шахсиятим бутунлай барбод бўлади деб ўйладим. Сиз ўшанда биздан деворга қараб кўзимизни юмиб туришимизни сўраган эдингиз. Сиз чўнтакларни текшира бошладингиз. Менинг навбатим келганида чўнтагимдан соатни олдингиз ва текширишни давом эттирдингиз. Охирги болани ҳам текшириб сўнгра бизни ўтиришимизни айтдингиз.
Мен ҳамон шарманда бўлишдан қўрқиб дағ-дағ титрар эдим. Сиз соатни эгасига қайтардингиз. У бола шодликдан йиғлаб юборди, соатини ким ўғирлаганини билмай қолди. Бутун ўқишим мобайнида ўғирлик ҳақида менга гапирмадингиз. Бошқа устозлар ҳам ўғирликни эслашмади. Эсладингизми устоз? Қандай эсламаслигингиз мумкин? Буни унутишингиз мумкин эмас!

Устоз бутунлай хотиржамлик билан деди:
– Йўқ, эслай олмадим. Ўшанда мен сизларни кўзларимни юмган ҳолатда текширганман!

@Ayolning_41_olami
3.0K views09:36
Ochish/sharhlash
2022-08-13 13:27:36 #гўзал_ижро

Ушбу қўшиқ бир-бирининг камчиликлари билан севувчи жуфтликлар учун
!

@Ayolning_41_olami
2.4K viewsedited  10:27
Ochish/sharhlash
2022-08-13 13:26:43
Турмуш ҳаловати эр-хотин бир-бирининг хатосидан кўз юмиши билан бардавом бўлади.

Адҳам Шарқовий


@Ayolning_41_olami
2.5K views10:26
Ochish/sharhlash
2022-08-13 09:02:10 Аъробийя аёлдан сўрашган экан:
- Эрингизга бўлган бунча муҳаббатингизнинг сабаби нимада?

Аъробия жавоб берган экан:
- Уйга келганида ҳам, уйдан чиқётганида ҳам доим табассум қилар эди. Уйда борини-топганини ер, йўғини сўрамас эди.


Хайрли кун, яхшилар!

@Ayolning_41_olami
2.4K views06:02
Ochish/sharhlash