Get Mystery Box with random crypto!

#Статистика 'Қиз болани ўқитсанг, бутун халқни ўқитган бўласа | AYOLNING 41 OLAMI

#Статистика

"Қиз болани ўқитсанг, бутун халқни ўқитган бўласан!"

Таълим олиш ҳар бир инсоннинг ҳуқуқи. Аммо дунё статистикаси аёлларнинг таълим борасида эркаклардан анча орқада қолаётганини кўрсатади.

Интернет маълумотларига кўра, дунё бўйича ёши катта авлоднинг 700 млндан ортиғи саводсиз деб тан олинган бўлса, шундан 2/3 аёллар экан.

Ўқишни ва ёзишни билмайдиган 120 млндан ортиқ ёшларнинг 70 млндан ортиғи аёл-қизларни ташкил этади.

Энг қизиғи, сўнгги 20 йил ичида илм олиш методлари, усуллари такомиллашиб, интернет ҳаётимизга кириб келгани ҳамда инсонларнинг яшаш турмуш-тарзи ривожланганига қарамасдан аёлларнинг илм олиши бўйича статистикада ижобий ўзгариш бўлмаган.

Афсуски, бугунги кунда 30 млндан ортиқ (балки ундан ҳам кўп) қиз фарзандлар мактабга боришдан, ҳарф танишдан, ёзишни ўрганишдан маҳрум.

Бунга асосий сабаб аксарият давлатларда қиз ва ўғил бола таълимига бирдек қаралмаётганидир.

Ўзбекистон умумий ўрта таълимга ўғил ва қизларни тенг жалб қилаётган, мажбурий мактаб таълимини бераётган кам сонли давлатлардан бири ҳисобланади.

Аммо олий таълимга қамров борасида статистикамиз қувонарли эмас. Ўтган йилги статистик маълумотларга кўра, олий таълимдаги қизларнинг сони ошган. Уларнинг улуши 40 фоизни ташкил этди. 2011 йил деярли 9 йилдаги кўрсаткич таққослаганда атиги 4 фоизга ортган.

Маълумотларга кўра, айни вақтда ўрта таълим олган хотин-қизларнинг 35 фоизи ишлайди, олий маълумотли хотин-қизларнинг эса 68 фоизигина иш билан таъминланган.

Аёл олий маълумотли ёки бирор касб-корли бўлмас экан, жамиятда ўз сўзини айта олмайди. Шу билан бирга қўлида касби борларни иш билан таъминлаш ҳам бугунги куннинг оғриқли дардларидан биридир.

Қизларингизга таълим беринг, синглингизни ўқитинг, опангизнинг ўқишини қўллаб-қувватланг! Зеро, "ўғил болани ўқитсанг, бир инсонга таълим берган бўласан, қиз болани ўқитсанг, бутун халқни ўқитган бўласан!".

Соҳиба Муллаева

@Ayolning_41_olami