2023-06-04 21:36:31
Журналист ва блогерлар душман, улар терпила...
Сир эмас жуда кўплаб давлат ишига ишлайдиган мансабдорлар журналист ва блогерни ёмон кўриб уларни қилаётган ишини қоралаб терпила дейди.
Лекин бир кун келиб шуларни ўзи ОАВдан нажот излаб журналист ёки блогер ёрдамига муҳтож бўлиб қолишини ўйлаб ҳам кўрмайди.
Ишлаб юрганида ОАВ вакилларига ёмон кўз билан қараган одам бошига кулфат ва ноҳақликлар келганда кўзи мўлтиллаб
"ижтимоий тармоққа чиқиб ҳаммасини айтиб бераман" дейиши бошқача бўлади.
Адашмасам, ўзига нисбатан бўлаётган ноҳақликдан шикоят қилиб журналист ва блогер ёрдамига муҳтож бўлган хокимни кўрдик, прокурорни кўрдик, ички ишлар органи ходимларини ҳамда бошқа бир қанча соҳа вакилларини кўрдик.
Шу соҳалар ишчиларини журналист-блогерни ёқтиради дейишса ишонмайман (айримларни ҳисобга олмаганда). Доимий равишда кузатиб аслида халқ хизматчиси бўлган соҳа вакилларини журналист ва блогерга нафрат кўзи билан қарашларини ҳис қилганман.
Яхшиям оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги Президентимиз сиёсатининг бир қисми. Бўлмаса айрим мансабдорларни ОАВ вакилларини отарга ўқи йўқ.
Ҳурматли журналист ва блогерни ёмон кўрадиган, уларни терпила дейдиган давлат хизматчилари!Биз сизга душман ёки терпила эмасмиз. Биз адолат тантана қилиши, ҳақиқат юзага чиқиши, ноҳақликлар бўлмаслиги учун керак бўлса бир кун сизни хам қўлимиздан келганча ҳимоя қиладиган оддий инсонлармиз.
Энди ўзингизга мени бошимга ноҳақлик келса-ю, менга нимадир уюштиришиб ушлаб кетишса, мен ҳақ бўлсаму мени қамаб қўйишса, дардимни ҳеч ким эшитмаса, ана шунда кимга дардимни айтаман, кимдан ёрдам сўрайман, ким менга ёрдам бера олади деб савол бериб кўринг.
Катта ишонч билан айта оламан ана шу саволни жавоби қилиб
"интернет ва журналист блогерлар" деган жавобга тўхтайсиз. Шу йўлни танлаганларни жуда кўп кўрдик.
Бошимга ундай савдолар тушмайди деб эса катта гапира олмаймиз! Буни ўзингиз хам биласиз. Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин.
Шу сабаб ОАВ вакилларини душман ёки терпила деб эмас ҳақиқат учун хар қандай вазиятда халққа ёрдам берадиган инсонлар манфаатлари учун курашадиган одамлар деб ҳисобланг.Айб қилганингизда эса тазиризни бериб қўйишидан хафа бўлмай айб қилмасликка қонуний ишлашга ўрганинг. Ана ўшанда ҳаммаси яхши бўлади. Ҳеч ким, ҳеч қайси журналист ёки блогер сизни безовта қилмайди.
Максуд Музаффаров!@avtobloguz
6.7K views18:36