Get Mystery Box with random crypto!

AvtoblogUz | Жамоатчилик назорати

Telegram kanalining logotibi avtobloguz — AvtoblogUz | Жамоатчилик назорати A
Telegram kanalining logotibi avtobloguz — AvtoblogUz | Жамоатчилик назорати
Kanal manzili: @avtobloguz
Toifalar: Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.17K
Kanalning ta’rifi

Энг катта хавф, бу — ички душман. Ички душман, бу — бефарқ одам. - Шавкат Мирзиёев

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2023-07-18 13:47:27
Шаҳрисабз ИИБ шимолий корея яратяпдими?

Яқинда Удду телеграм канали орқали мана бу видеолар чиққан эди.
1. https://t.me/UDDU_channel/6891
2. https://t.me/UDDU_channel/6892

Видео чиққандан кейин ушбу видеони олган ҳайдовчини Шаҳрисабз ИИБга чақиришибди.

Кейинроқ боришини маълум қилгандан кейин бугун унинг Қарши шаҳридаги уйига Шаҳрисабз ИИБ дан ходимлар борибди.

Эшитиб ҳайрон бўлдим. Видеоларда ортиқча нарса кўрмадим. Янаям Шахрисабз ИИБ ва судига бир нима дея олмайман.

Ҳурматли Шоҳрух Гиясов!

Ички ишлар органи видео чиқарувчиларга қарши ишлар бошладими?

ОАВ ходими сифатида бу видеога бир бахо беринг қани тасвирга олган одам нима айб қилган экан.

Хабарнинг тагидаги ёзувларга эса уни ёзган блогер жавоб беради тасвирга олган одам эмас.

Блогер эса нима ёзишини ўйлаб ёзади ўзини ҳамоя қила олишини ўйлаб. Шаҳрисабз судида ўзини химоя қила оладими судя қандай қарайди энди буниси бизга қоронғу.

P/S: 183 моддада айбдор деб 15 сутка кетиб қолмаса бўлди.

Қандай кунларга келиб қолдик а???

@avtobloguz
9.8K views10:47
Ochish/sharhlash
2023-07-03 23:01:03




@avtobloguz
4.9K viewsedited  20:01
Ochish/sharhlash
2023-07-03 15:32:02
Бизнинг йўлларимизга фақат шунақа автомобиллар мос келади холос!!!

#yoqolsinmonopoliya

@avtobloguz
5.1K viewsedited  12:32
Ochish/sharhlash
2023-07-02 18:14:16
Акмал ака ишлаяпсизми?

Қашқадарё вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари подполковник Акмал Ахмедов, одатда сизни гаиларни қайергадир оборишингиз ва расм тушиб каналларга қўйдиришингизга ўрганиб қолдик.

Асосий ишларингиздан бири бўлган ходимлар назоратини ҳам қилаяпсизми?

Адашмасам, мана бу видеолардан сизга кўплаб мавзулар бор. Сизга таълуқли ишлар ва камчиликлар бўлса керак.

Ташқарига чиқиб, Шаҳрисабзга келиб ходимларни назорат қилиш вақти хам келиб қолганга ўхшайди.

@avtobloguz
5.8K views15:14
Ochish/sharhlash
2023-07-02 17:42:53
Азиз Садировга савол!

Айни дамда Шаҳрисабз шаҳрида мана бу ходимларингиз рейд қилмоқда экан.

Айтингчи Қашқадарё вилояти ИИБ Бошлиғи Шухрат ака Сотволдиевни ишонган етук ходимларидан бўлган Фарход Янгибоев назоратида ва кўз олдида, бошчилигида бўлаётган мана бу рейдда ЙПХ ходимлари тўлиқ жихозланган ҳолатдами?

Бизни тушундингиз деган умиддаман. Ха тўлиқ жихозланган десангиз айбларини айтамиз.

Бизга кўп бора ўзимизга айтинглар деган гаплар бўлганлиги учун ўзларингизга айтмоқдамиз.

Камчилик тўғирланади деган умиддамиз. Назорат қилишда давом этамиз.

@avtobloguz
5.5K views14:42
Ochish/sharhlash
2023-07-02 17:32:00
Айтишларича, айни дамда Шаҳрисабзда рейд бўлмоқда экан.

Кўриш мумкинки, йўл четидан кўплаб одамлар рейдни томоша қилиб ўтирибди.

Бу гапни нима учун айтмоқдамиз? Бу ЙПХ ходимлари бор жойларда одатда кўплаб томоша қилувчи одамлар бўлади. Уларни айнан кимдир ўзига қаратиб йиғиши шарт эмас. 195 масаласи айнан шунақа. Шундай вазиятларда қандайдир холат бўлса мана шу одамларни ўша ЙПХ ходими билан савол-жавобга борган одам йиққан бўлиб балога қолиши хеч гап эмас.

@avtobloguz
5.2K views14:32
Ochish/sharhlash
2023-07-02 14:54:41
Кечаги Қоидабузар ҳайдовчини қонунан жазолашибди.
Қонун мана шундай устувор ва тезкор бўлиши керак.
Йўл қоидасига амал қилинглар.

@avtobloguz
6.9K views11:54
Ochish/sharhlash
2023-07-01 20:39:55
Иш чет эл компаниясида, ойлик отни калласидек.
Кейин қоидани менсирмиди?
Ўзгалар ҳаётини хавф остига қўядиган бу каби ҳайдовчиларни ўпкасини босиб, жаримага тортиб қўядиган қонун топилса керак a?

Ёки чет эл компаниялари ишчиларига истаганидек ҳайдашга рухсат берилганми?
(Видеони юборган ҳайдовчи авария ҳолати келиб чиқишига оз қолди демоқда автомашина салонида ҳайдовчининг ёш болалари ҳам бўлган)
Назоратга олиб, тийиб қўярсизлар а?

@avtobloguz
7.3K views17:39
Ochish/sharhlash
2023-07-01 18:39:19 Гап исботи билан бўлаётганга ўхшайди

https://t.me/avtobloguz/8909

@avtobloguz
5.9K views15:39
Ochish/sharhlash
2023-07-01 17:44:04
Фақат гаилар эмас ҳайдовчилар ҳам гаиларни ичганига шубҳа билан қарамоқда...

Қашқадарёда инспекция борми?

Ушбу Ашуров Дилшод деган гаини тезда бир текшириб кўринглар қани нима гап экан...

Воқеа бугун 18:30 лар атрофида бўлган.

@uddu_channel
4.6K views14:44
Ochish/sharhlash