Get Mystery Box with random crypto!

AvtoblogUz | Жамоатчилик назорати

Telegram kanalining logotibi avtobloguz — AvtoblogUz | Жамоатчилик назорати A
Telegram kanalining logotibi avtobloguz — AvtoblogUz | Жамоатчилик назорати
Kanal manzili: @avtobloguz
Toifalar: Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.17K
Kanalning ta’rifi

Энг катта хавф, бу — ички душман. Ички душман, бу — бефарқ одам. - Шавкат Мирзиёев

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2023-05-05 17:29:35
Қашқадарёдаги ЙТҲда 2 киши воқеа жойида вафот этди

Қашқадарё ЙҲХБ матбуот хизматидан Қарши-Хонабод йўналишида ЙТҲ бўйича маълумот олдик. У воқеада икки киши вафот этганини тасдиқлади

@avtobloguz
7.4K viewsМаксуд Музаффаров, 14:29
Ochish/sharhlash
2023-04-27 09:59:23
Кўп tg-каналларни кўрсангиз, бошқаларда чиқарилган постларни кўр-кўрона кўчириш билан шуғулланади.
Маълумот тўғрими ёки йўқми, қизиқиб кўрмайди.
Ақли етиб 100минглаб кузатувчиларни йиға олган, аммо кўчирмачилик сабаб кулгу остида қолади.

Кўчиришга кўчирибсан, ҳеч бўлмаса қаердан, қайси каналдан кўчирганингни ёзиб қўйгин. Хато бўлса ҳам ўша муаллиф хато қилганини одамлар билади.

Йўқ, ундай қилмайди булар. Борича кўчириб, ўзининг канали номини тиқади, бўлди.

Масалан, ўтган куни расмдаги маълумот кенг тарқалди. Биринчи бўлиб ким чиқаргани бизга қоронғу. Аммо ким чиқарган бўлса ҳам, у одам ДИАМЕТР нималигини тушунмайди. Бу хатоликни кўрмасдан бошқалар кўчирмачилик билан маълумотни тарқатиб ётипти. Яна камига ўлчов олд пеш ойнанинг ташқи томонидан амалга оширилади деб ёзиб қўйипти. Бунинг асосини шу вақтгача қидириб топаолмаганмиз. Бу маълумотни қаердан олиб ёзганига ҳайронман. "Ман жуда ақллиман" — деб ҳисоблайдими ўзини билмадим.

Хуллас, буёғи КЎЧИРМА ПРОДАКШН студияси намойиш этади.

@avtobloguz
1.2K viewsНодир Обидов. نادر, 06:59
Ochish/sharhlash
2023-04-27 09:04:27
Афсуски шунақа эшак фаросатли шофёрлар кўчаларимизда жуда кўпайиб кетган

@avtobloguz
2.8K viewsНодир Обидов. نادر, edited  06:04
Ochish/sharhlash
2023-04-26 15:03:56
Замон зўрникими ёки давлат мулки ўйинчоқми?

Айтишларича, Чироқчи туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлим бошлиғининг хизмат автомашинаси бўлган 70987KAA давлат рақам белгили нексия 3 ҳозирда бошлиққа эмас аксинча аввал Чироқчи туман Халқ таълими бўлими мудири бўлган Фарход Жумановда эмиш.

Буни Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари Жавоҳир Рустамов ҳам тасдиқлади.

Унинг айтишича, аввалги ҳалқ таълими бошқармаси ва бўлимларининг моддий техника базаси янги ташкил этилган бошқармага ўтказилган. Печатлар ҳамда хизмат хонаси топширилган. Лекин автомашина....

Буни қандай тушуниш керак?

Бизга маълумки, амалдаги қонунчиликларга асосан хизмат автомашиналаридан шахсий манфаатларда фойдаланиш тақиқланади. Автомашина эски бошлиқда экан демак у энди бу ташқилот учун хизмат қилмаяпди дегани.

Ташкилот мулки бўлган автомашина нима учун асосий мақсади бўлган бошлиққа эмас бошқа одамга хизмат қилиши керак?

Автомашинани сақлаш ҳамда кунлик хизматга чиқариш деган қоидалар ҳам бузилмаяпдими?.

Қашқадарё вилоят Прокуратураси!

Ички ишлар бошқармаси!

Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъулларидан


давлат мулкига зиён етиши ҳамда ушбу мулк мақсадли фойдаланилишини назоратга олишларини сўраймиз!

ЙПХ ходимларни ушбу автомашина хозирда қандай хужжатларга асосан фойдаланилаётганини кўриши лозим.

@avtobloguz
5.7K viewsМаксуд Музаффаров, 12:03
Ochish/sharhlash
2023-04-25 10:11:58
#LIVE

Kitob tumanida "Inson qadri ulug‘langan qomus" shiori ostida o‘tkazilayotgan bayram saylida fuqarolar xavfsizligini, yo’l transport xodisalarini oldini oliash maqsadida Qashqadaryo viloyat IIB JXX YHXB xodimlari tomonidan harakat qatnovi tartibga olingan

Umid Normuratov

@avtobloguz
6.2K viewsМаксуд Музаффаров, 07:11
Ochish/sharhlash
2023-04-25 09:09:02
#referendum_2023

Kitob tumani "Inson qadri ulug‘langan qomus" shiori ostida o‘tkazilayotgan bayram sayliga mezbonlik qilmoqda. Ayni vaqtda tumanning "Navro‘z" tepaliklarida minglab yurtdoshlarimiz tashrif buyurishmoqda.

@avtobloguz
5.7K viewsМаксуд Музаффаров, edited  06:09
Ochish/sharhlash
2023-04-24 09:18:53
Янгиланаётган Конститутция менинг хуқуқим ва танловимдир!

@avtobloguz
6.4K viewsМаксуд Музаффаров, 06:18
Ochish/sharhlash
2023-04-23 18:24:19
Ayni damda Yakkabog' tumanidan oyning ko'rinishi

@avtobloguz
6.9K viewsМаксуд Музаффаров, 15:24
Ochish/sharhlash
2023-04-22 06:07:47
#ҳазил

Таксистлар борми?

Отахон ковушларини ювишлари керак экан...

@avtobloguz
11.7K viewsНодир Обидов. نادر, edited  03:07
Ochish/sharhlash
2023-04-21 09:41:45 Уйдан чиқмасдан туриб хайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш мумкинми?

Қаранг, Ҳукуматнинг 152-сон қарорига мувофиқ, 2023 йил 15 апрелдан бошлаб миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам ариза берувчиларнинг бевосита иштирокисиз расмийлаштириш тартиби жорий этилган.

Бунда:

миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига ариза берувчиларнинг бош бармоқ изи маълумотлари жойлаштирилади, агар ахборот тизимларида ариза берувчиларнинг бош бармоқ изи маълумотлари мавжуд бўлмаган тақдирда ариза берувчилар ўзларининг имзо намунасини электрон шаклда тақдим этади;

миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш ҳамда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш бўйича аризалар ариза берувчиларнинг ЙИДХПдаги шахсий кабинети орқали онлайн тарзда ҳар куни, дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин;

янги расмийлаштирилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини почта орқали олиш имконияти яратилган.

“Права”нгизни янгиламаслик учун яна қанақа баҳона қиласиз Қўчқорвой ака?

@bahodirahmedoff
3.4K viewsМаксуд Музаффаров, 06:41
Ochish/sharhlash