Get Mystery Box with random crypto!

AvtoblogUz | Жамоатчилик назорати

Telegram kanalining logotibi avtobloguz — AvtoblogUz | Жамоатчилик назорати A
Telegram kanalining logotibi avtobloguz — AvtoblogUz | Жамоатчилик назорати
Kanal manzili: @avtobloguz
Toifalar: Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.17K
Kanalning ta’rifi

Энг катта хавф, бу — ички душман. Ички душман, бу — бефарқ одам. - Шавкат Мирзиёев

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2023-04-20 20:43:00
Мактубда битилган орзулар амалга ошди

@avtobloguz
3.6K viewsМаксуд Музаффаров, edited  17:43
Ochish/sharhlash
2023-04-20 20:17:21
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2.6K viewsМаксуд Музаффаров, 17:17
Ochish/sharhlash
2023-04-20 14:25:49
Ўзбекистон Республикаси референдумини ёритувчи оммавий ахборот воситалари вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Батафсил: Ўзбек (кирилл) |Oʻzbek (lotin) |Русский

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
4.3K viewsМаксуд Музаффаров, 11:25
Ochish/sharhlash
2023-04-19 15:12:08
#ҳазил

Энди 15 сутка маъмурий қамоқни ҳуқуқбузарга қарор топширилган кундан кейин 7,5 суткасини ихтиёрий ўтириб берса, қолган 7,5 суткасини ўтиришдан озод қилинади...

ваҳима қилиб юришни ҳожати йўқ.
АЛБАТТА БУ ШУНЧАКИ ҲАЗИЛ ЭДИ...

@avtobloguz
1.2K viewsНодир Обидов. نادر, edited  12:12
Ochish/sharhlash
2023-04-19 08:32:58
Ma’muriy jarimalar 15 kun ichida to‘lansa, 50 foiz chegirma qo‘llaniladi

2023 yil 1 maydan e’tiboran huquqbuzar unga jarima solish to‘g‘risidagi qaror topshirilgan kundan boshlab 15 kun ichida jarima miqdori 50 foizini yoki 30 kun ichida jarima miqdori 70 foizini ixtiyoriy ravishda to‘lagan taqdirda, u jarimaning qolgan qismini to‘lashdan ozod qilinadi.

https://kun.uz/uz/01959666

@avtobloguz
4.0K viewsМаксуд Музаффаров, 05:32
Ochish/sharhlash
2023-04-18 13:02:06 Савол: Тонировка рухсатномасини Гаи сураса беришим шартми ёки шарт эмасми?

Жавоб: Шарт эмас!

Асос: Йўл ҳаракати қоидаларининг 7 - бандида механик транспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидаги ҳужжатларни ёнида олиб юриши ва ИИО ходимлари талаб қилганда уларга текшириш учун бериши шарт:

1) тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини,
— унинг талонини (эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлса),
— ҳайдовчилик гувоҳномаси белгиланган тартибда олиб қўйилган ҳолларда вақтинча рухсатномани;
— вақтинча рухсатнома билан транспорт воситасини бошқаришда ҳайдовчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатни;

2. а) транспорт воситасини (мопеддан ташқари), б) мавжуд бўлганда тиркамани рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳномани;

3. транспорт воситасининг эгаси бўлмаган ҳолларда эса,
— умумий эгалик ҳуқуқини ёки
— тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи,
— эгалик қилишга ва
— фойдаланишга берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни,

Эслатма: транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) бундан мустасно;

4. транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисини (электрон кўринишда ҳам бўлиши мумкин).

5. «Ногиронлиги бўлган шахс» таниқли белгиси ўрнатилган транспорт воситасини биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс бошқараётганда ногиронлигини тасдиқловчи ҳужжатни;

6. қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда лицензия гувоҳномасини,

7. — юридик шахс томонидан берилган транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани ёки
— йўл варақасини,
— ташилаётган юк ҳужжатларини;

8. юридик шахслар транспорт воситалари ҳайдовчиларининг, шу жумладан йўловчи ёки юк ташиш фаолиятини амалга оширувчи ҳайдовчиларнинг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати.

- деб кўрсатилган.

Демак кўраётганингиздек, ҳайдовчиларга бошқа ҳужжатларни олиб юриш ва (ёки) иио ходимлари талаб қилса тақдим қилиш(кўрсатиш, бериш) мажбурияти ЮКЛАТИЛМАГАН. Агар сиздан тонировка рухсатномасини, техкўрик хужжатини, газ акти, метрика ёки ЗАГС гувоҳномасини ва бошқаларни кўрсатишни талаб қилса, кўрсатишга МАЖБУР ЭМАССИЗ!!!

Агар сиз хорижий (Ўзбекистон ҳудудида рўйхатга қўйилмаган) автотранспорт воситалари ҳайдовчиси бўлсангиз қўшимча:

1. «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисидаги мажбуриятнома»ни;
2. ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситасининг мажбурий йиғим қабул қилинганлиги ҳақидаги квитанцияни ёнингизда олиб юришингиз ва иио ходими талаб қилганда унга беришингиз керак бўлади.

ЭСЛАТМА:

ДЙҲХХ ходимлари томонидан қуйидаги ҳужжатлар планшет орқали текширилади:
1. автомототранспорт воситасидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш тўғрисидаги ишончнома (нотариал тартибда тасдиқланган бўлса);
2. автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома;
3. транспорт воситасининг техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот.

P/S: Агар сизнинг ёнингизда биометрик паспортингиз ёки ID-картангиз бўлса (Ўзбекистон ҳукумат органлари томонидан берилган), юқорида келтирилган баъзи хужжатларни олиб юришингиз ҳам мажбурий бўлмайди. Бу қайси хужжатлар эканини кейинги постларда кутиб қолинг.

@UzbekistanYHQ
2.1K viewsНодир Обидов. نادر, 10:02
Ochish/sharhlash
2023-04-18 10:34:51
Мултирадарда нима гап?

Қашқадарё вилоятида хизмат ўтайдиган 01941YHA мултирадар ўрнатилган нексия 3 автомашинаси тинчми?

Ҳар хил расмлар тарқамоқда...

Кимдир муносабат бериб аниқлик киритсин!

@avtobloguz
5.4K viewsМаксуд Музаффаров, 07:34
Ochish/sharhlash
2023-04-18 09:18:44
Қашқадарёга мультирадар ўрнатилган 3 та "Cobalt" келтирилди

Йўлларда тезликни аниқлаш мақсадида шу вақтгача вилоятда мультирадар билан жиҳозланган "Neksiy-3" русумли автомашиналар хизмат олиб бораётганди.
Эндиликда бу машиналар сафига 3 та "Cobalt" русумли автомашиналар ҳам қўшилмоқда.

@Chiroqchiaxboroti
3.6K viewsМаксуд Музаффаров, 06:18
Ochish/sharhlash
2023-04-17 19:56:34
Янгиобод МФЙ Янгиобод кўчаси асфальт йўл эди. Фақатгина кўчанинг икки томони яроқсиз холатда келиб қолган. Йўл қурувчилар шағал тўкишини бошлашганида қари, ёш кўчамиз асфальт бўлар экан деб Президентимизга раҳматлар айтиб дуо қилишган эди. Кейинчалик билсак 250 метрлик кўчанинг фақатгина 60 метр жойи асфальт қилинар экан. Тайёр асфальтни кў...га уришди қўйишди.

Мурожаат учун
@Kamilfaxrutdinov
1.8K viewsМаксуд Музаффаров, 16:56
Ochish/sharhlash
2023-04-17 09:37:18
Автомобиль эшиклари қандай ёпилишига ўхшатиш...

GM Uzb., видео охирида


@avtobloguz
6.0K viewsНодир Обидов. نادر, edited  06:37
Ochish/sharhlash