Get Mystery Box with random crypto!

Avantaj|Buxgalteriya

Telegram kanalining logotibi avantaj_buxgalteriya — Avantaj|Buxgalteriya A
Telegram kanalining logotibi avantaj_buxgalteriya — Avantaj|Buxgalteriya
Kanal manzili: @avantaj_buxgalteriya
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.11K
Kanalning ta’rifi

Бухгалтерские услуги!

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-08-23 11:00:10
Саводсиз абитуриентлар...

Абитуриентларнинг 51,2 фоизи 56,7 балл ҳам тўплай олмаган. Яъни 550 минг абитуриентлар 30% билимга ҳам эга эмас.

Тасаввур қиляпсизми, яқин ўртада мактабларимизни тугатган абитуриентларнинг 51,2% фоизи, аниқроғи 550 минг ёшлар тест топширилган фанларни 2 баҳога ҳам билишмайди

Бу даҳшат, ўртоқлар! Бу шармандалик! Бу фожиа! Бу ҳалокат!

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_lW99cezw409xXGA
480 viewsJahonGir, 08:00
Ochish/sharhlash
2022-08-17 21:24:02 Халқ тилидаги "больничный", яъни Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тўғри ҳисобланг. Ундан ижтимоий солиқ тўланмайди.

Орамизла яқин йилларда олийгоҳни тугатиб фақат хусусий секторда ишлаб, бирор марта "больничный" тўламаган бухгалтерлар ҳам бўлса керак. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2002 йил 8 майдаги №1136 сонли буйруғининг 28-бандига асосан, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа қуйидаги миқдорларда тўланади:
- умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга ҳамда 21 ёшга етмаган чин (сағир) етимларга иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида;
умумий иш стажи 8 йилгача бўлган ходимларга иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида.
Мисол учун, 6 йиллик иш стажига эга бўлган ҳодим 26 иш кунлик ойда 4 кун вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлди. Ҳодимнинг оклади - 2 100 000 сўм дейлик. Ҳодим йил давомида премия ва иш ҳақига қўшимчалар олмаган бўлсин. 4 кунлик "больничный" ҳисоблаш учун бир кунлик иш ҳақи ҳисобланади. Бизнинг мисолда у 80 769.23 сўмга тенг (2 100 000/26). 4 кун учун 323 076.92 сўм бўлади. Иш стажи 8 йилдан кам бўлгани учун ушбу миқдорнинг 60%и олинади. 323 076.92 сўм х 60% = 193 846.15 сўм. Демак, ҳодимнинг ушбу ой учун иш ҳақи миқдори 1 970 769.23 сўм (22 х 80 769.23 + 4 х 80 769.23 х 60%).
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа бўйича имтиёзга эга ҳодимлар тўғрисида буйруқнинг 26 ва 27 бандларида танишиб чиқишингиз мумкин. Бундан ташқари корхона ўз жамоат шартномасида ёки ички норматив ҳужжатларида больничный учун оширилган миқдорларни белгилаши мумкин. Ёки барча ҳодимлар учун, иш стажи ёки имтиёзларидан қатъий назар 100% миқдорда тўлаши ҳам мумкин.

Белгиланган норма доирасида тўланган вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа СКнинг 377-моддаси 15-бандига кўра бошқа даромадлар таркибига киритилади ва ундан фақат даромад солиғи тўланади, ижтимоий солиқ тўланмайди. Чунки, СКнинг 404-моддасига кўра ижтимоий солиқ Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан ҳисобланади. Нормадан ортиқча тўланган больничный миқдоридан даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳам тўланади, СКнинг 374-моддаси 9-банд.

@avantaj_buxgalteriya
1.0K viewsJahonGir, edited  18:24
Ochish/sharhlash
2022-08-17 21:13:16
Иш берувчилар учун эслатма!

Аксарият иш берувчилар қилмайдиган, аслида эса мажбурий бўлган суғурта тури бор. Бу иш беручининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасидир. Иш берувчи у давлат рўйхатидан ўтказилган санадан ёки иш берувчилар — жисмоний шахслар учун меҳнат шартномаси (контракти) тузилган санадан бошлаб 15 иш кунидан кечикмай меҳнатда шикастланиш, касб касаллиги ёки унинг меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача шикастланиши муносабати билан ходимнинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарни қоплаш бўйича ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиши шарт.

Ҳурматли иш берувчилар, ҳодимларингизни иш жараёнида бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалардан суғурталаб қўйинг.

| @avantaj_buxgalteriya | Instagram |
735 viewsJahonGir, 18:13
Ochish/sharhlash
2022-08-17 11:05:50 Июл ойи учун ҚҚС ҳисоботини топширишнинг охирги куни - 22 август!

СКнинг
5-моддаси 8-бандида агар муддатнинг охирги куни қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади дейилган. 20-21-август дам олиш кунлари эканлиги ҳисобга олинса, ҳисоботни топширишнинг охирги муддати 22-август деб ҳисобга олинади.

Ҳисобот 22-август соат 24га қадар топширилган бўлса, муддат ўтказиб юборилмаган деб ҳисобланади.

@avantaj_buxgalteriya
906 viewsJahonGir, 08:05
Ochish/sharhlash
2022-08-16 22:40:38 Ўқув марказлар ваколатли органни ўз фаолияти тўғрисида хабардор қилиб қўйиши керак. Жарима 15 млн.сўм!

Ҳозирда мактабдан ташқари таълим билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари талайгина. Лекин ҳаммаси ҳам ўз фаолияти тўғрисида ваколатли органни хабардор қилиб қўйиши кераклигини билмайди. Нодавлат мактабдан ташқари таълим хизматлари кўрсатишга лицензия бекор қилинган, лекин ушбу фаолият билан шуғулланувчилар 14.07.2021 йилдаги ЎРҚ-701га асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясини хабардор қилиб қуйиши керак. Хабардор қилиш license.gov.uz сайти орқали амалга оширилади. БҲМнинг ярим баравари миқдорида давлат божи мавжуд.

Ваколатли органни хабардор этмасдан фаолиятни амалга оширганлик, шунингдек хабардор қилиш тартибида фаолият юритиш учун белгиланган талаблар ва шартларнинг бажарилганлиги юзасидан ваколатли органга ёлғон ёки нотўғри маълумотлар берганлик БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

@avantaj_buxgalteriya
1.1K viewsJahonGir, 19:40
Ochish/sharhlash
2022-08-16 22:08:19 Счет-фактура маҳсулот сотилган пайтда расмийлаштирилиши керак, кейинги ойнинг 10-санасигача эмас.

Аксарият ҳолларда маҳсулот сотилган ёки хизматлар кўрсатилганда, счет-фактура ўша пайтда эмас, кейинги ойга ўтиб, лекин ўтган ой санаси билан расмийлаштирилаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Кейинги ойнинг 10-санасигача фактура жўнатса бўлади деган фикр нотўғри фикрдир. БҲМС №2га асосан даромад харидор мулкка эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлганда тан олинади. ВМнинг 489-сонли қарорида ҳам ҳисобварақ-фактура товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санада расмийлаштирилиб тақдим этилади дейилган. Яъни, фактурани товар ёки хизмат сотилган пайтда расмийлаштириш керак. Қарорнинг 2-илова 6-бандида ойда бир марта фактура расмийлаштириладиган ҳолатлар келтириб ўтилган. Бухгалтерия қоидаси шундай. Тартибли бухгалтер фактурани ўз вақтида расмийлаштиради. Фактура юбориш саналарига чеклов ўрнатилганлиги аксарият бухгалтерларимиз ишини ўз вақтида қилмаслигини билдиради.

@avantaj_buxgalteriya
953 viewsJahonGir, 19:08
Ochish/sharhlash
2022-08-14 21:18:05
@avantaj_buxgalteriya
3.0K viewsJahonGir, 18:18
Ochish/sharhlash
2022-08-14 21:16:21 Корхонангиз ҳисоботларини текшириб қўйинг. Солиқчилар ўрнингизга хисобот топширишмоқда.

Бу тадбиркорга янги турдаги енгиллик ёки қўшимча хизмат эмас. Айрим солиқ органи ходимлари ташқи манбаа маълумотлари ва ҳисоботларда тафовут аниқланганда сўровнома юбориб ўтирмасдан ўзлари ташқи манбаа маълумотларини тўғрилигини текшириб ўтирмасдан қайта ҳисобот юборишмоқда. Қандай қилиб дейишингиз мумкин. Солиқ органи ходимларида техник томондан шундай имконият бор экан. Худди сиз ўзингиз шакллантиргандек кўринади ҳаммаси. Тадбиркорнинг шахсий кабинети орқали бемалол ҳисобот юборишлари, ҳаттоки инкассо топшириқномаси шакллантириш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Назорат қилувчи органнинг бундай қилаётгани эса жуда ачинарли.

Ҳисоботни Сиздан бошқаси топширганини қандай билиб олиш мумкин?

1. Электрон калит сертификат номери орқали сиздан бошқаси ҳисобот торширгани ёки инкассо топшириқномаси шакллантирганини билиб олсангиз бўлади. Корхонангиз электрон калити сертификат номеридан бошқа номер билан юборилган ҳисоботлар бошқа шахс томонидан юборилган бўлади.
2. Топширилган ҳисобот шаклини очиб, раҳбар маъулотлари ёзиладиган майдонни текширинг. Ушбу майдонда сертификат тегишли бўлган шахснинг исм фамилияси чиқиб қолади.
3. Инкассо топшириқномасида ҳам шундай. Тўлов тарихини очсангиз сертификат эгасининг исм фамилияси кўриниб туради. Ўзингиз шакллантирган инкассо топшириқномаларда корхонангиз номи чиқади.

Бизнесингизга бефарқ бўлманг.

@avantaj_buxgalteriya
3.5K viewsJahonGir, edited  18:16
Ochish/sharhlash
2022-08-10 03:13:34 "e-ijara" гувоҳномаси ижара шартномаси дегани эмас!

Айрим ҳолатларда ижара шартномасини тузмасдан "e-ijara" сайтида рўйхатдан ўтказишни етарли ҳисоблаётганлар топилмоқда. Ижарага берувчи ва олувчи муносабатларини ижара шартномаси тартибга солади. Шартнома тузиш ҳали ҳам амалда бўлиб, ҳозирча бекор қилинмаган. Унда ижарага берувчи ва олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, тўлов шартлари, шартнома шартларини бузганлик учун томонларнинг жавобгарликлари ва бошқа маълумотлар батафсил ёзилган бўлади. "e-ijara" эса тузилган ижара шартномаларини рўйхатдан ўтказувчи платформа холос. Рўйхатдан ўтказилганлик ҳақида гувоҳнома ижара шартномасининг ўрнини босмайди. Дастлаб ижара шартнома тузилиши, кейин эса тузилган шартнома "e-ijara"да рўйхатдан ўтказилиши керак. Ижара шартномаси албатта бўлиши шарт!

@avantaj_buxgalteriya
1.2K viewsJahonGir, edited  00:13
Ochish/sharhlash
2022-08-06 21:47:35 Бир давр учун "хоҳлаганча" камерал текширув ўтказилмаслиги керак.

Солиқ текширувларини ВМнинг 08.01.2021 йилдаги 1-сонли Қарори тартибга солади. Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги 3236-сонли Низом 29.04.2022 йилда ўз кучини йўқотган. Ушбу ҳужжатларда текширувлар сонига чеклов киритилмаган. Охирги пайтларда айни бир давр учун кетма-кет камерал солиқ текширувлари ўтказилмоқда. Текширув натижасида камчилик аниқланмаса, орадан бир ой ўтиб айни ўша давр учун бошқа ходимни масъул қилган ҳолда янги текширув ўтказилмоқда. Тадбиркорлар керакли ҳужжатларни ҳар сафар қайта тақдим этмоқда. Ваҳоланки, кучини йўқотган 3236-сонли низомнинг 20-бандида "Солиқ тўловчидан аввалги камерал ёки сайёр солиқ текширувлари ўтказилганда солиқ органларига илгари тақдим этилган ҳужжатларни қайта тақдим этиш талаб этилмайди" дейилганди. Амалдаги тартиб бўйича ҳам ҳужжатлар солиқ органига тақдим этилиб, бартараф этиб бўлмайдиган куч ҳолатлари оқибатида йўқотилган тақдирдагина солиқ тўловчидан қайта талаб қилиб олиниши мумкин. Ҳуқуқингиздан фойдаланинг.

@avantaj_buxgalteriya
1.4K viewsJahonGir, 18:47
Ochish/sharhlash