Get Mystery Box with random crypto!

Корхонангиз ҳисоботларини текшириб қўйинг. Солиқчилар ўрнингиз | Avantaj|Buxgalteriya

Корхонангиз ҳисоботларини текшириб қўйинг. Солиқчилар ўрнингизга хисобот топширишмоқда.

Бу тадбиркорга янги турдаги енгиллик ёки қўшимча хизмат эмас. Айрим солиқ органи ходимлари ташқи манбаа маълумотлари ва ҳисоботларда тафовут аниқланганда сўровнома юбориб ўтирмасдан ўзлари ташқи манбаа маълумотларини тўғрилигини текшириб ўтирмасдан қайта ҳисобот юборишмоқда. Қандай қилиб дейишингиз мумкин. Солиқ органи ходимларида техник томондан шундай имконият бор экан. Худди сиз ўзингиз шакллантиргандек кўринади ҳаммаси. Тадбиркорнинг шахсий кабинети орқали бемалол ҳисобот юборишлари, ҳаттоки инкассо топшириқномаси шакллантириш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Назорат қилувчи органнинг бундай қилаётгани эса жуда ачинарли.

Ҳисоботни Сиздан бошқаси топширганини қандай билиб олиш мумкин?

1. Электрон калит сертификат номери орқали сиздан бошқаси ҳисобот торширгани ёки инкассо топшириқномаси шакллантирганини билиб олсангиз бўлади. Корхонангиз электрон калити сертификат номеридан бошқа номер билан юборилган ҳисоботлар бошқа шахс томонидан юборилган бўлади.
2. Топширилган ҳисобот шаклини очиб, раҳбар маъулотлари ёзиладиган майдонни текширинг. Ушбу майдонда сертификат тегишли бўлган шахснинг исм фамилияси чиқиб қолади.
3. Инкассо топшириқномасида ҳам шундай. Тўлов тарихини очсангиз сертификат эгасининг исм фамилияси кўриниб туради. Ўзингиз шакллантирган инкассо топшириқномаларда корхонангиз номи чиқади.

Бизнесингизга бефарқ бўлманг.

@avantaj_buxgalteriya