Get Mystery Box with random crypto!

Бир давр учун 'хоҳлаганча' камерал текширув ўтказилмаслиги кер | Avantaj|Buxgalteriya

Бир давр учун "хоҳлаганча" камерал текширув ўтказилмаслиги керак.

Солиқ текширувларини ВМнинг 08.01.2021 йилдаги 1-сонли Қарори тартибга солади. Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги 3236-сонли Низом 29.04.2022 йилда ўз кучини йўқотган. Ушбу ҳужжатларда текширувлар сонига чеклов киритилмаган. Охирги пайтларда айни бир давр учун кетма-кет камерал солиқ текширувлари ўтказилмоқда. Текширув натижасида камчилик аниқланмаса, орадан бир ой ўтиб айни ўша давр учун бошқа ходимни масъул қилган ҳолда янги текширув ўтказилмоқда. Тадбиркорлар керакли ҳужжатларни ҳар сафар қайта тақдим этмоқда. Ваҳоланки, кучини йўқотган 3236-сонли низомнинг 20-бандида "Солиқ тўловчидан аввалги камерал ёки сайёр солиқ текширувлари ўтказилганда солиқ органларига илгари тақдим этилган ҳужжатларни қайта тақдим этиш талаб этилмайди" дейилганди. Амалдаги тартиб бўйича ҳам ҳужжатлар солиқ органига тақдим этилиб, бартараф этиб бўлмайдиган куч ҳолатлари оқибатида йўқотилган тақдирдагина солиқ тўловчидан қайта талаб қилиб олиниши мумкин. Ҳуқуқингиздан фойдаланинг.

@avantaj_buxgalteriya