Get Mystery Box with random crypto!

Халқ тилидаги 'больничный', яъни Вақтинча меҳнатга қобилиятсиз | Avantaj|Buxgalteriya

Халқ тилидаги "больничный", яъни Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тўғри ҳисобланг. Ундан ижтимоий солиқ тўланмайди.

Орамизла яқин йилларда олийгоҳни тугатиб фақат хусусий секторда ишлаб, бирор марта "больничный" тўламаган бухгалтерлар ҳам бўлса керак. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2002 йил 8 майдаги №1136 сонли буйруғининг 28-бандига асосан, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа қуйидаги миқдорларда тўланади:
- умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга ҳамда 21 ёшга етмаган чин (сағир) етимларга иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида;
умумий иш стажи 8 йилгача бўлган ходимларга иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида.
Мисол учун, 6 йиллик иш стажига эга бўлган ҳодим 26 иш кунлик ойда 4 кун вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлди. Ҳодимнинг оклади - 2 100 000 сўм дейлик. Ҳодим йил давомида премия ва иш ҳақига қўшимчалар олмаган бўлсин. 4 кунлик "больничный" ҳисоблаш учун бир кунлик иш ҳақи ҳисобланади. Бизнинг мисолда у 80 769.23 сўмга тенг (2 100 000/26). 4 кун учун 323 076.92 сўм бўлади. Иш стажи 8 йилдан кам бўлгани учун ушбу миқдорнинг 60%и олинади. 323 076.92 сўм х 60% = 193 846.15 сўм. Демак, ҳодимнинг ушбу ой учун иш ҳақи миқдори 1 970 769.23 сўм (22 х 80 769.23 + 4 х 80 769.23 х 60%).
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа бўйича имтиёзга эга ҳодимлар тўғрисида буйруқнинг 26 ва 27 бандларида танишиб чиқишингиз мумкин. Бундан ташқари корхона ўз жамоат шартномасида ёки ички норматив ҳужжатларида больничный учун оширилган миқдорларни белгилаши мумкин. Ёки барча ҳодимлар учун, иш стажи ёки имтиёзларидан қатъий назар 100% миқдорда тўлаши ҳам мумкин.

Белгиланган норма доирасида тўланган вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа СКнинг 377-моддаси 15-бандига кўра бошқа даромадлар таркибига киритилади ва ундан фақат даромад солиғи тўланади, ижтимоий солиқ тўланмайди. Чунки, СКнинг 404-моддасига кўра ижтимоий солиқ Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан ҳисобланади. Нормадан ортиқча тўланган больничный миқдоридан даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳам тўланади, СКнинг 374-моддаси 9-банд.

@avantaj_buxgalteriya