Get Mystery Box with random crypto!

Асланов билан футбол

Telegram kanalining logotibi aslanov_futbol — Асланов билан футбол А
Telegram kanalining logotibi aslanov_futbol — Асланов билан футбол
Kanal manzili: @aslanov_futbol
Toifalar: Sport
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.17K
Kanalning ta’rifi

Журналист Қаҳрамон Аслановнинг футбол мавзусидаги фикрлари, қарашлари, қизиқарли факт ва маълумотлар.
Тижорий ҳамкорлик учун: @Muhammadsalah7

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-22 23:58:13 «Ливерпуль» бундан олдин охирги мартаям Каземиронинг командасига ютқазувди :)
8.1K views20:58
Ochish/sharhlash
2022-08-22 21:45:41
Криштиану Роналду чигалёзди пайтида экспертлар олдига келиб, Рой Кин ва Гарри Невилл билан сўрашди, аммо Жейми Каррагерни эътиборсиз қолдирди.

Ливерпулнинг собиқ ҳимоячиси эфирларда доим Роналдуни танқид қилишини унутмаган кўринади Криш

@aslanov_futbol
9.0K views18:45
Ochish/sharhlash
2022-08-20 15:40:13
«Тоттенҳэм» «Вулвз» билан биринчи таймда зўр ўйнамади - атиги 1 зарба (рақибда 12), лекин Конте жамоаларини айнан бир жиҳатдан танқид қила олмайсиз.

Расмга қаранг, тайм охири, меҳмонлар дарвозабони тўпни ҳужумдаги Гуэдеш томонга тепиб юборди.
1-расмда ҳеч ким йўқ, аммо 2-расмда, орадан 10 секунд ўтиб, 7 нафар «Тоттенҳэм» футболчиси жарима майдони ичида, яна 1 футболчи (расмда ярми чиққан) жарима майдони яқинига етиб келган. Бу орада меҳмонларнинг атиги 3 ўйинчиси ҳужумга етиб келган холос. Яъни ҳамма қайтиши шарт ҳам эмасди.

Қойил қолиш керак.
8.5K viewsedited  12:40
Ochish/sharhlash
2022-08-19 17:40:10 Сўнгги ўн йилдаги “Реал”га тан бериш керак. Клуб бу даврда жуда кўп юлдуз футболчиларни ҳали ўйнаши мумкин бўлган пайтида кетишига изн берган. Раул, Касильяс, Пепе, Ўзил, Ди Мария, Игуаин, Роналду, Варан, Рамос, Алонсо, Каземиро...

Ҳаммаси кучли, яна ўйнайдиган ўйинчилар эди. Лекин бирорта жанжални эслолмайман, ҳар доим “унга миннатдорчилик билдирамиз, янги чақириқни истамоқда, қаршилик қила олмаймиз” қабилидаги дежурний сўзлар. Ҳар доим. Яна нима десин, кўпроқ соврин ютмоқчи, деса, кулги ҳам-да, тўғрими?

“Бавария”нинг Левандовски кетаётган кунлардаги ҳолатлар, Месси ёки Неймар трансферлари пайтида “Барселона”ни эсланг... Йўқ, унақаси йўқ, Мадридда ҳаммаёқ тинч.

Кейин, энг қизиғи, мана шу кетганларнинг ҳеч қайси бири “Реал”да кўрсатган даражасидан юқорироқ ўйин кўрсата олгани ҳам йўқ. Бу ҳам қизиқ. Хотиржамлик балки шунданмикин..?

@aslanov_futbol
15.0K views14:40
Ochish/sharhlash
2022-08-19 16:47:46 Ҳаммасидан ҳам, Каземиронинг бир неча йил аввалги бир интервьюсидан парча ёқди: “Мен ўйин тугагач, неча марта рақибдан тўп олиб қўйганим ва шунга ўхшаш кўрсаткичларга қарайман. Бу мен учун голлар ва ассистлардан ҳам муҳимроқ. Албатта, футболчига баҳо беришда унинг тўп билан амалга оширган ҳаракатлари эътиборни тортади, лекин аслида ўйин 90 дақиқа давом этадиган бўлса, футболчида бундай дақиқалар кўпи билан атиги 2-2.5 дақиқани ташкил қилади. Тўпсиз пайтда ҳам футбол ўйнайсиз – тўғри ҳаракатланиб, шерикларингизга ҳужум уюштириш имконини берасиз, рақиб фойдаланиши мумкин бўлган очиқ зоналарини тўлдирасиз, уларнинг ҳужум уюштиришига қаршилик қиласиз, тўп учун курашасиз ва ҳоказо. Бу янада муҳим”

Хўп, энди, трансфер деярли аниқ бўлгач, фойдали томонларига юзланамиз. Албатта, пулларни бир четга сурган ҳолда.

Каземиронинг трансферига фақат унинг 30 ёшда эканлиги ва тўланган пуллар ракурсидан қараганда, салбий баҳо бериш мумкин холос, аслида у - айни пайтда ўз амплуасида дунёнинг энг яхши футболчиси. Айнан шу амплуа “Манчестер Юнайтед”нинг сўнгги йиллардаги, балким ёш Майкл Каррикдан сўнг, асосий муаммоси эканини инобатга олсак, топ-трансфер.

Тўғри, Эрик тен Хаг ўз жамоасини қураётгани ва бунинг учун анча ёшроқ футболчилар керак бўлиши кўп айтилмоқда, лекин мураббийда, умуман клубда ушбу жараёндан ташқари, жорий натижалар учун ҳам масъулият бор. Агар ғалабалар, ҳеч бўлмаса, ЕЧЛ йўлланмаси учун муносиб кураш бўлмаса, ҳар қандай жараён ҳавога учади, ҳатто Тен Хагнинг ҳам курсиси қимирлайди, бу шунақа клуб.

Шундай экан, бир пайтлар Брендон Рожерснинг айни шундай ҳолатлар ҳақидаги фикрини эслаймиз. “Топ клубда янги жамоа қуриш жараёни учиб кетаётган самолётни тузатишга ўхшайди” – деганди у “Ливерпуль”да ишлаб юрганида. Биз Поттернинг “Брайтон”идан ёки Мойеснинг “Вест Ҳэм”идан қанчалик ҳайратга тушмайлик, у бутунлай бошқа иш – сизга сабр қила олишади. Ҳатто Эрик тен Хаг ҳам “Аякс”да осонроқ вазиятда бўлган, зеро Эрдивизияда бу қадар кучли ва аёвсиз қаршилик йўқ. Унинг дастлабки икки ўйиндан кейин, ҳар қанақа ёшдаги, ҳар қанақа футболчиларнинг келишига рози бўлишини тушуниш осон – унга имкон қадар кўпроқ ижрочи керак. Фред ва Мактоминей топ-6 даги бирорта жамоа тугул “Вулверҳэмптон”нинг асосий таркибига кира олишмасди, уларнинг ўрнига тушиши мумкин бўлганлар эса – Зидан Икбол ва Жейми Гарнер.

Хуллас, бу ньюнслар билан фикрлаганда, Каземиро – топ трансфер. Ҳатто Де Йонгдан ҳам зарурроқ. У тен Хаг келажакда қурадиган янги ва балки кучли жамоанинг асосий таркибида бўлмаслиги мумкин, аммо айни пайтда, ўша жамоанинг қурилишида у ёрдам беради. Юқорида бу жараён самолётга ўхшатилди-ку, қаердадир, кемага ҳам ўхшатилганини кўрдим – сузиб кетаётган кемани таъмирлаш қийин эмас, агар унда тешиклар бўлмаса, барча меҳнат ўша тешиклардан чиқаётган сув билан курашишга кетиб қолавермаса...”

Каземиро ўша тешикни ёпиши керак.

@aslanov_futbol
10.6K views13:47
Ochish/sharhlash
2022-08-17 19:36:02 Ёмон стартдан сўнг, манчестерликларнинг трансфер бозоридаги фаоллигини тушунаман, Тен Хагнинг Фред-Мактоминей жуфтлигидан қочиб, ҳатто Рабьога рози бўлганини ҳам. Френки де Йонг варианти узоқлашгач, унга ажратилган пулни ишлатиш кераклигини ҳам.

Лекин барибир, 30 ёшли Каземирони катта пулга сотиб олиб, Мадриддагидан икки баробар кўп маош таклиф қилиш - тушунарсиз.

Арзонроқ вариант билан камроқ босимда мавсумда давом этиш, аста секин ажратилган пулни ўринли сарфлаш яхшимасми?

Алекс Фергюсон айтганди: «Агар қайсидир футболчини сотиб олмоқчи бўлсам, аввал ўзимни нариги клубнинг ўрнига қўйиб кўраман - нега уни сотишмоқчи?»

Бу томондан «Реал»га мазза. Нари борса бир-икки йилдан кейин қутулиш керак бўлган футболчингга кимдир катта пул ҳам ваъда қилишса, зўрми?

«Юнайтед»га фарқи йўқ. Ди Мария, Варан, Роналду тажрибаси ҳам Мадрид ўз футболчисини бекорга сотмаслигини тушунтира олмаса, ўзидан кўрсин.
58.7K views16:36
Ochish/sharhlash
2022-08-15 09:48:21 Кечаги мана бу хабар "фейк" бўлиб чиқди. Sky Sports журналистлардан бири тарқатганидек, ростанам дам олиш куни бекор қилинган бўлиши мумкин, аммо 13 кмдан югуртириш спорт медицинасига тўғри келмаслиги, бундай ҳолатда бир неча футболчи бутунлай сафдан чиқиши мумкинлиги айтилмоқда ва Тен Хаг бу ҳақида маълумоти бўлмаслиги мумкин эмас, дейилмоқда.

https://t.me/aslanov_futbol/486
11.9K views06:48
Ochish/sharhlash
2022-08-14 21:10:55 Бугун, дам олиш куни Эрик тен Хаг шогирдларини машғулотга чақирибди. Қўшимчасига ҳар бир футболчини яна 13.8 кмдан югуришга мажбур қилибди.

13.8 - кеча «Брендфорт» футболчилари жами шунча масофага «МЮ» футболчиларидан кўпроқ югурган.

Ниҳоят, қаттиққўл мураббий келгани ва ҳеч кимга алоҳида ён босмагани яхши. Қизиқ, Роналду ҳам югурдимикин? :)
13.1K views18:10
Ochish/sharhlash
2022-08-14 20:42:23
«Кўзимга қараб сўраш» деди шекилли Томас Тухел ҳамкасбига. Мураббийлар ўйин пайтидаям жангни бошлаб юборишганди. Дерби ёнди.

Видеодан яна нимани пайқаш мумкин? Ҳакам Контега қизил карточка (Тухелгачи?) кўрсатди. Контенинг майдон четидан туриб кўрсатма бериши ростанам «Тоттенҳэм»га фойда беради. Кейинги ўйинда билинса керак.

Сакраётган Аспиликуэта эса, ўз вақтида футболчилар орасида Контенинг истеъфосига сабаб бўлган етакчилардан эди.

@aslanov_futbol
12.9K viewsedited  17:42
Ochish/sharhlash
2022-08-12 09:56:33 ​​ЎН САККИЗИНЧИ ЮЛДУЗ

Ахбор Имомхўжаев хотирасига

Ҳалокат. Фарёдлар оламни тутди,
Урилмаган голлар тортдилар маъюс.
Унга ҳам дунёни тор қилиб кетди,
Самога сочилган ўн етти юлдуз.

Бундоқ шумхабарни тинглаган заҳот,
У тугади... мисли ҳайкалдек қотди.
Шаҳидлар қатори ўша кун ҳайҳот,
Ўзидан айрилди, ўзин йўқотди.

Ёшлик чоғин қўмсаб кечалари гоҳ,
Хазонли боғларни кезганда ёлғиз.
Самога термилар умидвор... эй воҳ,
Милт-милт жимирлайди ўн етти юлдуз.

"Пахтакор" тикланди. Овунди майдон,
Давом этди ҳаёт... шу тақдир изми...
Аммо у кўнмади, кўнмади бир он,
Бу бошқа жамоа... Тушуняпсизми?

У шарҳлар: “Биринчи рақамда...”, эҳ йўқ,
Тилига келмайди бегона исм.
Нима қилсин ахир қалбга ёқиб чўғ,
Жилмайиб туради ўн етти расм.

Улар юлдуз эди! Юлдуз чинакам!
Осмон юлдузларнинг асил маскани.
Бир ўйин ўтказса, барин қилиб жам,
Ойдан копток ясаб беролса, қани...

Шундай орзу билан кун кечирди у,
Унга ҳамроҳ бўлди абад шу армон.
Эртароқ қаритди уни бу қайғу,
Охир... торлик қилди Ер деган майдон.

Шеър ёзмоқ не... сўзни сўзларга улаб,
Баъзан ҳазин руҳим қоплаганда куз.
Энтикиб қарайман милт-милт жимирлаб,
Кўкда порлаб турар ўн саккиз юлдуз!

Зоҳиджон Олов,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
9.9K views06:56
Ochish/sharhlash