Get Mystery Box with random crypto!

«Тоттенҳэм» «Вулвз» билан биринчи таймда зўр ўйнамади - атиги | Асланов билан футбол

«Тоттенҳэм» «Вулвз» билан биринчи таймда зўр ўйнамади - атиги 1 зарба (рақибда 12), лекин Конте жамоаларини айнан бир жиҳатдан танқид қила олмайсиз.

Расмга қаранг, тайм охири, меҳмонлар дарвозабони тўпни ҳужумдаги Гуэдеш томонга тепиб юборди.
1-расмда ҳеч ким йўқ, аммо 2-расмда, орадан 10 секунд ўтиб, 7 нафар «Тоттенҳэм» футболчиси жарима майдони ичида, яна 1 футболчи (расмда ярми чиққан) жарима майдони яқинига етиб келган. Бу орада меҳмонларнинг атиги 3 ўйинчиси ҳужумга етиб келган холос. Яъни ҳамма қайтиши шарт ҳам эмасди.

Қойил қолиш керак.