Get Mystery Box with random crypto!

Асланов билан футбол

Telegram kanalining logotibi asl_futbol — Асланов билан футбол А
Telegram kanalining logotibi asl_futbol — Асланов билан футбол
Kanal manzili: @asl_futbol
Toifalar: Sport
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 5.64K
Kanalning ta’rifi

Журналист Қаҳрамон Аслановнинг футбол мавзусидаги фикрлари, қарашлари, қизиқарли факт ва маълумотлар.

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2020-12-10 19:31:23 ​​Италиялик машҳур ҳужумчи, 1982 йилда миллий жамоани ўз елкасида кўтариб жаҳон чемпионига айлантирган Паоло Росси кеча 64 ёшида вафот этди.

Қўйидаги расм зўр чиқибди - Италия миллий жамоаси 4 маротаба жаҳон чемпиони бўлган ва бир чемпионлик шубҳасиз Паолоникидир.

Ҳаволада эса, унинг футболдаги биографиясига бағишланган мақола бор.

http://m.tribuna.uz/news/view/94648
13.0K views16:31
Ochish/sharhlash
2020-12-06 21:47:01 ​​Гарри Невиллнинг айтишича, «Вест Ҳэм»га қарши ўйин танаффус пайтидс Сульшер Бруно Фернандешга «афсуски, ёрдамингга мухтожмиз, сенсиз қийин бўляпти» деган. Мураббий учун бу сўзларни айтиш қанчалик ноқулай, билмадим-у, қўйидаги фактларга эътибор беринг.

«Манчестер Юнайтед» ушбу мавсумда АПЛ да 19 та гол урди.

1. Кристал Пэлас (Ван Де Бек)
2. Брайтон (Фернандеш Матичга, Матич узатмаси ва автогол)
3. Брайтон (Фернандеш узатмаси)
4. Брайтон (Фернандеш)
5. Тоттенҳэм (Фернандеш)
6. Ньюкасл (Мата узатмаси, Магуайр)
7. Ньюкасл (Фернандеш)
8. Ньюкасл (Бисакка)
9. Ньюкасл (Фернандеш узатмаси)
10. Эвертон (Фернандеш)
11. Эвертон (Фернандеш)
12. Эвертон (Фернандеш узатмаси)
13. Вест Бромвич (Фернандеш)
14. Саутҳэмптон (Фернандеш)
15. Саутҳэмптон (Фернандеш узатмаси)
16. Саутҳэмптон (Фернандеш Рэшфордга, Рэшфорд узатмасидан Кавани)
17. Вест Ҳэм (Фернандеш узатмаси Погба)
18. Вест Ҳэм (Фернандеш прессинг қилди, вратар аутга чиқариб юборди. Аутдан тез ўйинга киритилиб, Гринвуд)
19. Вест Ҳэм (Фернандеш Матага, Мата узатмасидан Рэшфорд)

19 голдан 16 тасида комбинацияда Бруно Фернандеш иштирок этган. 7 голни Брунонинг ўзи урган бўлса, 5 маротаба ассист.

Бу фақат урилган голлар ҳақидаги маълумотлар холос. Масалан, яна, Бруно ушбу мавсумда 35 марта вазият яратган. Энг яқин кўрсаткич Де Брюйнеда 7 тага кам. «Вест Ҳэм» билан ўша бир таймнинг ўзида 8 та вазият яратди - ушбу мавсум учун рекорд. 90 дақиқа ўйнаган футболчилар ичида ҳам.

Яъни Бруно Фернандеш ҳозирги «Манчестер Юнайтед»да шунчаки бомбардир ёки диспетчер эмас, умуман усиз жамоа гол ура олмайди.
14.2K views18:47
Ochish/sharhlash
2020-11-25 19:50:39 ​​Бугунги кўринишдаги футбол тарихи бир асрга яқинлашди, демак, афсоналар ҳам ўзига яраша кўп. Аммо эътибор берганмисиз, баъзи юлдузларга нисбатан «футбол афсонаси» таърифи ишлатилмайди. Шунчаки, афсона, дейилади. Мисол учун Месси ёки Роналду футболни тарк этса, уларнинг майдондаги ажойиб ҳаракатларини, голларини соғинамиз. Қумсаймиз. Аммо Марадона деганда фақат ўша машҳур голлари эмас, фикрларини, юқоридаги каби иқтибосларини ҳам тушунамиз, кўпроқ эслаймиз. Шу томондан қараганда, Марадона нафақат футбол афсонаси...

​​Бир пайтлар, «Чемпион» газетасида «Мозий юлдузлари» деган сахифани юритардим. Ҳар хафта узоқ ва яқин ўтмишнинг бир юлдузи ҳақида ҳикоя қилувчи бу рукн қаҳрамонларини ўзим танлар, Бобби Чарльтон, Баккенбауерлардан тортиб Йохан Кройф, Платиниларгача навбати билан ёзганман.
Аммо икки қирол - Пеле ва Марадона ҳақида ҳеч қачон ёзмаганим, ўзимга ҳам қизиқ туюлади. Билмадим, қўлим бормаган. Қўрққандирман. Бу иккиси ҳақида жуда кўп ёзиш керакки, сахифаларга сиғмайди. Ёки умуман ёзмаслик керак. Нима ҳам ёзиш мумкин ахир, бу шахсиятларнинг ҳаёти, фаолияти футболдан ҳам буюкроқ...

Бу икки шахс футбол орқали танилмадилар, аксинча, футболнинг шу даражага чиқишида муҳим рол ўйнадилар.

Пеле - идеал футболчи. Мукаммал шахсият. Футболнинг спортдан каттароқлиги исботланаётган пайтларда, айнан шу соҳа ичида мана шундай намуна керак эди. Чемпион. Пеле одамларга футбол ҳақиқатини кашф қилиб берган. Бутун дунё назарини футбол майдонига қаратган.

Марадона эса, тескариси. Исёнкор. Доим тизимга нисбатан исён қилиб келган. Пеле ҳақ бўлишни ўргатган бўлса, Марадона футбол орқали, инсон доим ўз ҳақиқатлари учун курашиш кераклигини кўрсатиб берган. Футболни майдондан ташқарига чиқарган.

«Мен наркотик қабул қилиб, рақибларга ёрдам берганман, тасаввур қил, агар шундай бўлмаганда қай даражада футболчи бўлардим?» - деганди бир куни Диего.

Гўёки, бу наркоманликка тарғиботдек туюлади, йўқ, ундай эмас. У футболдан ташқари ҳам ҳаёт борлигини, инсон ўз қобиғида, соврин ва голлар ичида, одамларнинг гап-сўзлари доирасида қолиб кетмасликка чақирарди. Унинг ҳақиқати шу экан, нотўғридир, аммо сиз ҳам ўз ҳақиқатингизни топинг ва у учун курашинг - мана, унинг миссияси.

Бу икки тирик ғоя ҳеч қачон ўлмайдигандек туюларди менга...

Агар Пелени футболда Муҳаммад Алига қиёсласак, Диегони Майк Тайсонга менгзаш мумкин. Тағин билмадим.

Диего Марадона, олтмиш ёшида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Унинг замонавий футболда ўрни йўқдек, мураббийлик қилмай қўйган, бирор машхур клубда ишламайди, баъзида интервью бериб, ўз фикрларини билдириб туришини айтмаса, ҳеч ким. Ҳамма голларини уриб бўлган, ютадиганини ютган, футбол учун айтадиган сўзи қолмаган... Ўз яқинлари ва танишлари учунгина Марадона бўлиб қолган семиз амаки... Аммо илк абзацга қайтадиган бўлсак, Диего Марадонадан у футболни тарк этганида эмас, бугун айрилиб қолдик.

Балким шунинг учун юрагимнинг бир чети бўшаб қолгандек туюлгандир...
5.7K viewsedited  16:50
Ochish/sharhlash
2020-11-25 19:24:47
Жаҳон футболи афсонаси, 1986 йилги жаҳон чемпиони аргентиналик Диего Марадона 60 ёшида вафот этди

TRIBUNA расмий саҳифалари

Telegram | Facebook | Instagram
3.1K views16:24
Ochish/sharhlash
2020-11-21 15:09:54 ​​Жозе Моуриньонинг иккинчи мавсумлари доим кучли кечиши ҳақидаги иддаолар аниқ фактларга асосланган. “Реал”да ҳам, “Челси”да ҳам, “Интер”да ҳам у 2-мавсумини муваффақиятли ўтказиб, чемпионликни қўлга киритган. Ҳатто “Манчестер Юнайтед” ҳам Фергидан кейинги даврдаги энг яхши натижасига айнан Жозенинг иккинчи мавсумида эришганди. Ҳозирда АПЛ да пешқадамлар сафида бораётган “Тоттенҳэм” ҳам гўё буни исботлаётгандек.

Умуман, нафақат янги мавсум, балки 2020 йилдаги натижаларни олсак ҳам, “Тоттенҳэм” Англияда энг яхши кўрсаткичга эга. Хўш, Моуриньо яна бир кучли жамоасини тақдим этмоқдами?
У қадар деб ўйламайман. Биринчидан, бугунги “Тоттенҳэм” қандайдир тайёр лойиҳани эслатмаяпти – очколар алоҳида ўйинлардаги тўғри режалар ёрдамида қўлга киритилаётгандек, яъни бир мақсад сари аниқ йўналаётган аҳил гуруҳга ўхшамайди. Бир икки муваффақиятсиз ўйин бўлса барчаси сочилиб кетиши ҳам мумкин. Иккинчидан, Ҳарри Кейн ва Сон Хон Миннинг ажойиб спорт формасини ҳам таъкидлаш керак. Натижалар айнан мана шу футболчиларнинг индивидуал маҳорати эвазига ҳам қўлга киритиляпти.

Бундан учинчи сабаб келиб чиқяпти. Яъни, “Тоттенҳэм” шу пайтгача анча кучсиз, аутсайдер жамоалар билан ўйинларда қатнашди. Жамоанинг кучи, асосий қуроли маълум – Сон ва Кейг. Уларни зарарсизлантириш “Тоттенҳэм” ўйинига жиддий таъсир кўрсатади. Буни ҳамма билиб турибди, табиийки, ўша кучсиз рақиблар ҳам. Шунчаки, рақибларда маҳоратнинг етишмаслиги натижасида, Сон ва Кейннинг маҳорати ҳал қилувчи бўлиб қолмоқда. Агар анча савияли ва юқори малакали ижрочиларга эга рақиб, тўғри ва мос тактика билан тўп сурса, “Тоттенҳэм” ҳужумда муаммоларга дуч келиш эҳтимоли юқори.

Демак, Моуриньо жамоаси учун асосий синов энди бошланмоқда. Бир ой ичида лондонликлар “Манчестер Сити”, “Арсенал”, “Челси”, “Ливерпуль”, “Кристал Пэлас” ва “Лестер”га қарши майдонга тушишади. Айнан мана шу ўйинлар Жозе шогирдларининг потенциалини, Сон ва Кейн қай даражага чиқа олиши мумкинлигини кўрсатиб беради.

Демак, биринчи синов – бугун, 22:30 да. “Тоттенҳэм” – “Манчестер Сити”
28.5K views12:09
Ochish/sharhlash
2020-11-19 15:50:23 ​​Пеп Гвардиола «Манчестер Сити» билан 2023 йилгача шартнома имзолабди.

Бу хабар ўз ортидан, гўёки Мессининг Манчестерга келиши ҳақиқатга яқин, деган тахминни ҳам эргаштириб келади. Футболчининг шу пайтлардаги кайфияти ҳам маълум - Месси ёзда Барселонани тарк этиш эҳтимоли юқори. Агар қандайдир ўта кучли ва ишончли таклиф беришмаса Барсанинг янги раҳбарияти.

Шу билан бирга, агар Месси трансфери ҳам рост бўлса, Пеп Гвардиола нима қилиб бўлсаям, бу йил ЕЧЛ кубогини ютишга уриниши лозим. Сўнгги имконият.

Акс ҳолда у кўз ўнгимизда «ЕЧЛ ни фақат Месси билан ютадиган мураббий»га айланиб қолади.
4.2K views12:50
Ochish/sharhlash
2020-10-22 14:44:14 ​​Қўйидаги расмда “ПСЖ” – “Манчестер Юнайтед” ўйинида футболчиларнинг босиб ўтган масофалари ва майдондаги дақиқалари бўйича жадвал кўрсатилган. Унга кўра, ўртача ҳисобланганда энг яхши кўрсаткич – Пол Погбаники.

Бу қизиқ кўринади, зеро Погба одатда, дангасалик қиладиган, шу жиҳатдан “Юнайтед”га панд берадиган футболчидек туюлади. Албатта, бу мулоҳазаларда ҳам ҳақиқат бор. Бу бир бирини рад қилувчи рақамлар эса, бир нарсани изоҳлайди: Погба кучсиз жамоани олдинга бошлайдиган, етакчилик ва ҳаракатчанлиги билан ўрнак бўлиб, ўйинни ўзгартирадиган футболчи эмас, аммо яхши қурилган ва тактик жиҳатдан тартибли ўйнайдиган жамоанинг ичида у ҳам мос бўла олади. Орқага тортмайди. Шу томондан қараганда, Погбани сотсак ёки ўйинга туширмасак, кучли бўлиб кетамиз, дейдиган “МЮ” мухлислари аслида муаммо Погбада эмас, жамоада эканини тушунишлари керак. Ахир “Юнайтед” энг яхши формада бўлган июнь-июлда ҳам ёки Франция терма жамоасида ҳам Погба жамоанинг энг яхшиларидан бири эди.

Қисқа қилиб айтганда, Погба жамоасини топ қила олмайди, аммо топ жамоага мос бўла оладиган топ футболчи.

(Погба Парижда атиги 26 дақиқа ҳаракат қилди, бу билан, тўла куч билан ўтказган оз дақиқани тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган футболчилар билан солиштириш ноўриндек. Аммо захирадан тушган бошқа футболчилар ҳам бор – уларнинг ёнида ҳам Погбанинг кўрсаткичи юқори)
7.4K views11:44
Ochish/sharhlash
2020-10-11 17:44:01
А Сериядаги футболчиларнинг йиллик маошлари эълон қилинибди. Билишимча, солиқлардан кейин, қўлга тегиши.
Элдор Шомуродовнинг маоши «Женоа»да 2-ўринда. 1,3 миллион евро. Баракасини берсин.
6.4K views14:44
Ochish/sharhlash
2020-10-07 13:46:20 «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед»нинг бир кунда мос равишда 2:7 ва 1:6 ҳисобидаги мағлубиятлари солиштирилар экан, қайси бири оғриқлироқ, деган саволга бир фикр жуда ёқди.

Клопп жамоасининг мағлубияти оғриқлироқ, кейинги таъсири хавфлироқ, давоми бор. Гап бу ерда Астон Вилла кучсизроқ эканидан ё МЮ бир киши кам ўйнаганидан эмас, бошқа.

«Юнайтед»нинг муаммолари шундоғам маълум эди. Магуайрнинг ёмон формаси, Шоунинг даражаси, Де Хеанинг қутқармаётгани, Погба ва бошқалар - бу камчиликлар йиғилиб, 1:6 ни ясаши ҳайрон қоларли ҳолат эмас. Шундоғам, МЮ чемпионликка даъвогар эмас, тўртлик учун курашда ҳали ҳаммаси олдинда, ўтган йили ҳатто 8-ўринда юриб ҳам, яхши серия қилиб, учликка чиқиш имконини кўрдик. Тушунарли.

«Ливерпуль» учун эса, бу мағлубият катта воқеа. Жамоа ўзини енгилмас, мукаммал сифатида намоён қилаётганди, рақиблар ўйиндан олдиноқ, имконият йўқлигини билиб тушишар, ҳар қандай ҳолатдаям, барибир охиригача «Ливерпуль» ғалаба қозонишига ҳамма ишонарди. Бу жамоага қўшимча устунлик берардики, энди, мана шу фактор йўқолди. Бирмингемликлар шунчаки, омад туфайли эмас, айнан тактик қопқонлар, ўнг қанот ҳимоясидаги бўшлиқларни топиб, жазолади. Ливерпулни ютишмас, енгиш ҳам мумкинлигини дунёга намоён қилди.

Икки йил олдин Англияда «Манчестер Сити» ҳам шунақа мақомда эди. Кейин Клопп уларни йирик ҳисобда енгди, яна енгди, натижада «Сити» ҳам оддий жамоага айланиб қолди.

«Биз Ситининг камчилигини билардик - уларни тўпсиз қолганда жазолаш мумкин» - бу Брендон Рожерснинг 5:2 ғалабадан кейинги сўзлари.
«Лестер» Гвардиола жамоасининг прессингга мубтало эканидан фойдаланди. Кўпчилик бўлиб, тўп учун талашишга ундаб, узун паслар билан жазолади.

«Астон Вилла» эса, ҳимояда у қадар кучли бўлмаган Трент ва ўша қанотда ортга унча қайтмайдиган Салоҳдан фойда чиқарди. Ўша зоналарга урғу бериш орқали, вазиятлар яратди.

«Юнайтед»нинг мағлубияти янги бирор хулосага сабаб бўлолмайди, аммо «Ливерпуль»нинг «ахилл товони» кўриниб қолди. Ҳар ҳолда, мукаммал жамоа 7 та қўйиб юбормайди.
7.1K views10:46
Ochish/sharhlash
2020-10-04 15:22:48 Бруну Фернандеш ва уни бугунги даражага олиб чиққан омиллар...

http://m.tribuna.uz/news/view/92720
4.2K views12:22
Ochish/sharhlash