Get Mystery Box with random crypto!

​​Жозе Моуриньонинг иккинчи мавсумлари доим кучли кечиши ҳақид | Асланов билан футбол

​​Жозе Моуриньонинг иккинчи мавсумлари доим кучли кечиши ҳақидаги иддаолар аниқ фактларга асосланган. “Реал”да ҳам, “Челси”да ҳам, “Интер”да ҳам у 2-мавсумини муваффақиятли ўтказиб, чемпионликни қўлга киритган. Ҳатто “Манчестер Юнайтед” ҳам Фергидан кейинги даврдаги энг яхши натижасига айнан Жозенинг иккинчи мавсумида эришганди. Ҳозирда АПЛ да пешқадамлар сафида бораётган “Тоттенҳэм” ҳам гўё буни исботлаётгандек.

Умуман, нафақат янги мавсум, балки 2020 йилдаги натижаларни олсак ҳам, “Тоттенҳэм” Англияда энг яхши кўрсаткичга эга. Хўш, Моуриньо яна бир кучли жамоасини тақдим этмоқдами?
У қадар деб ўйламайман. Биринчидан, бугунги “Тоттенҳэм” қандайдир тайёр лойиҳани эслатмаяпти – очколар алоҳида ўйинлардаги тўғри режалар ёрдамида қўлга киритилаётгандек, яъни бир мақсад сари аниқ йўналаётган аҳил гуруҳга ўхшамайди. Бир икки муваффақиятсиз ўйин бўлса барчаси сочилиб кетиши ҳам мумкин. Иккинчидан, Ҳарри Кейн ва Сон Хон Миннинг ажойиб спорт формасини ҳам таъкидлаш керак. Натижалар айнан мана шу футболчиларнинг индивидуал маҳорати эвазига ҳам қўлга киритиляпти.

Бундан учинчи сабаб келиб чиқяпти. Яъни, “Тоттенҳэм” шу пайтгача анча кучсиз, аутсайдер жамоалар билан ўйинларда қатнашди. Жамоанинг кучи, асосий қуроли маълум – Сон ва Кейг. Уларни зарарсизлантириш “Тоттенҳэм” ўйинига жиддий таъсир кўрсатади. Буни ҳамма билиб турибди, табиийки, ўша кучсиз рақиблар ҳам. Шунчаки, рақибларда маҳоратнинг етишмаслиги натижасида, Сон ва Кейннинг маҳорати ҳал қилувчи бўлиб қолмоқда. Агар анча савияли ва юқори малакали ижрочиларга эга рақиб, тўғри ва мос тактика билан тўп сурса, “Тоттенҳэм” ҳужумда муаммоларга дуч келиш эҳтимоли юқори.

Демак, Моуриньо жамоаси учун асосий синов энди бошланмоқда. Бир ой ичида лондонликлар “Манчестер Сити”, “Арсенал”, “Челси”, “Ливерпуль”, “Кристал Пэлас” ва “Лестер”га қарши майдонга тушишади. Айнан мана шу ўйинлар Жозе шогирдларининг потенциалини, Сон ва Кейн қай даражага чиқа олиши мумкинлигини кўрсатиб беради.

Демак, биринчи синов – бугун, 22:30 да. “Тоттенҳэм” – “Манчестер Сити”