Get Mystery Box with random crypto!

​​Қўйидаги расмда “ПСЖ” – “Манчестер Юнайтед” ўйинида футболчи | Асланов билан футбол

​​Қўйидаги расмда “ПСЖ” – “Манчестер Юнайтед” ўйинида футболчиларнинг босиб ўтган масофалари ва майдондаги дақиқалари бўйича жадвал кўрсатилган. Унга кўра, ўртача ҳисобланганда энг яхши кўрсаткич – Пол Погбаники.

Бу қизиқ кўринади, зеро Погба одатда, дангасалик қиладиган, шу жиҳатдан “Юнайтед”га панд берадиган футболчидек туюлади. Албатта, бу мулоҳазаларда ҳам ҳақиқат бор. Бу бир бирини рад қилувчи рақамлар эса, бир нарсани изоҳлайди: Погба кучсиз жамоани олдинга бошлайдиган, етакчилик ва ҳаракатчанлиги билан ўрнак бўлиб, ўйинни ўзгартирадиган футболчи эмас, аммо яхши қурилган ва тактик жиҳатдан тартибли ўйнайдиган жамоанинг ичида у ҳам мос бўла олади. Орқага тортмайди. Шу томондан қараганда, Погбани сотсак ёки ўйинга туширмасак, кучли бўлиб кетамиз, дейдиган “МЮ” мухлислари аслида муаммо Погбада эмас, жамоада эканини тушунишлари керак. Ахир “Юнайтед” энг яхши формада бўлган июнь-июлда ҳам ёки Франция терма жамоасида ҳам Погба жамоанинг энг яхшиларидан бири эди.

Қисқа қилиб айтганда, Погба жамоасини топ қила олмайди, аммо топ жамоага мос бўла оладиган топ футболчи.

(Погба Парижда атиги 26 дақиқа ҳаракат қилди, бу билан, тўла куч билан ўтказган оз дақиқани тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган футболчилар билан солиштириш ноўриндек. Аммо захирадан тушган бошқа футболчилар ҳам бор – уларнинг ёнида ҳам Погбанинг кўрсаткичи юқори)