Get Mystery Box with random crypto!

Асака | Бугун | Хабар

Telegram kanalining logotibi asakainfo — Асака | Бугун | Хабар А
Telegram kanalining logotibi asakainfo — Асака | Бугун | Хабар
Kanal manzili: @asakainfo
Toifalar: Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 11.22K
Kanalning ta’rifi

⚡️ Долзарб мавзулар
⚡️ Асака муаммолари
⚡️ Рахбарлар фаолияти
⚡️ Фойдали хабарлар
📍Эслатма: Канал ҳеч қандай мансабдор шаҳсларга бўйсунмайди!
Мурожаат юбориш
👉 @asakainfobot
реклама: @kassiruz

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2023-06-11 18:10:10
Янги ном берилган вазирликдан битта ўринбосар кетди

Кеча Азиз Абдуҳакимов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига вазир этиб маъқулланган эди.

Бугун, Абдуҳакимовнинг икки нафар ўринбосари қайта тайинлангани ва битта ўринбосари ишдан олингани маълум бўлди:

Обиджон Қудратов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у табиат ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари эди.

Жусипбек Казбеков Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у табиат ресурслари вазирининг ўринбосари эди.

Нарзулло Обломурадов бошқа ишга ўтиши муносабати билан табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Президент фармони билан, Табиат ресурслари вазирлигиЭкология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги деб қайта номланган.


@asakainfo
3.0K views15:10
Ochish/sharhlash
2023-06-08 10:31:12
Ўзгидромет чилла иссиғидан огоҳлантирди

25-29 июн кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши сабабли максимал ҳаво ҳарорати 40-42 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 43-45 даражагача кўтарилади

@asakainfo
5.2K views07:31
Ochish/sharhlash
2023-06-06 02:30:54
Энди банкдан доллар олганда ҳам ҳушёр бўламизми? Банк кассири мижозларга қалбаки доллар ўтказгани аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хонобод шаҳар бўлими томонидан АТ “Халқ банки” Хонобод филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда ушбу банк универсал кассаси собиқ кассири И.А ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, чет давлатлардан пул ўтказмалари орқали келган АҚШ долларларини олиш учун банк хизматидан фойдаланган мижозларга қалбаки 2 600 АҚШ долларини ўтказганликлари аниқланиб, шундан қалбаки 1 600 АҚШ долларининг мижозлар томонидан қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@asakainfo
1.5K views23:30
Ochish/sharhlash
2023-06-04 23:55:11
Журналистни сўккан шахсга маъмурий иш очилди

“MY5” телеканали журналисти Нозимжон Тешаевни номаълум шахс ҳақорат қилгани ва журналистик фаолиятига тўсқинлик қилгани хабар берилганди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг маълум қилишича, 1993 йилда туғилган М.Я. жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан Н.Тешаев билан оғзаки жанжаллашиб, жамоат тартибини бузган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилади.

@asakainfo
2.5K views20:55
Ochish/sharhlash
2023-06-03 22:34:07
#Тезкор
Энди Ўзбекистонда овқатланишда исрофгарчиликка йўл қўйганлар жаримага тортилади.

2023-йил 1-июльга қадар овқатланишда озиқ-овқат чиқиндилари ҳосил бўлишини камайтириш ва ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш мақсадида “Оқилона истеъмол” дастури ишлаб чиқилади. Унда овқатланишда исрофгарчиликка йўл қўйган шахсларга молиявий чоралар қўллаш назарда тутилган.

@asakainfo
3.1K views19:34
Ochish/sharhlash
2023-05-31 19:43:23 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов билан пойтахт маркази – Ц1 ни кезгани, кўп қаватли турар жой биноларининг биринчи қаватларидаги кафе ва дўконларни бузиш бўйича кўрсатма бергани ёлғон бўлиб, ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди.

Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири 28 май куни белгиланган режага асосан соат 10:00 дан 22:00 га қадар Самарқанд вилоятида бўлган.

Иккинчидан, Мирзо Улуғбек тумани, Марказ – 1 даҳаси аҳолисининг мурожаати асосида вазиятни ўрганиш ва тегишли чораларни кўриш Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан амалга оширилган. Мазкур жараёнда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бирорта мутасаддилари иштирок этмаган ва кўрсатма бермаган.

@asakainfo
5.0K views16:43
Ochish/sharhlash
2023-05-31 16:38:37
#Rasman

Tayinlov

Polkovnik Nosirov Abdunabi Rustamovich Andijon viloyati IIB Jamoat xavfsizligi xizmati Yo’l harakati xavfsizligi boshqarmasi boshlig‘i lavozimiga tayinlandi

@asakainfo
4.6K views13:38
Ochish/sharhlash
2023-05-30 18:59:14
МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "Асака туман Хамдўстлик МФЙ Маслахат 2- домдан мурожаат қилмоқдамиз домимизни пасти ахлатхонага айланди" сарлавҳа остидаги мурожаат Асака тумани ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар маълум қилинади.

"BIO TEX EKO" MЧЖ ҳамда Табиат ресурслари вазирлиги Асака тумани инспекцияси ходимлари иштирокида мурожаат жойига чиқиб ўрганилди ва мақолада келтирилган худуддаги чиқинди олиб ташланганлигини маълум қиламиз.

Туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
4.5K views15:59
Ochish/sharhlash
2023-05-29 17:34:52
Фуқародан мурожаат:

Асака туман Хамдўстлик МФЙ Маслахат 2- домдан мурожаат қилмоқдамиз домимизни пасти ахлатхонага айланди, "Тоза худуд" ташкилоти келмайди ахлатни олмайди натижада айрим фаросати йўқ фуқароларимиз ахлатни ёқишмоқда хар хил касалликлар келиб чиқадику кечадан буён ёнмоқда, хозир хам ёнмоқда атроф тутинга тўлган нафас олиб бўлмаяпти ноқонуний ахлатхонага Экалогия инспекцияси эътибор қаратиб қўйса яхши бўламиди, туман хокими бу ерда дом борлигини хам билмаса керак масъуллардан эътибор қаратишини сўраб қоламиз.

@asakainfo
3.8K views14:34
Ochish/sharhlash
2023-05-29 10:28:58
“ҲОКИМЛИК СОАТИ”

Андижон вилоят ҳокимлигида Шуҳратбек Абдураҳмонов раҳбарлигида “Ҳокимлик соати” ўтказилди. Унда вилоят ҳокими ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари, шаҳар ва туманлардаги сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этдилар.

Дастлаб аҳоли бандилигини таъминлаш борасидаги дастур ва унинг ижроси кўриб чиқилди.

Жараёнда қайта тикланувчи энергия манбалари, қуёш панелларидан фойдаланишни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва натижалар атрофлича муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг 17 май кунидан 17 июнь кунига қадар вилоят шаҳар-туманларида ички кўчаларни шағаллаштириш ойлиги деб эълон қилинган. Ушбу йўналишда ҳам амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилиб, мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

P.S: Шағаллаштириш дастурига шу Нурафшон МФЙ тушиб қолармикан?

@asakainfo
3.9K views07:28
Ochish/sharhlash