Get Mystery Box with random crypto!

Журналистни сўккан шахсга маъмурий иш очилди “MY5” телеканали | Асака | Бугун | Хабар

Журналистни сўккан шахсга маъмурий иш очилди

“MY5” телеканали журналисти Нозимжон Тешаевни номаълум шахс ҳақорат қилгани ва журналистик фаолиятига тўсқинлик қилгани хабар берилганди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг маълум қилишича, 1993 йилда туғилган М.Я. жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан Н.Тешаев билан оғзаки жанжаллашиб, жамоат тартибини бузган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилади.

@asakainfo