Get Mystery Box with random crypto!

Янги ном берилган вазирликдан битта ўринбосар кетди Кеча Азиз | Асака | Бугун | Хабар

Янги ном берилган вазирликдан битта ўринбосар кетди

Кеча Азиз Абдуҳакимов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига вазир этиб маъқулланган эди.

Бугун, Абдуҳакимовнинг икки нафар ўринбосари қайта тайинлангани ва битта ўринбосари ишдан олингани маълум бўлди:

Обиджон Қудратов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у табиат ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари эди.

Жусипбек Казбеков Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у табиат ресурслари вазирининг ўринбосари эди.

Нарзулло Обломурадов бошқа ишга ўтиши муносабати билан табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Президент фармони билан, Табиат ресурслари вазирлигиЭкология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги деб қайта номланган.


@asakainfo